Финландия ядровий чиқиндиларни 100 минг йил сақловчи омбор қурмоқда
Финляндияда 433 метр чуқурликда жойлашган ва дунёдаги илк радиоактив ишлатилган ядро ёқилғиларини сақлаш омбори тез орада фаолият бошлайди.
Жаҳон
03.06.2026, 10:06
Улашиш:

Финландиянинг жануби-ғарбида, 1,9 миллиард йиллик мустаҳкам тош пойдевор қояси ичига қурилган “Онкало” мажмуаси фин тилидан таржима қилганда “ғор” маъносини англатади.
Ушбу иншоот атом электр станциялари қурила бошланган 1950 йиллардан бери дунёнинг энг катта экологик муаммоларидан бирига айланган ядровий чиқиндиларни доимий сақлаш бўйича дунёдаги илк ерости ечимига айланиши кутилмоқда.
Швеция ва Франция каби қўшни давлатларда ҳам шунга ўхшаш иншоотлар қурилаётган бўлса-да, Финландия ушбу технологияни биринчи бўлиб ишга туширадиган мамлакат бўлади.
Заводда жорий йил охири ёки келаси йил бошида иш бошланиши мумкин. Дастлаб, яқин атрофдаги Олкилуото атом электр станциясининг вақтинчалик сақлаш майдонидаги сув ҳавзаларида совитилган чиқиндилар бу ерга келтирилади.
6500 тонна уран сиғимига эга Онкало Финландиядаги бешта ядро реакторидан чиққан ишлатилган ёқилғини доимий сақлайди. Ядровий чиқиндиларни бошқариш билан шуғулланувчи “Posiva” компанияси томонидан 2004 йилда қурилиши бошланган лойиҳа қиймати 1 миллиард еврога (тахминан 1,16 миллиард доллар) етгани айтилмоқда.
Чиқиндилар 100 минг йилга кўмилади
Фойдаланилган ядро ёқилғисини 100 йил давомида Онкалонинг улкан туннеллар тармоғига жойлаштириш режалаштирилмоқда. Янги ядровий реакторлар қурилган тақдирда бу муддат узайтирилиши мумкин.
Сақлаш жараёни якунлангач, камида 100 минг йил давомида хавфсизликни таъминлаш учун иншоот тўлиқ бетонлаб ёпилади.
“Posiva”да фаолият юритувчи кимёгар Лаури Парвиайненнинг таъкидлашича, чиқиндилар ўн минглаб йиллар давомида юқори даражада радиоактив бўлиб қолади, аммо 100 минг йилдан сўнг ёқилғи ишлаб чиқаришда ишлатилган уран рудаси билан бир хил радиация даражасига қайтади.
Узоқ муддатли хавфлар ва жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлови
Онкало лойиҳасининг 1 миллион йиллик хавф-хатарлари ўрганиб чиқилган бўлиб, дастлабки 10 минг йилда капсулаларнинг шикастланмаслиги ўта муҳим ҳисобланади.
Энг катта узоқ муддатли хавф — мис капсулаларнинг занглаши ёки келгуси музлик давридаги зилзилалар туфайли радиоактив моддаларнинг сизиб чиқишидир. Бироқ ҳозиргача ўтказилган тадқиқот натижалари ижобий баҳоланган.
Францияда ер ости ядро омбори лойиҳаларига қарши кескин норозиликлар бўлаётган бир пайтда, Финландияда Онкало халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланди.
Шунга қарамай, Финландия табиатни муҳофаза қилиш жамияти лойиҳани танқид қилишда давом этмоқда. Жамият директори Тапани Веистоланинг фикрича, ядро чиқиндилари узоқ муддатли хавф туғдиради ва Онкалонинг минглаб йиллар давомида мутлақ хатарсиз қолишига ҳеч ким кафолат беролмайди.
мавзуга оид янгиликлар

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди
Жаҳон
28.08.2026, 15:38

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 17:19
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
