updated: 22.03.2026, 11:53

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр

Ким Чен Иннинг айтишича, агар Вашингтон унинг ядровий мақомини тан олса, Шимолий Корея АҚШ билан илиқ муносабатга ўтиши мумкин. 

Жаҳон

26.02.2026, 13:38

Улашиш:

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр

Шу билан бирга, у Сеул билан муносабатлардаги дипломатик келишувга бўлган умидларни пучга чиқарди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин агар Пхенян хавфсизлиги хавф остида қолса, унинг мамлакати Жанубий Кореяни “бутунлай йўқ қилиши” мумкинлигини айтди. У Ишчилар партиясининг қурултойида Сеул билан мулоқот қилишдан воз кечганини такрорлади.

“Шимолий Корея ўзининг энг ашаддий душмани бўлган Жанубий Кореяга мутлақо алоқаси йўқ ва Жанубий Кореяни ҳеч қачон ўз ватандоши сифатида тан олмайди, — деб баёнот берди Ким. — Токи Жанубий Корея биз билан чегарадош бўлишдек геосиёсий шароитдан қутула олмас экан, хавфсиз яшашнинг ягона йўли — биз билан боғлиқ нарсалардан воз кечиб, Шимолий Кореяни ўз ҳолига қўйишдир”.

Сўнгги йилларда Ким Сеулга қарши кескин баёнотлар бериб, кореялараро дипломатияни рад этишини таъкидлаб келмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу ҳарбий тўқнашувлардан дарак бермайди, аксинча, Пхенян ядровий арсенали ҳамда Москва ва Пекин билан алоқаларига таяниб, минтақадаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга интилмоқда.

Шунингдек, агар Вашингтон уни ядровий давлат сифатида тан олса, Ким мулоқот учун эшик очиқлигини билдирди.

Тахминларга қараганда, Доналд Трамп жорий йил охиридаги Хитойга ташрифи чоғида Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин.

Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким ядрога эга қуролли кучларни мустаҳкамлаш учун янги тизимларини ишлаб чиқишга чақирган.

Буларга сув остидан учирилиши мумкин бўлган қитъалараро баллистик ракеталар, Жанубий Кореяга қаратилган артиллерия снарядлари каби тактик ядровий қуролларнинг кенгайтирилган арсенали киради.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

Жаҳон

26.02.2026, 13:38

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг кучаяётган ҳарбий таҳдидларига қарши туриш учун атом сувости кемаларини қўлга киритишга интилмоқда.

Жаҳон

28.05.2026, 16:53

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →