Путин Озарбайжонга нима мақсадда борди?
Россия Президенти Путиннинг Озарбайжонга қандай мақсадда боргани икки ҳукуматнинг расмий матбуотида очиқланганига қарамай, таҳлилчилар томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда BBC нашри томонидан тайёрланган қуйидаги мақолада батафсил билиб олишингиз мумкин.
Жаҳон
19.08.2024, 15:13
Улашиш:

Putin Ozarbayjonga nima maqsadda bordi?
Кеча, 18 август куни Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан кўришиш мақсадида Баку шаҳрига борди. Бу Путиннинг икки йил аввал Украинага қарши уруш бошлаганидан бери Озарбайжонга қилган илк ташрифи.
Расмий маълумотларга кўра, у икки кун — 18 ва 19 август кунлари Озарбайжонда бўлади. Путиннинг Бокуга қилган ташрифи Россия ҳудудида — Курск вилоятида Украина армиясига қарши жанглар кетаётган бир вақтда содир бўлди.
Кремль берган маълумотларга кўра, ташриф чоғида Озарбайжон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Путин Президент Алиев билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёнини муҳокама қилмоқчи.
Россия томони Украина ерларини аннексия қилгани учун Ғарб томонидан яккаланиб қолганидан сўнг, у иттифоқчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва янги алоқаларни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Айнан Россия армияси Украина ҳудудига бостириб кирган кунларда Озарбайжон билан иттифоқчилик шартномаси имзоланган эди. Озарбайжон ҳукумати Украина ва Ғарб давлатлари билан яхши муносабатда бўлса ҳам бу ҳолат Россия Федерацияси билан алоқаларига таъсир қилмаган.
"Президент Илҳом Алиев ҳаммасини бир маромда олиб боряпти. Бу галги давлат ташрифи ҳам Россия раҳбарига уни қўллаб-қувватлашини бутун дунёга кўрсатиш учун амалга оширилгани ҳеч кимга сир эмас. Шуниси эътиборга лойиқки, Путин Озарбайжонга ташриф буюришдан олдин Шимолий Корея ва Ветнамга давлат ташрифларини амалга оширган", дейилади BBC нашри томонидан тайёрланган мақолада.
Газ савдоси
Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Ғарб санкциялари жорий этилиши ортидан Москва Европа давлатларига газ экспортини тўхтатди. Бунинг эвазига Озарбайжон Европа Иттифоқи билан шартнома имзолади ва Россия газисиз қолган Европа давлатларига газ етказиб бериш экспортини оширишга келишиб олди.
Сиёсий таҳлилчи Фуад Шаҳбозовнинг фикрича, Владимир Путиннинг Озарбайжонга бу галги ташрифидан кўзланган асосий мақсадлар иқтисодий ва биринчи навбатда, энергетика масалалари билан боғлиқ. Унинг фикрича, ташриф давомида Озарбайжон ва Россия ўртасида газ ташиш бўйича янги ҳужжат имзоланиши мумкин.
Шаҳбозовнинг сўзларига кўра, бу ташрифдан яна бир мақсад — Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик жараёнидаги Россия позициясини мустаҳкамлаш бўлиши мумкин.
Унинг фикрича, сўнгги пайтларда Ғарб институтлари икки давлат ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда фаоллашган ва Россия Жанубий Кавказ минтақасида ўз таъсирини тиклашдан манфаатдор.
"Ушбу ташриф Россиянинг минтақага қизиқишини тасдиқлашга қаратилган", дейди таҳлилчи.
Икки томонлама ўзаро ҳамкорлик
"Россия томони ҳали ҳам Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёр", деб ёзади "РИА Новости" Кремлга таяниб.
Озарбайжон ва Арманистон сўнгги ойларда чегараларни делимитация қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш бўйича тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқда. Бу эса тинчлик битимини имзолашга тайёрлигини билдиради.
Август ойида Баку ва Ереван Озарбайжон ва унинг Нахичеван эксклавини боғлайдиган транспорт магистралининг бандини, Бакуда "Зангезур коридори"ни тинчлик битими лойиҳасидан чиқариб ташлади. Боку ва Москва Озарбайжон ва Нахичеван ўртасидаги йўлни Россия назорат қилишини хоҳлашди, аммо Арманистон бунга қарши чиқди.
Арманистон ва Россия ўртасидаги келишмовчиликлар иккинчи Қорабoғ урушидан кейин пайдо бўлди. Расмий Ереван уруш пайтида Россия ва КХШТ унга ёрдам бермаганидан норози бўлди. Арманистоннинг қурол-яроғ ва армияни тайёрлаш учун ғарбий мамлакатларга мурожаат қилиши ҳам Россиянинг норозилигини келтириб чиқарди. Расмий Москва НАТОга аъзо давлатларнинг Арманистонда бўлишини маъқулламайди.
Бу омиллар (шунингдек, Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги шахсий адоват) сўнгги йилларда Россия ва Арманистонни узоқлаштирди.
Россия ва Арманистон иттифоқчи бўлишига қарамай, Владимир Путин у ерга бормади, чунки Арманистон Халқаро жиноят судининг (ICC) қарорларини бажариш тўғрисидаги битимининг аъзоси ҳисобланди. 2023 йил 17 мартда эса Халқаро жиноят суди Россия Президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган.
Ташрифда Эроннинг алоқадорлиги борми?
Россия Президенти Владимир Путиннинг бугунги ташрифидан сал олдин, 6 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Озарбайжонга ташриф буюриб, Президент Илҳом Алиев билан учрашган эди. У Бокуга келишда олдин Эрон давлатига ҳам бўлди.
Сергей Шойгу Теҳронда ХАМАС раҳбари Исмоил Хания ўлдирилганидан бир ҳафта ўтгач, Эронга ташриф буюрди ва Бoкуда учрашув ўтказди. Шундан сўнг у Рoссияга қайтди. Ташриф давомида Шойгу Жанубий Кавказда тинчлик ва хавфсизлик каби масалалар ҳақида гапирди, аммо минтақа мамлакатларидан фақат Озарбайжонга келди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия юқори мартабали амалдорининг аввал Теҳронга, сўнгра Бокуга ташрифи Эрон ва Исроил ўртасидаги можаронинг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Таҳлилчи Фуад Шаҳбозовнинг фикрича, Россия Эрон ва Исроил ўртасидаги низо юзага келган тақдирда Исроилнинг Озарбайжон томонидан яширин қўллаб-қувватланишидан хавотирда.
Жаҳон
19.08.2024, 15:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Путин Эронни уран бойитишдан воз кечишга чақирди
Жаҳон
18.07.2025, 15:11

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Россия Украинадаги Озарбайжон объектига зарба берди
Жаҳон
18.08.2025, 13:47

Озарбайжон МДҲ Ички мажлисида иштирок этишдан бош тортди
Жаҳон
13.08.2025, 14:00

Озарбайжон Россиядаги барча тадбирларни бекор қилмоқда
Сиёсат
30.06.2025, 13:49
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
