Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.
 
 

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) тадқиқотига кўра, Марказий Осиёда сув захиралари ва музликлар массаси камаймоқда.

Тадқиқотчилар сўнгги беш йилдаги кўрсаткичларни ўрганиб, уларни 1991–2020 йиллардаги маълумотлар билан таққослаган. Мутахассислар баҳосига кўра, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистондаги сув омборларига сув келиши сезиларли даражада камайган.
Марказий Осиё дарё оқими меъёрдан паст ёки сезиларли даражада паст бўлган дунё минтақалари қаторидан жой олган.
 


Орол денгизи ҳавзасидаги вазият айниқса мураккаб, дея баҳоланган. Мазкур ҳудудга Амударё ва Сирдарё каби асосий дарё тизимлари киради.

Олимларни, айниқса, музликларнинг ҳолати ташвишга солмоқда. Марказий Осиёнинг тоғ музликлари тўплаётганидан кўра кўпроқ муз йўқотмоқда. Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.
Қайд этилишича, 2023–2025 йилларда дунё музликлари умумий 1 минг 400 гигатоннага яқин сувни йўқотган. Сўнгги беш йил ичида тоғ музликлари денгиз сатҳидан юқорида жойлашган муз массасининг 6,2 фоизини йўқотган.

Шу билан бирга, Марказий Осиё дарё ҳавзаларидаги сув оқимининг ярмидан кўпи қор ва муз ҳисобига шаклланади.

мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди

500 километрдан ортиқ йўл Хитойни Марказий Осиё билан боғлайди. Лойиҳа келгусида Хитойдан Европага Россияни четлаб ўтувчи муқобил қуруқлик йўналиши сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди

Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?

Фан-технология

03.09.2026, 09:57

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади

Қирғизистон пойтахтида қурилаётган мамлакатнинг биринчи йирик замонавий стадиони — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман фойдаланишга топширилади.

Спорт

12.08.2026, 11:02

Қорақалпоғистонда 672 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Қушлар Қозоғистонда махсус парвариш қилиниб, зарур тайёргарликдан сўнг Оролбўйи ҳудудидаги табиий яшаш муҳитига қайтарилди. 

Ўзбекистон

01.07.2026, 12:21

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида кутилмаган фикр билдирди.

Сиёсат

27.06.2026, 18:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

5 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган С.А. Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Теҳрондаги элчиси Аксель Вильгельм Диттманни Берлин расмийларининг Эронга нисбатан баёнотлари ва Германия дипломатик миссиясининг фаолияти юзасидан норозилик билдириш учун чақирди.

Жаҳон

18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди

Россияда Давлат думасининг янги чақириқ депутатларини сайлаш учун уч кунлик овоз бериш жараёни бошланди. Биринчи сайлов участкалари Камчатка ва Чукоткада очилди.

Сиёсат

18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. У 34 йилдан зиёд театрда ижод қилиб, 100 га яқин образ яратган.

Маданий

18.09.2026, 10:41

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқининг Канада билан муносабатларни янада чуқурлаштириш режасини танқид қилиб, Европа товарларига юқори тарифлар жорий этиши ёки савдони қисқартиришини айтди.

Сиёсат

17.09.2026, 17:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →