Канадалик хонанда Девид Керолл ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
“Айби” ўзбекистонлик бўлган Суҳроб Убайдуллаевни самолётга чиқармаган Венгриянинг Wizz Air лоукастери ҳақида Don’t Fly Wizzness Class қўшиғини куйлаган канадалик хонанда Девид Керолл ушбу таронани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни сўраб инстаграм саҳифаси орқали мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистон
25.10.2025, 11:00
Улашиш:

“Айби” ўзбекистонлик бўлган Суҳроб Убайдуллаевни самолётга чиқармаган Венгриянинг Wizz Air лоукастери ҳақида Don’t Fly Wizzness Class қўшиғини куйлаган канадалик хонанда Девид Керолл ушбу таронани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни сўраб инстаграм саҳифаси орқали мурожаат билан чиқди.
“Биз ўз овозимиз орқали Wizz Air компаниясининг Сухроб ва сизнинг мамлакатингиздан яна уч кишига қилган ҳурматсизлиги ҳақида ҳикоя қилмоқдамиз. Бир неча йил аввал уларга самолётга чиқишга рухсат беришмади ва бунга ягона сабаб уларнинг ўзбекистондан бўлганидек туюлди. Бу эса адолатдан эмас.
Сухроб сиз ва бошқа одамлар, бошқа йўловчилар учун ўз ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда, токи улар ҳам худди унинг бошидан ўтган нохуш тажрибани бошдан кечирмасинлар. Сиз эса унга ёрдам бера оласиз — видеони улашиш, ёқтириш ва муҳаббат билан қўллаб-қувватлаш орқали. Шунинг учун, илтимос, шу ишни давом эттиринг”, дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, WizzAir компанияси 2023 йил августида Римдаги аэропортда Суҳроб Убайдуллаев ва яна уч нафар ўзбекистонликни самолёт бортига чиқармаган. Натижада Абу Даби орқали транзит билан учаётган талабанинг чипталари куйиб кетган, бир ҳафта юртма-юрт сарсон бўлиб, қарзга ботган ҳолда аранг уйига етиб келган.
Авиакомпания ўзбекистонлик йигитни бортга бесабаб чиқармагани етмагандек, пулини ҳам қайтариб бермаган.
Ушбу қўшиқ эълон қилинганидан сўнг бошқа ўзбекистонликлар ҳам худди шу авиакомпания ўзларини бортга чиқармаганини таъкидлаб, шикоят қилган. Қўшиқ 3 кун ичида эндигина 40 минг марта кўрилди.
Девид Керолл 2008 йили “United airlines” авиакомпанияси қиммат ($3500) гитарасини синдириб, товон тўлаб бермагани учун бу ҳақда қўшиқ ёзиб, “Ютуб”га чиқарган ва компаниянинг 180 миллион доллар зарар кўришига сабабчи бўлган. Унинг ушбу иши жаҳон авиациясида мижозлар билан ишлаш стратегиясининг тубдан ўзгаришига сабаб бўлган.
Ўзбекистон авиация ҳукумати ёки бошқа расмий вакиллардан мазкур ҳолат бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилгани йўқ.
Ўзбекистон
25.10.2025, 11:00
Улашиш:
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

