Lactalis Ўзбекистонда сотилган айрим чақалоқлар сут маҳсулотларини қайтариб олмоқда
Lactalis дорихоналар ва супермаркетларда сотилган Picot брендига мансуб 6 та партия чақалоқлар сут маҳсулотини хомашёда сереулид токсини аниқлангани сабаб қайтариб олмоқда.
Ўзбекистон
23.01.2026, 10:07
Улашиш:

Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Lactalis Ўзбекистонда ҳам сотилган чақалоқлар учун мўлжалланган сут маҳсулотларининг айрим партияларини муомаладан чиқариш ва қайтариб олиш жараёнини бошлади. Ушбу чоралар жами 18 та мамлакатни қамраб олган.
Компания маълум қилишича, дорихоналар ва супермаркетларда сотилган Picot брендига тегишли 6 та партия маҳсулот қайтариб олинмоқда. Текширувлар давомида айрим хомашё таркибида бактерияли келиб чиқишга эга сереулид токсини аниқланган. Мутахассислар ушбу модда чақалоқларда қусиш ва ич кетишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Қайтариб олиш қарори Франциядаги болалар овқатланиши соҳасига оид профессионал уюшманинг огоҳлантирувидан сўнг қабул қилинган. Маълумотларга кўра, хавф омега-6 ARA ингредиенти билан боғлиқ бўлиб, у халқаро етказиб берувчидан харид қилинган.
Lactalis вакили Ўзбекистон ҳам расмий равишда мазкур қайтариб олиш жараёнига киритилганини тасдиқлади. Шу сабабли, мамлакат ҳудудида сотилган айрим чақалоқлар сут маҳсулотлари қўшимча текширувлардан ўтказилиши ва муомаладан чиқарилиши мумкин.
Эслатиб ўтиш жоизки, Lactalis 2017–2018 йилларда ҳам ифлосланган чақалоқлар сут маҳсулотлари билан боғлиқ халқаро можаро марказида бўлган. Ўшанда ўнлаб болаларда салмонелла инфекцияси қайд этилган ва ҳолат World Health Organization томонидан ҳам ўрганилган эди.
Айни пайтда Ўзбекистонда мазкур маҳсулотлар бўйича масъул идоралар қандай чоралар кўраётгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Ўзбекистон
23.01.2026, 10:07
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Йиртқичлар асрида кучли бўлишимиз керак - Макрон
Жаҳон
24.12.2025, 14:40

Франция президенти Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон
25.03.2024, 13:19

Франция Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаяпти — Эммануэл Макрон
Сиёсат
05.03.2024, 10:08
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
