Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Ўнлаб йиллар мобайнида шахсини сир тута олган “кўча” рассоми кимлиги маълум. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. Бироқ кўпчилик, хусусан, Euronews бу янгиликка шубҳа қилмоқда, чунки Бенксининг шахси ҳануз расман тасдиқланмади.
Маданий
28.03.2026, 15:48
Улашиш:

Reuters суриштируви
Reuters нашри ўзининг янги суриштируви орқали Бристолда истиқомат қилувчи машҳур граффити рассоми ва нуфузли фаолнинг шахси фош этилганини даъво қилмоқда.
Ҳисоботдаги далиллар рассомнинг 2022 йилда Украинага қилган сафари, собиқ шериклари эълон қилган фотосуратлар ҳамда 2000 йилда Нью-Йоркда ҳибсга олинганида ёзиб қолдирган иқрорномасига асосланади.
Уларга кўра, Бенкси аслида бристоллик 51 ёшли Робин Ганнингем бўлиб, 2008 йилда шахси ошкор бўлишининг олдини олиш учун исмини “Девид Жонс”га ўзгартирган.
Бироқ рассомнинг адвокатлари Бенксининг шахси сир бўлиб қолишини қатъий таъкидламоқда.
Бенксининг адвокати Марк Стивенс “Reuters” суриштирувидаги кўплаб тафсилотларнинг тўғри эмаслигини билдирган.
Стивенс бу хабар рассомнинг шахсий дахлсизлигини бузиши, ижодига халақит бериши ва уни хавф остига қўйиши мумкинлигини айтган. Айниқса, тахаллус остида ижод қилиш жамият манфаатларига хизмат қилишини алоҳида қайд этган.
“Анонимлик ижодкорларга суиқасд, цензура ёки таъқиблардан қўрқмасдан, ҳокимиятга ҳақиқатни дадил айтиш имконини беради. Сўз эркинлигини ҳимоя қилади”, — дея қўшимча қилди у.

Бенксининг тинчлик кабутари
Reuters агентлигининг хулосасига кўра, маданият, санъат ва сиёсий мунозараларга доимий таъсир кўрсатиб келаётган бундай шахснинг кимлиги жамоатчилик учун қизиқ.
“Шарли қиз” воқеаси
Қаҳрамонимиз Буюк Британия бўйлаб биноларда пайдо бўлган сатирик ва ҳукмрон доираларга қарши мавзулари билан ажралиб турувчи граффити асарлари туркуми орқали шуҳрат қозонган.

2018 йилда унинг “Шарли қиз” номли асари билан боғлиқ ажойиб ҳодиса бўлган эди: асарнинг рамкадаги нусхаси кимошди савдосида 1,4 миллион долларга сотилгач, Бенксининг рамка ичига яширган бўлаклаш қурилмаси уни майда-майда қилиб ташлайди.
Кейинроқ Бенкси ўзгартирилган ушбу асарга “Love Is In The Bin” (Севги ахлат қутисида) деб ном берган ва у рекорд даражада – 25,4 миллион долларга сотилган.
Фаластинга хайрихоҳ рассом
Бенкси талайгина жойларда, жумладан, Украина ва Ғарбий Соҳилда ҳам ўз асарларини яратган. Улар орқали Фаластин тарафдори эканлигини очиқ намоён этган.

Ғарбий Соҳилдаги Байтлаҳм шаҳрида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида Бенкси 2022 йилда чизган деворий сурат ва унинг остида дам олаётган фаластинлик ишчи.
Охирги ижод намуналаридан бири Буюк Британия Қироллик адлия судининг деворига чизилган. Ушбу суратда судьянинг намойишчини болға билан ураётгани тасвирланган.

Талқинларга қараганда, бу рассомнинг Буюк Британияда тақиқланган “Palestine Action” гуруҳини қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган фаолларга нисбатан ҳамдардлик белгиси ҳисобланади.
Чунки сурат пайдо бўлишидан сал олдин Лондон марказида “Palestine Action” террорчилик гуруҳи сифатида тақиқланишига қарши намойишлар ўтказилиб, унда 900 га яқин фаол ҳибсга олинган эди.
Рассом шахсига оид миш-мишлар
Машҳурлик турли чекловларга сабаб бўлгани учун Бенкси доим ўз шахсини сир тутишни маъқул кўрган. Бу анонимлик уни полиция таъқибидан ҳимоя қилишда ҳам асқатади.

Англиянинг Довер шаҳрида Бенкси томонидан чизилган, Европа Иттифоқи байроғидан юлдузни ўйиб олаётгани ишчи тасвирланган Брехитга оид деворий сурат.
Сирли кўча рассомининг кимлиги ҳақидаги эса тахминлар бисёр.
Кўпчилик Бенксини “Massive Attack” гуруҳи асосчиси ва айни пайтда граффити рассоми бўлган Роберт дел Нажа деб ҳисоблаган.

Британиянинг “Massive Attack” гуруҳи аъзоси Роберт Дел Нажа (чапда)
Бошқалар Банкси “Гориллаз” гуруҳининг ҳаммуассиси Жейми Хюлетт бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.
Британия телевидениесидаги санъат шоуларининг бошловчиси Нил Бюкенен эса пандемия пайтида Банкси шахсига алоқадорлигини рад этиб баёнот беришга мажбур бўлган.
Шунингдек, бу ишлар ортида битта ижодкор эмас, рассомлар жамоаси борлиги ҳақида ҳам фаразлар илгари сурилади.
Сўнгги тахминлар орасида Банкси аёл киши бошчилигидаги жамоа бўлиши мумкинлиги ҳам бор. Бундан ташқари, уч йил аввал BBC телеканалининг рассом билан боғлиқ йўқолган интервьюси топилди. Унга кўра, Банксининг асл исми Роберт (ёки Робби) Банкс бўлиши мумкин.

Бенксининг тиббиёт ходимларига бағишлаган асари.
Робин Ганнингем? Робби? Ёки Роберт?
Гарчи Reuters жамоатчилик рассомнинг шахсига катта қизиқиш билдиришини таъкидлаганда, ҳақ бўлса-да, асарларнинг жозибаси қисман уларнинг жумбоқлигидадир.
Бу топишмоқ ечилган заҳоти беихтиёр рассомнинг моҳирона тутқич бермаслигига ва унинг кутилмаган ҳаракатлар қилиш қобилиятига путур етади, шунингдек, унинг ҳаракатланиш ва ижод эркинлиги хавф остида қолади.
Бенкси ҳар ким бўлиши мумкин, эҳтимол, ҳамма гап шунда. Санъат асарлари ортида ким тургани ҳақидаги тахминларнинг давом этавергани маъқул, - дейилади Euronews мақоласида.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
