Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31
Улашиш:

Foto: РЕСПУБЛИКА.kz.media
46 ёшли Иқболжон Қорабоевнинг иши атрофидаги саволлар унинг 3 июл куни Остона шаҳридаги уйидан олиб кетилганидан бери жавобсиз қолмоқда. Орадан тўрт ойдан ортиқ вақт ўтиб, у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Аммо суд жараёни, айбловнинг тафсилотлари ва ҳукмнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумотлар деярли берилмаган.
Бу ҳақда BBC Ўзбек хизматининг 26 августдаги суриштируви ва 17 ноябрда эълон қилган янги хабарида маълум қилинди.
Профессор қандай айблов билан қамалди?
Иқболжон Қорабоев Ўзбекистон фуқароси бўлиб, ҳибсга олингунга қадар Остонадаги Мақсут Нарикбаев университетида халқаро алоқалар фанидан дарс берган. У рафиқаси ва вояга етмаган уч фарзанди билан Қозоғистон пойтахтида яшаб келган.
BBCнинг августдаги суриштирувида 3 июл куни фуқаролик кийимидаги бир неча киши профессорнинг уйига келиб, уни жосусликда гумон қилинаётганини айтган ҳолда олиб кетгани баён этилган.
Яқинларининг маълум қилишича, Қорабоев Қозоғистон Жиноят кодексининг 176 моддаси билан айбланган. Ушбу модда жосусликни давлат сирларини хорижий давлатлар ёки ташкилотлар манфаатлари йўлида бериш, тўплаш, ўғирлаш ёки сақлаш, шунингдек, миллий хавфсизликка қарши бошқа маълумотларни йиғиш каби ҳаракатлар билан изоҳлайди.
Бироқ профессорнинг айнан қандай маълумотларни тўплагани ёки кимга узатгани ҳақида очиқ маълумот йўқ. Суд ҳукми чиққанига қарамай, у қайси давлат фойдасига жосуслик қилишда айбдор деб топилгани ҳали ҳам номаълум.
Қорабоевнинг яқинлари BBCга унинг айбни тан олмаганини ва апелляция шикояти беришини айтган.
Профессорга рафиқаси билан қисқа учрашув ўтказишга рухсат берилган. Уч фарзанди билан эса фақат видеоалоқа орқали мулоқот қилиш имконияти яратилган.
Жосуслик гумонига илмий тадқиқотлар сабабчими?
Қорабоевнинг ҳибсга олиниши ортидан унинг илмий фаолияти ҳам эътибор марказига тушди.
Профессор Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқаро муносабатлар йўналишида ўқиган. Кейинчалик Франциянинг Монпелье университетида халқаро ва Европа ҳуқуқи бўйича икки магистрлик даражасини олган, Тулуза университетида эса халқаро оммавий ҳуқуқ бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Қозоғистонга кўчишидан олдин Францияда ҳам дарс берган.
Унинг илмий изланишлари асосан Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик ва интеграция жараёнларига қаратилган.
Қорабоевнинг 2026 йил апрелида ёзган, аммо ҳали нашр этилмаган илмий иши «Қозоғистон ва Ўзбекистонда муҳим минераллар атрофидаги қиёсий ҳуқуқий, сиёсий ва стратегик нарративлар» деб номланган. Тадқиқотда икки мамлакат ва халқаро даражадаги жами 17 та ҳужжат таҳлил қилинган. Унинг ҳамкасбларидан бири ишда фойдаланилган барча маълумотлар очиқ манбалардан олинганини билдирган.
Профессор 2024 йил октябрида ҳам «Марказий Осиёнинг геоиқтисодий марказийлигининг янги таянчи сифатида муҳим хомашё ресурслари» номли тадқиқотини тақдим этган. Унда Хитойнинг кучайиб бораётган иқтисодий таъсири, глобал таъминот занжирлари ва Марказий Осиёдаги муҳим хомашё ресурсларига халқаро қизиқиш ортиши таҳлил қилинган.
BBC билан суҳбатлашган айрим хорижлик ҳамкасблари Қорабоевнинг илмий изланишлари унинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ бу ҳозирча тасдиқланмади.
Нега муҳим минераллар халқаро рақобат марказида?
Қорабоев тадқиқотларида муҳим ўрин тутган минераллар бугун нафақат иқтисодий, балки геосиёсий аҳамиятга ҳам эга.
Литий, кобальт, никель, графит, мис ва ноёб ер элементлари электромобиллар, аккумуляторлар, шамол турбиналари, микрочиплар, аэрокосмик саноат ва мудофаа технологияларида қўлланилади. Уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш салоҳияти гигант давлатлар ўртасидаги рақобатнинг муҳим йўналишига айланди.
Хитойнинг бу борада катта устунликка эга. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 20 та муҳим стратегик минералнинг 19 тасини қайта ишлашда Хитой етакчи ҳисобланади. Унинг ўртача улуши қарийб 70 фоизни ташкил этади.
Марказий Осиё эса ушбу рақобатда муҳим майдонга айланмоқда. АҚШ ва Европа Иттифоқи Хитойга боғлиқликни камайтириш мақсадида минтақадаги кончилик лойиҳаларига қизиқиш билдиряпти.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтирмоқда. BBC маълумотига кўра, икки мамлакат 2025 йил ноябрида ноёб ва ноёб ер металларини геологик ўрганиш ҳамда қазиб олиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишган. 2026 йил апрелида эса ушбу гуруҳнинг биринчи йиғилиши Остонада ўтказилган.
Шу боис профессорнинг айнан муҳим минераллар билан боғлиқ тадқиқотлари жосуслик шубҳаларига сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Бироқ Қозоғистон расмийлари буни тасдиқламади.
Адвокатга кириш учун ҳам рухсат керак бўлган
Қорабоевнинг яқинлари давлат томонидан тайинланган адвокат у билан фақат бир марта учрашганини, кейинчалик эса оиласи хусусий ҳимоячи ёллашга мажбур бўлганини айтган. Бироқ хусусий адвокат ҳам мижозининг олдига кира олмаган. Унинг тушунтиришича, иш давлат сирларига алоқадор деб баҳолангани сабабли Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг рухсати талаб қилинган. Ҳимоячи рухсат олиш жараёни мунтазам кечиктирилаётганини билдирган.
Суд ҳукми эълон қилинганидан кейин ҳам иш тафсилотлари очиқланмади. BBCнинг ҳукм юзасидан берган саволларига Қозоғистонлик адвокат жавоб бермаган.
Профессорга яқин инсонлардан бирининг билдиришича, қозоқ хавфсизлик ходими Қорабоевни уйидан олиб кетишаётганда у Остонадаги Ўзбекистон консуллиги ходимига маълумот етказиб туришда айбланаётганини айтган.
Тошкент сукут сақламоқда
Қорабоевнинг яқинлари Ўзбекистондаги расмий идоралардан ёрдам кутишаётганини маълум қилган. Унинг чет элдаги ҳамкасблари ҳам олимнинг ҳибсга олиниши ва адвокат билан учрашув имконияти чекланганидан ташвишда.
Ҳозирча расмий Тошкент Қорабоевнинг иши бўйича қандай дипломатик ёки ҳуқуқий чоралар кўргани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи кўтарилганми-йўқми – буям номаълум.
Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқароси 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Аммо у қандай маълумотлар тўплаган ва қайси давлат фойдасига жосуслик қилган, деган саволлар очиқ қолмоқда. Олим ўз айбига иқрор эмас ва апелляция бермоқчи. Унинг оиласи эса Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Жаҳон
14.09.2026, 16:56

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда
Ўзбекистон
17.08.2026, 11:25

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Россия Ғарбнинг Марказий Осиёдаги нодир ер металларига қизиқишидан хавотирда
Сиёсат
20.05.2026, 09:29

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
