АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги базасини тарк этди
Ироқ ҳукумати 18 январь куни АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг федерал ҳудудларида жойлашган барча ҳарбий объектларни тарк этганини расман эълон қилди.
Жаҳон
19.01.2026, 16:26
Улашиш:

Бу ҳақда Ироқ Мудофаа вазирлигига таяниб, CNN хабар берди.
Ал-Асад авиабазаси Ироқ назоратига ўтди
Ироқ Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, АҚШ ҳарбий маслаҳатчиларининг сўнгги контингенти мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятида жойлашган Ал-Асад авиабазасини тарк этган. Ушбу база 20 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ қўшинлари фойдаланиб келган асосий объектлардан бири ҳисобланар эди.
Шунингдек, ИШИДга қарши кураш доирасида фаолият юритган АҚШ етакчилигидаги кўп миллатли коалиция ҳам “Бирлашган операциялар қўмондонлиги” қароргоҳидан чиқиб кетган. Вазирликка кўра, барча бинолар ва инфратузилма объектлари эндиликда Ироқ хавфсизлик кучларининг тўлиқ назоратига ўтган.
Ироқ Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеоларда юқори мартабали ҳарбий қўмондонлар Ал-Асад авиабазасидаги бўш қолган бинолар ва йўлакларни кўздан кечираётгани акс этган. АҚШ Мудофаа вазирлигининг Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳам объектларни топшириш жараёни якунланганини тасдиқлади.
Курдистон ҳудуди бундан мустасно
Маълум қилинишича, АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши фақат Ироқнинг федерал ҳудудларига тааллуқли. Мамлакат шимолидаги ярим мустақил ҳудуд — Ироқ Курдистонида Америка ҳарбийлари қолмоқда.
Хусусан, Арбил вилоятида жойлашган Ҳарир авиабазасида АҚШ қўшинлари ҳали ҳам мавжуд. Ироқ марказий ҳукумати мазкур ҳудудни тўлиқ назорат қилмайди, чунки Курдистон Ироқ конституциясига мувофиқ ўз ҳукумати, парламенти ва хавфсизлик кучларига эга бўлган автоном федерал субъект ҳисобланади.
Жаҳон
19.01.2026, 16:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди
Жаҳон
20.08.2026, 11:25

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди
Жаҳон
18.08.2026, 14:37

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди
Жаҳон
17.08.2026, 15:12
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб
Маданий
24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда
Жаҳон
24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»
Жаҳон
24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди
Ўзбекистон
24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди
Сиёсат
24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади
Жаҳон
22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади
Таълим
22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради
Сиёсат
22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди
Жаҳон
22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи
Жаҳон
22.08.2026, 10:11

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди
Ўзбекистон
21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади
Сиёсат
21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий
Сиёсат
21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди
Ўзбекистон
21.08.2026, 12:26

Россия Кавказдан кетяптими?
Сиёсат
21.08.2026, 10:48

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди
Жаҳон
21.08.2026, 10:40
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16
