Яқин Шарқда ёғингарчилик кўпайди: иқлим сунъий бошқарилганми?

Сўнгги ҳафталарда Эрон, Ироқ, Сурия ва Туркияда кучли ёғингарчиликлар кузатилди. Қурғоқчиликдан азият чеккан айрим ҳудудларда сув омборлари тўлди, дарёларда сув сатҳи кўтарилди, баъзи жойларда эса апрель ойи охирида қор ҳам ёғди.

Улашиш:

Яқин Шарқда ёғингарчилик кўпайди: иқлим сунъий бошқарилганми?

Айниқса, Ироқдаги Дажла ва Фурот ҳавзасида сув миқдорининг ошгани маҳаллий аҳоли томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Эронда эса йиллар давомида қуриб бораётган Урмия кўли соҳилларига сув қайта бошлагани ҳақида видеолар тарқалди.

Шу ортиқча ёғингарчиликлар ортидан ижтимоий тармоқларда яна бир эски баҳс қайтди: об-ҳавони сунъий бошқариш мумкинми?

 

“Булут уруғлантириш” — афсона эмас, амалдаги технология

Кўпчилик барча гапни конспирология деб қабул қилади. Лекин иқлимга қисман таъсир қилишга уринишлар ҳақиқатда мавжуд.

Масалан, Бирлашган Араб Амирликлари бир неча йилдан бери “cloud seeding” — булут уруғлантириш дастурини қўллаб келади. Бу технологияда самолётлар орқали булутларга кумуш йодиди ёки туз заррачалари сепилади. Мақсад — ёғингарчилик эҳтимолини ошириш.

2024 йилда БААда кузатилган рекорд даражадаги ёмғирлардан кейин айрим халқаро нашрлар мамлакатдаги иқлим технологиялари ҳақида яна ёза бошлади. Расмийлар кучли ёмғирни асосан табиий циклонлар билан изоҳлаган бўлса-да, булут уруғлантириш дастури борлиги инкор қилинмаган.

Яъни, инсон об-ҳавога умуман таъсир қила олмайди, деган қараш ҳам тўлиқ тўғри эмас.

 

Вьетнам урушидаги махфий операция

Об-ҳаводан ҳарбий мақсадда фойдаланиш уринишлари ҳам тарихда бўлган.

Operation Popeye – АҚШ томонидан 1967–1972 йилларда амалга оширилган махфий дастур. Унда муссон ёмғирларини сунъий кучайтириш орқали Вьетнамдаги таъминот йўлларини издан чиқариш мақсад қилинган.

Бу операция йиллар ўтиб расман очиқланган. Демак, иқлимга таъсир қилиш бўйича экспериментлар мутлақо уйдирма эмас.

 

HAARP атрофидаги баҳслар

HAARP дастури эса энг кўп тортишувларга сабаб бўлган лойиҳалардан бири. Расмий изоҳларда у ионосферани ўрганишга қаратилган илмий марказ сифатида таърифланади.

Бироқ интернетдаги назарияларда ушбу дастур зилзила, қурғоқчилик ёки атмосферага таъсир билан боғланади. Ҳозирча бу даъволарни тўлиқ тасдиқлайдиган очиқ далиллар йўқ.

Шунга қарамай, иқлим технологиялари ва геоинженерия бўйича тадқиқотлар дунёда тобора кўпаймоқда. Айрим давлатлар сув танқислиги ва исиш муаммоси кучайгани сабабли сунъий ёғингарчилик технологияларига миллиардлаб доллар сарфлаяпти.

 

Нега шубҳалар кучаймоқда?

Яқин Шарқда сўнгги 20–30 йилда қурғоқчилик, сув танқислиги ва чўлланиш кескин кучайди. Шу сабаб ҳар қандай кескин иқлим ўзгариши одамларда савол уйғотяпти.

2011 йилда Маҳмуд Аҳмадинажод “бизнинг ёмғиримизни ўғирлашяпти” деган баёнот билан чиққанди. Ўшанда бу гап жиддий қабул қилинмаган.

Бугун эса геоинженерия, иқлим технологиялари ва сунъий ёғингарчилик мавзуси аввалгидек фантастика бўлиб туюлмай қолди. Чунки айрим технологиялар амалда қўлланилаётгани расман маълум.

Бироқ битта муҳим нуқта бор: ҳозирча бирор давлат бутун минтақанинг иқлимини тўлиқ бошқараётганини исботлайдиган аниқ далил очиқланган эмас. Шунинг учун табиий иқлим жараёнлари билан технологик таъсир ўртасидаги чегара ҳали ҳам баҳсли масала бўлиб қолмоқда.

Муаллиф: Сарвар Хуррамов

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →