Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Оқ уй эса ҳозирча мамлакат ҳудудига нисбатан ишончли таҳдид мавжуд эмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон Вашингтонда кимёвий қурол қўллашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда айрим ОАВ Эронга нисбатан бир-бирига боғлиқ айбловларни тарқатмоқда.

Ароқчи X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу хабарларни Ироқ уруши олдидан тарқатилган ахборот кампанияларига ўхшатди ва улар ортида Исроил манфаатлари турганини даъво қилди.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф ҳам АҚШ оммавий ахборот воситаларини урушни тарғиб қилувчи ахборот кампаниясида иштирок этишда айблади. Унинг фикрича, бу сафарги хабарлар орқали жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринилмоқда.

Бундан аввал CNN телеканали АҚШнинг етти нафар расмийсига таяниб, разведка маълумотларида Эроннинг Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакилларига қарши эҳтимолий ҳужум вариантларини ўрганаётгани ҳақида хабар берган эди. Унда радиоактив модда тарқатувчи «ифлос бомба» ёки кимёвий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли тилга олинган.

CNN манбаларига кўра, разведка маълумотлари яқин орада ҳужум амалга оширилишига далил эмас, балки эҳтимолий ҳаракат вариантларини ишлаб чиқишга уринишни кўрсатади. Айрим манбалар Вашингтондаги муайян жойлар ва эҳтимолий нишонлар аниқланганини билдирган. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари Эроннинг бундай ҳужумни амалга ошириш имконияти ва нияти борасида бир тўхтамга келмаган.

Оқ уй матбуот котиби Лорен Бис маъмурият эҳтимолий таҳдидларни кузатиб бораётганини, бироқ ҳозирги вақтда АҚШ ҳудудига нисбатан «ишончли таҳдидлар» мавжуд эмаслигини айтди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Вашингтонга нисбатан яқинлашиб келаётган ҳужум таҳдиди йўқлигини билдирган.

Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси ҳам кимёвий қурол ҳақидаги айбловларни ёлғон ва уйдирма деб атаган.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан урушда Лос-Анжелес ва Сан-Диего каби шаҳарлардан айрилиш «кичик нарх» бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг бу баёноти демократлар қатори айрим республикачилар томонидан ҳам кескин танқид қилинди.

Сиёсат

07.10.2026, 15:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →