updated: 20.03.2026, 23:12

Қозоғистонда йўқолган ҳарбий вертолёт бўлаклари топилди

Олмаотада йўқолган ҳарбий вертолёт  қариб беш кундан буён қидирилмоқда. Вертолётнинг тахминий қолдиқлари Сорбулак сув омборидан топилган. Ҳозирда сув омбори ва унинг атрофидан излаш ишлари давом этмоқда.  Бу ҳақда “Kursiv Uzbekistan” нашри Қозоғистон нашрларига таяниб маълум қилди.

Жаҳон

29.07.2025, 11:23

Улашиш:

Qozogʻistonda yoʻqolgan harbiy vertolyot boʻlaklari topildi

Қайд этилишича, қидирув ишларининг асосий объекти сифатида айнан ушбу сув омбори олинган. Чунки шу ерда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари вертолётнинг илк бўлакларини топган.

 

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бу сўнгги йилларда мамлакатда ўтказилаётган энг йирик қидирув амалиётларидан бири. Унда 400 га яқин киши (Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ходимлари), 70 дан ортиқ ерусти техникаси, 21 та сув транспорти, 10 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости сканерлари, эхолотлар ҳамда хизмат итлари иштирок этмоқда.

 

Сорбулак Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги (МДҲ) энг йирик сунъий оқова сув тўплаш омбори ҳисобланади. Унинг айрим жойлари 22 метр чуқурликка эга, туби лой билан қопланган, сув алмашинуви деярли йўқ, кўриш имконияти эса ноль даражада. Шу сабабли сувости гуруҳлари асосан сезги билан ишламоқда.

 

«Мутахассислар сув ҳавзаси ва қирғоқ бўйидаги, шу жумладан, чуқур ва ёндашиш қийин бўлган жойларни ҳам текшириб чиқмоқда. Қидирув ишлари кеча-ю кундуз, тўхтовсиз олиб борилмоқда. Операцияни Қозоғистон қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, авиация генерал-майори Асқар Избасов шахсан бошқариб бормоқда. У ҳодиса жойида бўлиб, барча иштирокчи бўлинмаларга раҳбарлик қилмоқда», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳодиса жойида йўқолган вертолёт экипажи аъзоларининг оилалари ҳам бор. Уларга доимий равишда аниқ маълумотлар тақдим этилмоқда. 28 июль куни улар билан биргаликда қидирув ҳудуди бўйлаб ҳаводан кўздан кечириш амалга оширилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда яқинлари қидирувлар тўхтатилмаганини тасдиқламоқда.

 

Мудофаа вазирлиги қидирув-қутқарув операцияси якуний натижаларга эришилмагунча давом эттирилишини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июль куни Олмаота вилоятидаги “Луговое” аэродромидан ҳавога кўтарилган EC-145 русумдаги ҳарбий вертолёт радарлардан ғойиб бўлган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Қозоғистонга кўчиб ўтган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Қозоғистонга доимий яшаш учун қарийб 2,9 минг киши кўчиб ўтди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,2 фоизга камайган ва сўнгги беш йилдаги биринчи ярим йилликлар орасида энг паст натижа бўлган. 

Жаҳон

12.08.2026, 14:17

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона туристик виза жорий этилиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида маълум қилди.

Маданий

03.08.2026, 17:26

Қорақалпоғистонда 672 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Қушлар Қозоғистонда махсус парвариш қилиниб, зарур тайёргарликдан сўнг Оролбўйи ҳудудидаги табиий яшаш муҳитига қайтарилди. 

Ўзбекистон

01.07.2026, 12:21

Қозоғистоннинг янги конституцияси кучга кирмоқда

Янги Конституция, вице-президент лавозими ва муддатидан олдинги сайловлар — Қозоғистон сиёсатида сезиларли ўзгаришлар бошланди.

Жаҳон

30.06.2026, 17:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кичик бизнес текширувларига уч йиллик мораторий жорий этилади

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилиши кутилмоқда. Мазкур чора инсон саломатлиги ёки бошқа тадбиркорларнинг мулкий манфаатларига зарар етказиш хавфи билан боғлиқ текширувларга татбиқ этилмайди.

Иқтисодиёт

18.08.2026, 16:10

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 карра қисқаради.

Ўзбекистон

18.08.2026, 14:53

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқдан шифохонага ўтказилмоқда

Покистон Олий суди қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хонни тиббий кўрик учун шифохонага ўтказиш ҳақида буйруқ берди. Айтишларича, у ўнг кўзининг кўриш қобилиятини деярли йўқотган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:20

Россияда мухолифатга босим кучайди: «Яблоко» сайловдан четлатилди

Россия Олий суди урушга қарши позицияси билан танилган «Яблоко» партиясининг сентябрь ойидаги парламент сайловларида иштирок этишини тақиқлаш ҳақидаги қарор устидан берилган апелляцияни рад этди.

Сиёсат

18.08.2026, 13:40

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас

Эрон ва АҚШ ўртасидаги англашув меморандуми самарасиз якунланди. Теҳрон Ҳормуз бўғозида ҳарбий позицияни эгалламоқда, Вашингтон эса музокараларни узайтиришни истамаяпти.

Сиёсат

18.08.2026, 11:50

Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди

Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–июль ойларида хориждан 710 минг тонна автомобиль бензини импорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 248,3 минг тоннага ёки 54 фоизга кўп.

Иқтисодиёт

17.08.2026, 17:25

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

15 август куни соат 03:41 да Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Қуйи Дархон» маҳалласида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон

Эрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳурмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди.

Сиёсат

15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг шарқий қисмида, Флорес ороли яқинида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Жаҳон

15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда

Эрон АҚШни мағлубиятни тан олишга чақирди. Трамп эса Теҳронни “ўта ёвуз” деб атаб, америкаликларни ёқилғи нархи кўтарилишига тайёр туришга ундади.

Сиёсат

15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 9,3 миллиард долларга етди.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг тўланмай қолган маош ва компенсациялари бўйича мурожаатлари асосида 570 минг доллар ундириб берилди.

Ўзбекистон

14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди

Москвадаги барча аэропортларда парвозлар вақтинча чекланган. Минтақавий хатар ортгани учун Латвия ва Финляндия ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирди. 

Жаҳон

14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди

Маҳсулот етказиб беришнинг асосий ҳажми Хитой ҳиссасига тўғри келди: 37 минг 560 та электромобиль.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 14:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →