Марсга учиш одамларни ердаги офатлардан ҳимоя қилади — Илон Маск

Илон Маскнинг "SpaceX" космик компанияси келгуси икки йил ичида Марсга тахминан бешта учувчисиз кемани учиришини режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди

Marsga uchish odamlarni yerdagi ofatlardan himoya qiladi — Ilon Mask

Маскга кўра, сайёҳлар билан Марсга саёҳат қилиш фақат ҳар икки йилда бир марта амалга оширилиши мумкин.

"Агар учирилган барча кемалар Марсга муваффақиятли қўнса, тўрт йилдан кейин одамларга мўлжалланган миссияларни ҳам амалга оширишимиз мумкин бўлади. Мабодо қийинчиликлар юзага келса, экипаж билан парвозлар яна икки йилга кечиктирилади", дейди компания асосчиси.

Маскнинг қўшимча қилишича, сайёҳларнинг Марсга қўнишида кузатилиши мумкин бўлган қийинчилик компаниянинг келгуси ишларини амалга оширишда қийинчилик туғдиради. Бироқ учиш ерда юз бериши мумкин бўлган кўплаб офатлардан одамларни ҳимоя қилади.

"Қўниш муваффақиятли бўладими ёки йўқми, "SpaceX” компанияси барибир Марсга юбориладиган кемалар сонини кўпайтиришни режалаштиради. Биз хоҳлаймизки, космик саёҳатчи бўлишни орзу қилган ҳар бир киши Марсга бора олсин! Бу сен, оиланг ёки дўстларинг бўлиши мумкин — ким ўзида буюк саргузаштга интилиш ҳис қилса, уларга имконият берамиз. Охир-оқибат, Марсга минглаб "Starship" кемалари юборилади ва бу ажойиб манзара бўлади!", дея ёзган Маск.

Шунингдек, Илон Маск "Starship" дастурининг катта ҳажмдаги давлат бюрократияси томонидан бўғилиб қолишидан хавотирда эканлигига ҳам тўхталган ва бу йилдан-йилга ортиб бораётганини қайд этган.

"Америкалик миллиардерларнинг сўзларига кўра, бу бўғувчи қоғозбозлик АҚШдаги барча йирик лойиҳаларга таъсир кўрсатмоқда", дея постни якунлаган у.

сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06