Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Туркия таълим муассасаларида эндиликда “Марказий Осиё” атамаси ўрнига “Туркистон” номи қўлланилади. Шунингдек, мактаб дарсликларидан “ташқаридан тиқиштирилган” бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жаҳон

17.05.2026, 09:08

Улашиш:

Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Бу ҳақда Туркия таълим вазири Юсуф Текин Истанбулда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, “Туркия асри маърифат модели” деб номланган янги таълим дастури доирасида мактаб дарсликларидан ҳукумат “ташқаридан тиқиштирилган” деб ҳисоблайдиган бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жумладан:

  • “Салиб юришлари” атамаси — “Салиб босқинлари”;
  • “Географик кашфиётлар” — “Мустаъмлакачиликнинг бошланиши”;
  • “Марказий Осиё” — “Туркистон” деб ўзгартирилган.

Шунингдек, Юсуф Текин “Эгей денгизи” атамаси ҳам тарихий жиҳатдан нотўғри эканини таъкидлаган.

“Лозанна шартномаси имзоланган вақтда ‘Эгей денгизи’ деган тушунча бўлмаган. Унинг тўғри номи — ‘Ороллар денгизи’. Бу атама Иккинчи жаҳон урушидан кейин, қисман Греция истаги билан оммалашган”, — деган вазир.

Унинг фикрича, бундай атамалар миллатнинг ўзлигини англашига бевосита таъсир кўрсатади.

“Бу ўзгаришлар майда нарсадек туюлиши мумкин, аммо улар миллий онгимизга тўғридан-тўғри таъсир қилади”, — дея таъкидлаган Текин.

Вазир сўзи якунида миллий руҳ ва тарихий онгни сақлаб қолиш муҳимлигини қайд этган.

мавзуга оид янгиликлар

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар

Ҳар йили ўн минглаб Марказий Осиёлик аёллар даромад топиш мақсадида Туркияга йўл олади. Сўнгги йилларда миграция талабларининг кучайтирилиши ва кўплаб аёлларнинг қонуний мақомга эга эмаслиги сабабли улар уй хизматчиси сифатида ноқонуний ишлашга мажбур бўлмоқда.

Сиёсат

15.06.2026, 16:47

Туркий давлатлар раҳбарлари Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди

XIV аср охирида Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган ушбу мақбара бугунги кунда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги  аср ислом меъморчилигининг энг ноёб ва муҳташам намуналаридан бири ҳисобланади.

Маданий

15.05.2026, 16:18

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →