Хитойнинг ойлик автомобил экспорти 1 миллион донадан ошди
Доналд Трампнинг тариф сиёсатига қарамай, Хитой ўтган йилги 1 триллион долларлик рекорд савдо профитситини ошириши мумкин.
Иқтисодиёт
14.07.2026, 17:31
Улашиш:

Хитойнинг ойлик автомобил экспорти июнь ойида тарихда илк бор 1 миллион донадан ошди. Шу билан бирга, дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти бўлган мамлакатнинг умумий экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ўсди.
Хитой божхонасининг расмий маълумотларига кўра, Доналд Трампнинг чекланган тариф “уруши”га қарамай, кутилганидан анча юқори савдо кўрсаткичлари Хитойга ўтган йилги 1 триллион долларлик рекорд савдо профицитини такрорлаш ёки ундан ҳам ошириш имконини бермоқда.
BYD ва Jaecoo каби Хитой брендларининг савдоси жадал юксалмоқда. Натижада улар узоқ йиллардан бери бозорда етакчи бўлиб келган (айниқса, Европада) автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг улушини қисқартирмоқда.
Берлиндаги Меркатор Хитой тадқиқотлари институти (Merics) таҳлилига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг Европа Иттифоқи билан товар айирбошлашдаги профицити кунига 900 миллион еврони ташкил этган.
Хитойнинг Европа Иттифоқига экспорти бир йил ичида 12,7 фоизга ошди.
Европа саноати босим остида
2024 йилда Европа Иттифоқи жорий этган Хитой электромобилларига тарифлардан электр ва гибрид автомобиллар четда қолгани сабабли, уларнинг экспорти кескин ошди. Бу эса Европа автомобил саноатига катта босим ўтказиб, сўнгги пайтларда тармоқда иш ўринлари кескин қисқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар янграмоқда.
Европанинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси Volkswagen 670 минг кишилик ишчи кучини 100 минг нафаргача қисқартиришни режалаштирмоқда.
Merics таҳлилчиси ва савдо бўйича мутахассис Рафаэл Хименес Буендиянинг айтишича, Европа Иттифоқига экспорт ҳажмининг кескин ортиши савдолар бўйича кутилган рекорд даражадаги прогнозлардан ҳам ошиб кетган.
Институт Хитойнинг Европа Иттифоқига экспорти йилнинг биринчи ярмида кўпи билан 296 миллиард доллар бўлишини прогноз қилган эди. Бироқ сешанба куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, бу кўрсаткич прогноздан қарийб 6,3 миллиард доллар кўп бўлиб, 302 миллиард долларга етган.
Чип экспорти
Хитой экспортининг ўсишига глобал сунъий интеллект соҳасидаги тараққиёт ортидан чипларга бўлган буюртмалар ошиши ҳам туртки бўлди.
Маълумотларга кўра, мамлакат 32 миллиард дона интеграл микросхема экспорт қилган.
“Хитой шоки 2.0” такрорланиши мумкин
Мамлакатнинг юқори экспорт кўрсаткичлари қисман ички талабнинг сустлиги билан изоҳланмоқда. Бу эса кўпчилик томонидан “Хитой шоки 2.0” (China shock 2.0) деб таърифланаётган, яъни 2000-йиллардаги АҚШга экспорт тўлқинининг такрорланиши юзасидан хавотирларни кучайтирмоқда.
Gavekal Dragonomics консалтинг компаниясининг яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида йиллик экспортнинг умумий саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 24 фоизга етган.
Бу Хитой 2001 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. 2019 йилда бу нисбат 18,3 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йили 22,3 фоизгача ошган эди.
мавзуга оид янгиликлар

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади
Маданий
13.10.2026, 10:26

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
