updated: 16.06.2026, 17:06

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар

Ҳар йили ўн минглаб Марказий Осиёлик аёллар даромад топиш мақсадида Туркияга йўл олади. Сўнгги йилларда миграция талабларининг кучайтирилиши ва кўплаб аёлларнинг қонуний мақомга эга эмаслиги сабабли улар уй хизматчиси сифатида ноқонуний ишлашга мажбур бўлмоқда.

Сиёсат

15.06.2026, 16:47

Улашиш:

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар

Ҳужжатсизлик эса уларни ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум қилиб, иш берувчилар томонидан эксплуатация, зўравонлик ва турли тазйиқларга дучор этмоқда. Бедарак йўқолиш, одам савдоси ва қотиллик билан боғлиқ ҳолатларнинг аксарияти эса охиригача очилмай қолмоқда.

2026 йил бошида Истанбулда Ўзбекистон фуқаролари Дурдона Ҳакимова ва Сайёра Эргашеванинг жасадлари чиқинди контейнерларидан бошсиз ҳолда топилиши Туркия жамоатчилигида катта резонанс уйғотди.

Мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар муҳожир аёллар хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди. Бироқ бу фожиали воқеалардан кейин ҳам жиноятлар тўхтамади. Орадан кўп ўтмай, 2 март куни икки ой аввал бедарак йўқолган яна бир аёлнинг жасади Баликесир вилоятидаги ўрмондан топилди.

Туркияда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳамон юқори даражада қолмоқда. Мустақил ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йилда 420 нафар аёл қотиллик қурбони бўлган, яна 508 нафар аёл эса шубҳали ҳолатларда вафот этган.

Имкониятдан заифликка

Узоқ йиллар давомида Россия Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун асосий меҳнат миграцияси йўналиши ҳисобланиб келган. Бироқ 2014 йилдан кейинги иқтисодий ўзгаришлар ортидан Туркия визасиз режим, нисбатан енгил талаблар ва маданий яқинлик туфайли муҳожирлар учун жозибадор манзилга айланди. Айниқса, энага ва уй хизматчиси сифатида ишлаш учун келувчи аёллар сони кескин ошди.

Бироқ 2022 йилдан бошлаб иқтисодий қийинчиликлар ва иммиграцияга қарши кайфиятнинг кучайиши ортидан Туркия расмийлари миграция қоидаларини сезиларли даражада қаттиқлаштирди. Ноқонуний меҳнатга қарши кураш кучайтирилди, виза ҳамда яшаш учун рухсатнома олиш тартиби мураккаблашди.

Қирғизистоннинг Истанбулдаги консули Арслан Токобаев «Озодлик» радиосига берган интервьюсида шундай дейди:

«2024 йилда тахминан 4700 нафар Қирғизистон фуқароси депортация қилинди. 2025 йил статистикаси ҳали якуний эмас, аммо бу рақамлар сезиларли даражада камаймаган. Қонунлар қаттиқлашгани сабабли минглаб одамлар яширинча ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу эса мигрантларни ҳуқуқий ҳимоясиз қолдирмоқда.»

Яшаган, ишлаган, вафот этган

Айжаркин (хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ўзгартирилган) ва унинг онаси кўп йиллар Туркияда ҳужжатсиз яшаб, меҳнат қилган Қирғизистон фуқаролари эди.

«Визамиз бўлмагани учун онам билан етти йил давомида Туркияда ноқонуний яшадик. Бу вақт ичида на виза ололдик, на ватанимизга қайта олдик», – дейди у.

2023 йилда унинг онаси бедарак йўқолади.

«Онам бир ҳафта давомида қўнғироқларимга жавоб бермагач, полицияга мурожаат қилдим. Аммо хорижликларга нисбатан етарли эътибор қаратилмади. Аризамдан кейин ҳам ҳеч ким уни излашга жиддий киришмади», — дейди Айжаркин.

Орадан вақт ўтиб, юзлаб кузатув камералари ёзувлари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида аёл охирги марта Анталия вилоятининг Серик туманидаги бир уйда бўлгани аниқланди. Кейинчалик унинг жасади шу уй яқинидан топилди. 

Гувоҳларнинг айтишича, аёл ўзини ёмон ҳис қилиб, бош оғриғидан шикоят қилган ва кўп ўтмай вафот этган. Шундан сўнг унинг жасади яшириш мақсадида кўмиб юборилган. Ушбу иш бўйича гумонланувчи икки йилга озодликдан маҳрум этилди.

«Агар улар онамга ўз вақтида тез ёрдам чақирганида, у тирик қолиши мумкин эди. Аммо улар жиноятни яшириш учун уни кўмиб юборишди», — дейди марҳуманинг қизи.

 

Тузоққа тушиб қолманг

Туркиялик адвокат Халифнинг таъкидлашича, ҳужжатсиз муҳожир аёллар энг кўп уй хизмати соҳасида эксплуатацияга учрайди.

«Ишдан кетмоқчи бўлсангиз, "ҳужжатингиз йўқ, полицияга топширамиз", деб қўрқитишади. Шунинг учун кўпчилик арзимаган маошга ҳам ишлашга мажбур бўлади. Айримлар эса ойлаб умуман ҳақ олмайди», — дейди у.

 

Кўринмас қурбонлар

Туркиядаги Марказий Осиёлик муҳожир аёллар дуч келаётган фожиалар иқтисодий эҳтиёж, ҳуқуқий ҳимоясизлик ва миграция сиёсати қаттиқлашувининг кесишган нуқтасида юзага келмоқда.

Россиядаги иқтисодий инқироздан кейин Туркия кўплаб муҳожирлар учун имкониятлар мамлакатига айланган бўлса, кейинги йиллардаги чекловлар минглаб аёлларни ҳужжатсиз меҳнат қилишга мажбур қилди. Бу эса уларни меҳнат эксплуатацияси, жисмоний ва жинсий зўравонлик, ҳатто қотиллик хавфига юзма-юз қолдирмоқда.

Истанбул ва Баликесирда содир бўлган қотилликлар, шунингдек, шубҳали ўлимлар статистикаси муаммонинг тизимли тус олганини кўрсатади. Энг ачинарлиси, фуқаролик жамияти заифлиги ва расмий идораларнинг етарли эътибор бермаётгани сабабли кўплаб қурбонларнинг тақдири жамоатчиликка номаълумлигича қолмоқда. 

Бундай ҳолатларда адолат қарор топиши кўпинча давлат механизмларига эмас, балки яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари қатъиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди

500 километрдан ортиқ йўл Хитойни Марказий Осиё билан боғлайди. Лойиҳа келгусида Хитойдан Европага Россияни четлаб ўтувчи муқобил қуруқлик йўналиши сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида кутилмаган фикр билдирди.

Сиёсат

27.06.2026, 18:15

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →