Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади

Янги қўшимчаларга кўра, алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслар чет давлатга чиқиш учун вақтинчалик чекловни бекор қилиш мақсадида суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Илтимоснома кўриб чиқилганидан сўнг, давлат ижрочиси четга чиқиш бўйича чекловни маълум муддатга тўхтатиб туради.

 Адлия вазирлиги “Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида”ги низомга киритилаётган қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат рўйхат рақами — 3196-2 (26.11.2025 йил).

Маълум қилинишича, бундай суғурта турлари лицензияга эга бўлган суғурта компаниялари томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, суғурта полисининг ҳақиқийлиги ва амал қилиш муддати Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот тизими орқали автоматик тарзда текширилади.

Адлия вазирлиги мазкур тартиб алимент мажбуриятини бажаришни рағбатлантириш, шу билан бирга муайян ҳаётий вазиятларда четга чиқишга муҳтож бўлган фуқароларга енгиллик яратишни мақсад қилганини қайд этган.

мавзуга оид янгиликлар

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган фарзандлар жиноий жазога тортилди

Ота 3 нафар фарзандини судга берди. Фарзандлар суд қарори билан отасининг таъминоти учун ҳар бирига белгиланган ойлик – 130 минг сўм алимент пулини тўламай келган. “Турмуш ўртоғим вафотидан кейин фарзандларим мени ёлғиз ташлаб қўйди. Ахир мен уларни туғилганидан вояга етгунларига қадар парваришлаганман”, деган отахон судда.

Ўзбекистон

03.09.2025, 18:35

Тошкентда ота 2,4 млрд сўмлик алиментни тўлаб берди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ота 4 нафар фарзанди таъминоти учун 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 09:01

Автомобиль эгаларининг «мажбурий суғурта»си нархлари оширилади

026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача оширилиши белгиланди.

Иқтисодиёт

25.07.2025, 10:02

Машина жаримага, ота қамоққа жойлашди

Ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс йиллар давомида алимент тўловларини амалга оширмаган.

Ўзбекистон

22.07.2025, 20:49

Foydali qazilmalarni ruxsatnomasiz qazib olganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilandi

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Кеча, 28 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзолаган қонун билан фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш ҳуқуқбузарлигини такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

29.10.2024, 10:07

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48