updated: 22.03.2026, 15:17

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Айни чоқда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўнадиган майдончалар ташкил этиш ишлари билан шуғулланилмоқда.

Улашиш:

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Яқин кунларда Шоҳимардонга вертолёт орқали   бориш мумкин бўлади. Бу ҳақида ЎзА мухбири Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов билан суҳбатлашди.

– Маълумки, Шоҳимардонга бориш учун Ўзбекистон – Қирғизистон, сўнгра Қирғизистон – Ўзбекистон чегараларидан ўтиш лозим. Қайтишда ҳам ҳудди шундай. Айтингчи, сайёҳларга бу борада қандай қулайликлар яратиш мумкин?

– Президентимиз ташаббуси билан икки мамлакат чегараларидаги ўтиш масканлари куну тун, яъни 24 соат ишлайдиган бўлди. Қолаверса, ID карталарнинг жорий этилиши ва улар Ўзбекистон – Қирғизистон чегараларида асосий ҳужжат сифатида эътироф этилиши яна бир катта қулайлик бўлди. Натижада бир кунда Шоҳимардон йўналишининг ўзида чегарадан 15 мингга яқин йўловчи ўтмоқда. Агар 2024 йилда Шоҳимардонга жами 500 мингдан зиёд маҳаллий ва қирғиз фуқаролари ўтган бўлса, 2025 йилнинг бугунига қадар улар сони сал кам 1 миллионни ташкил этмоқда.

Олимларнинг, масалан, академик Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Сўхда бундан 8-10 минг йил аввал, яъни водийда энг дастлабки ҳаёт пайдо бўлгани, одамлар яшагани илмий жиҳатдан исбот қилинган. Бунинг сабабларидан бири Сўхнинг гўзал табиати, маъданларга бой дарёси ва, албатта, тоза ҳавоси билан боғлиқ, дейдилар. Ҳозир ҳам шундай. Сўхга табиат билан юзма-юз бўлгани, унинг шошқалоқ дарёси сувида пишган олма-ю гуручларидан тотингани, нафас йўлларини даволовчи ҳавосини тўйиб-тўйиб симиргани борадилар.

– Қарийб 2 йилдан буён Сўхга Фарғонадан мунтазам равишда самолёт учиб бормоқда. Сайёҳ ва аҳоли бунга аллақачон кўниккан ҳамда бу ҳизматдан унумли фойдаланмоқда. Айтингчи, шундай хизмат Фарғона ва Шоҳимардон ўртасида ҳам ташкил қилинадими?

– Бугун юзлаб Америка ва Австралиядан келган сайёҳларни Сўхга самолётда олиб бордик. Уларга Сўх табиати, унинг дарё-ю чашмаси ёқди. Олдимизга катта ният қўйган эдик: Фарғонадан Шоҳимардонга ҳам учоқлар учиришни. Бугунги тадбиркорлар кечаги тадбиркор эмас. Уларнинг ўзлари шундай ташаббус билан чиқишди. Фарғонадан Шоҳимардонга вертолёт қатновини йўлга қўйишмоқчи. Ҳозир бу ҳақида ҳукумат даражасида розилик ишораси берилди. Айни чоқда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўнадиган майдончалар ташкил этиш ишлари билан шуғулланяпмиз. Тез кунларда Фарғонадан Шоҳимардонга қатнайдиган рейслар амалга оширилади. Ва у ердаги дам олувчилар Шоҳимардондан Фарғонага олиб келинади.

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

«Нарра» тайфуни Хитой жанубида кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ҳодиса оқибатида ўн минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Айни пайтда яна бир «Саудел» тайфуни Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон

26.08.2026, 17:28

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги  касалхонада юз берган фожиадан сўнг соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори лавозимли раҳбари вазифасидан четлатилди.

Жаҳон

26.08.2026, 15:35

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади

Марказий банк телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасида тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади.  

Иқтисодиёт

26.08.2026, 15:06

Британия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини олқишлади

Британия молия вазири янги ҳокимият Эронга қарши 240 дан ортиқ санкция жорий қилганини маълум қилди.

Сиёсат

26.08.2026, 11:47

АҚШ дунё бўйлаб виза бўйича қабулларни вақтинча тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти бунга мамлакатнинг элчихона ва консулликларида консуллик ходимларини янги текширув тартиблари бўйича ўқитиш бошланганини сабаб қилиб кўрсатди. 

Жаҳон

26.08.2026, 11:43

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғози орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда миналардан тозалашга оид қўшма лойиҳа бўйича музокара ўтказди.

Сиёсат

26.08.2026, 10:36

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?

АҚШ нега Эронга қарши янги иқтисодий жанг очди? Ҳарбий босим натижа бермагач, Вашингтон энди нефт савдоси ва яширин молиявий тармоқларга қарши кенг кўламли кампанияга ўтмоқда. 

Жаҳон

26.08.2026, 10:24

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?

Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш ниятида бўлган фуқаролар учун йўриқнома эълон қилди. Унда шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар берилган. 

Ўзбекистон

26.08.2026, 09:52

Судандаги ҳужумларда 27 киши ҳалок бўлди — шифокорлар

Суданнинг Жанубий Кордофан вилоятидаги ҳужумларда 27 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 

Жаҳон

26.08.2026, 09:48

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →