Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

Улашиш:

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

Ҳарбий ҳаракатлар Америка қитъасидан ташқарида олиб борилганига қарамай, Қўшма Штатлар мағлуб томон ролида қолди. Эрондан АҚШнинг стратегик салоҳиятини заифлаштириш учун Америка қирғоқларига яқинлашиш талаб этилмади. 

Теҳроннинг ракета ва дронлар орқали берган зарбалари Америка ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари захирасини хавфли даражада камайтириб юборди. Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши эса Вашингтоннинг стратегик нефть захираларини тугатиб, глобал энергетик инқирозни келтириб чиқарди ва жаҳон иқтисодиётини ҳалокат ёқасига олиб келди.

Эрон томонидан қўйилган шартлар Вашингтоннинг дастлабки мақсадлари тўлиқ барбод бўлганини кўрсатмоқда. Урушга Эроннинг «шартсиз таслим бўлиши» риторикаси ва унинг баллистик дастурини йўқ қилиш ваъдалари билан кирган Дональд Трамп кўзланган мақсадларнинг бирортасига ҳам эриша олмади. 

Американинг ҳарбий кучи беҳуда ва ўйламасдан ишлатилди, бу эса минтақада тийиб туриш ва таъсир кучининг йўқолишига олиб келди. Эрон Иккинчи Ироқ урушидаги АҚШ ҳарбий-ҳаво, денгиз ва ракета кучларининг энг йирик сафарбарлигини муваффақиятли енгиб ўтди.

Шу билан бирга, Эрон ядро дастури 2025 йилги зарбалар пайтида аллақачон вайрон бўлган эди. Шу сабабли Теҳроннинг уранни бойитишга мораторий жорий этиш бўйича ҳар қандай ён беришлари шунчаки рамзий хусусиятга эга, чунки у ердаги инфратузилма барибир узоқ йилларга ишдан чиққан. 

Бунинг эвазига Эрон улкан иқтисодий фойда кўрмоқда: нефть сотишдаги санкциялар бекор қилинмоқда, денгиз блокадаси олиб ташланмоқда ва якуний тинчлик шартномаси тузилгунга қадар мамлакатга 100 миллиард доллардан ортиқ музлатилган активлар қайтарила бошланади.

Урушнинг якуни Эроннинг «стратегик сабр» сиёсатининг ҳақиқий зафари бўлди. Вашингтоннинг сабр косаси Теҳрондан олдин тўлди: глобал иқтисодий инқироз ва энергия ресурслари нархининг кескин ошиши Оқ уйни чиқиш йўлини излашга мажбур қилди.

Эрон эса, ўз навбатида, Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш эвазига амалда катта товон пули ундиришга эришди. Меморандумда Эронни қайта тиклаш учун 300 миллиард долларлик махсус механизм яратиш кўзда тутилган. Дональд Трамп АҚШ бюджетидан тўғридан-тўғри молиялаштиришни рад этгани сабабли, бу улкан харажатлар Форс кўрфази давлатлари зиммасига тушмоқда.

Илгари Эронга зарба бериш учун ўз ҳарбий базаларини тақдим этган Қатар, БАА, Қувайт ва Саудия Арабистони эндиликда Теҳрон билан ярашиш йўлида кескин бурилиш ясамоқда. Араб монархиялари Вашингтон уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қодир эмаслигини англаб етдилар ва АҚШнинг сукутли розилиги остида Эронга ўз суверенитетларини ҳимоя қилиш учун ҳақ тўлашни бошладилар.

Бу жараён минтақавий хавфсизлик тизимини бутунлай ўзгартириб, Эронни халқаро миқёсда яккаланган давлатдан Яқин Шарқ барқарорлигининг асосий ҳакамига айлантирмоқда. Ғарб ва араб дипломатлари аллақачон Эр-Риёд ва Абу-Дабининг Эронга ҳужум қилмаслик кафолати эвазига унинг энергетика объектларини қайта тиклашни молиялаштириш сценарийларини очиқдан-очиқ муҳокама қилишмоқда.

Эронга қарши уруш Американинг Ислом Республикасини объектив равишда кучайтириб келган аввалги ҳарбий аралашувлари занжирига мос тушади. Саддам Ҳусайннинг ағдарилиши Теҳронга Ироқда ҳукмронлик қилиш учун йўл очгани каби, бу галги ихтилоф ҳам Эронни стратегик жиҳатдан янада фойдалироқ мавқеда қолдирди.

Эрон инфратузилмасига етказилган ва икки триллион долларга баҳоланаётган улкан вайронагарчиликларга қарамай, Теҳрон ўз сиёсий ғалабасини тез фурсатда моддий манфаатга айлантирмоқда. Вашингтондаги танқидчилар тийиб туриш сиёсати барбод бўлганини ва Американинг таъсир кучи қайта тикланмайдиган даражада заифлашганини тан олмоқдалар.

Шундай бўлса-да, АҚШнинг Яқин Шарқдаги фундаментал ҳукмронлиги ҳозирча сақланиб қолмоқда. Ушбу инқирозда Россия, Хитой ва Европанинг иштирок этмагани Америка минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсата оладиган ягона ташқи куч бўлиб қолаётганини исботлайди. Бироқ бу яккаҳокимлик энди иттифоқчилар хавфсизлигини кафолатлай олмайди ва минтақавий ўйинчиларга ўз шартларини ўтказа олмайди.

Яқин Шарқда кўп қутбли дунёнинг шаклланиши тезлашмоқда ва Вашингтон ўз иттифоқчилари Америка тақиқларини четлаб ўтиб, мустақил хавфсизлик тизимини қураётганига кўникишга мажбур. 

Эроннинг «стратегик сабри» ва Ғарбнинг иқтисодий босимини унинг ўзига қарши ишлата олиш қобилияти бутун Глобал Жануб учун ўзига хос сабоқ бўлди. Бу воқеа АҚШнинг ҳарбий устунлиги минтақавий зиддиятларда ягона ва рад этиб бўлмас куч эмаслигини исботлади.

Муаллиф: Азиз Солиев

мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...

Эронлик мулозим Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тинчлик меморандуми ўз ичига нималарни олганини очиқлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:32

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишни таъминлаш учун яширин коридор ташкил қилган. У орқали ҳар куни миллионлаб баррел нефть олиб ўтилмоқда.

Жаҳон

20.08.2026, 15:33

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бир неча кунлик танаффусдан сўнг Эрон ҳудудида янги ҳарбий зарбалар амалга оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

30.07.2026, 15:30

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда

АҚШ Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан бомбардимончи самолётларини хавфсизлик таҳдиди ортидан олиб чиқди. Британияда эҳтимолий ҳужум режаси бўйича бир неча киши ушланган, Эрон эса ўз алоқадорлигини рад этган.

Жаҳон

05.10.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →