Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.
Жаҳон
14.03.2026, 09:45
Улашиш:

Дастлаб интернетда коррупция, тенгсизлик ва ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни чеклашга уринишларига қарши бошланган норозилик тез орада Катманду ва бошқа шаҳарларда оммавий намойишларга айланди.
Z-авлоди бошчилигидаги ёш намойишчилар Майтигхар, Ратна Парк ва Нью-Банешварда тўпланиб, Discord ва бошқа платформалар орқали сафарбарлик уюштирган. Улар “Мамлакат келажагини биз ҳал қиламиз”, дея баёнот беришган.
Аввалги сиёсий партиялар томонидан ташкил этилган норозиликлардан фарқли равишда, бу ҳаракат банк ходимларидан тортиб такси ҳайдовчилари, талабалар ва деҳқонлар фарзандларигача бўлган турли ижтимоий қатламларни бирлаштирган. Бу лидерсиз ёшлар ҳаракати сифатида намоён бўлган.
“Бу ҳаракат шундан далолат берадики, эндиликда ҳар қандай мансабдор шахс ноқонуний иш қилишдан олдин икки карра ўйлаб кўради”, — деган Z-авлоди вакили Бикас Ядав.
“Янги”лар ғалабаси
2026 йил 5 март куни ҳукумат ағдарилганидан кейин ўтказилган илк сайлов бўлиб ўтди. Ёшлар бошчилигидаги қўзғолондан кейинги бу сайловда 35 ёшли собиқ репер, ҳозирда сиёсатчи бўлган Балендра Шоҳ катта ғалабага эришмоқда.
Унинг Непал марказий “Растрия Сватантра” партияси (RSP) сайловда кўпчилик овозни қўлга киритди. Расмий натижалар ва тенденцияларга кўра, партия йирик устунлик билан илгариламоқда.
Пайшанба куни бўлиб ўтган сайловларда парламент қуйи палатаси — Ваколатчилар палатасининг 275 нафар янги аъзоси сайланди. Уларнинг 165 нафари тўғридан-тўғри сайлов орқали, 110 нафари эса пропорционал вакиллик тизими асосида танланган.
Шоҳнинг партияси 153 та тўғридан-тўғри сайлов округидан камида 117 тасида ғалаба қозонган ва Непал Сайлов комиссияси маълумотларига кўра яна саккизта округда пешқадамлик қилмоқда.
“Бален” тахаллуси билан танилган репер Шоҳ жануби-шарқий округда собиқ бош вазир Хадга Прасад Шарма Олини мағлуб этди. Ўтган йилги норозилик намойишларида ағдарилган марксистлар бошчилигидаги ҳукумат раҳбари бўлган Оли рақибидан деярли тўрт баробар кам овоз олган.
Шоҳнинг 74 ёшли Оли устидан қозонган ғалабаси ва Катманду мэрлигидан бош вазирликка даъвогар даражасига кўтарилиши Непал сиёсий тарихидаги энг кутилмаган натижалардан бири бўлди.
Сайловолди кампаниясида Шоҳ асосан камбағал непалликларнинг соғлиқни сақлаш ва таълим масалаларини илгари сурди. Унинг кампанияси анъанавий сиёсий партияларга қарши кучайган жамоатчилик норозилиги фонида олиб борилди.
Қўшни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Непалда сайловлар тинч ва муваффақиятли ўтганини мамлакатнинг “демократик йўлидаги ифтихорли лаҳза” деб атади.
“Непаллик опа-сингилларим ва ака-укаларим ўз демократик ҳуқуқларидан шунчалик фаол фойдаланаётганини кўриш қувонарли”, — деб ёзди Моди X ижтимоий тармоғида.
Тизимни ўзгартирувчи “исёнкор руҳ”
Балендра Шоҳ қурилиш муҳандиси сифатида таҳсил олган. Кейинчалик у Непалдаги энг машҳур реперлардан бирига айланган. У коррупция ва тенгсизликка қарши ижтимоий мазмундаги қўшиқлар ижро этган.
Бу қўшиқлар 2025 йил сентябридаги Z-авлоди норозилик намойишларининг рамзига айланди.
2022 йилда Шоҳнинг Катманду шаҳри мэри этиб сайланиши ҳам сиёсий тизим учун катта зарба сифатида баҳоланган эди. У асос солган партия ҳам ўша йили ташкил этилган бўлиб, тизимга қарши ғоялар асосида шаклланган.
Партиянинг сайловолди кампанияси юқори даражада ташкил этилган. Ижтимоий тармоқларда 660 дан ортиқ фаол иштирокчи иш олиб борган. Шунингдек, Непал диаспораси, айниқса АҚШдаги ҳомийлар томонидан катта молиявий ёрдам кўрсатилган.
“Халқ эски, пораҳўр сиёсатчилардан чарчади”, — деди партия аъзоси Бирендра Кумар Меҳта.
Сентябр ойида ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни тақиқлашга уриниши сабаб бошланган норозилик намойишлари тез орада коррупция ва иқтисодий таназзулга қарши оммавий ҳаракатга айланди. Бу тартибсизликлар оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлган.
Балендра Шоҳ норозилик намойишларининг рамзий етакчисига айланди. Унинг “Мен Непал табассумини кўрмоқчиман, мен непалликлар бахтини кўрмоқчиман” деган сўзлар билан бошланадиган “Nepal Haseko” (“Непал табассуми”) қўшиғи намойишлар даврида кенг тарқалган.
Репернинг сиёсатдаги ғалабаси мамлакатда авлодлар ўртасидаги тафовут кучайиб бораётганини ҳам кўрсатмоқда.
Непалнинг қарийб 30 миллионлик аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини 35 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бироқ мамлакатдаги асосий сиёсий раҳбарият ҳануз 70 ёшдан ошган сиёсатчилардан иборат.
Непаллик журналист Праная Рана “Ал-Жазира” нашрига берган интервьюсида Шоҳ тимсолида “кўплаб ёш непалликлар излаётган тизимни ўзгартирувчи исёнкор руҳ мужассам” эканини таъкидлади.
Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
