Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари ўтказилаётган саммит тарихий аҳамиятга эга бўлиб, халқаро муносабатларда жиддий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. Саммит доирасида Европа Кенгаши раиси — Шарль Мишель, Антониу Кошта, шунингдек, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ташриф буюрди. Бундан ташқари, бир қатор бизнес вакиллари ва Европа тараққиёт ва тикланиш банки раиси ҳам иштирок этмоқда. Ушбу саммитда товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, “яшил” энергетика, тоғ-конь, қишлоқ хўжалиги, ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалалари диққат марказида бўлиши кутилмоқда. Асосий масала эса камёб минерал ресурслар, энергия ва транспорт логистик имкониятлар бўлиши кутилмоқда.