Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.
Маданий
01.05.2026, 17:19
Улашиш:

Машҳур кўча рассоми Бенкси пайшанба куни Лондон марказида пайдо бўлган, ҳилпираётган байроқ юзини тўсиб қўйган ва пойдевордан тушаётган одам тасвирланган янги ҳайкал ўзининг ижоди эканлигини тасдиқлади.
Ўзининг Инстаграм саҳифасида эълон қилинган ҳажвий видеода Бенкси ҳайкалнинг ярим тунда қандай ўрнатилганидан лавҳалар кўрсатди.
Рассом бу ҳақда пост қўйишидан аввал ҳам, пойдевор асосига унинг имзоси туширилгани учун ҳайкални Бенксиники деб тахмин қилган маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар уни кўриш учун тўпланишган эди.

Британия пойтахтида янги асар ҳақидаги гап-сўзлар авж олган бир пайтда, Бенксининг матбуот котиби АФП агентлигига шундай деди: “Рассом кеча тонг саҳарда рухсатсиз ўрнатилган ёдгорликни намоён қилди. У Палл-Малл кўчасидаги йўл ўртасидаги оролчада жойлашган бўлиб, Бенксининг айтишича, бу ерда озгина бўш жой бўлган”.
Ушбу ҳайкал 1901–1910-йилларда ҳукмронлик қилган қирол Эдвард ВИИ ва афсонавий ҳамшира Флоренс Найтингейл ҳайкаллари ҳамда Қрим уруши ёдгорлиги яқинида жойлашган.
Бенкси одатда ҳайкаллари билан танилган эмас. У кўпроқ биноларга пуркагич ёрдамида чизган расмлари билан машҳур бўлиб, унинг илк ижод намуналари 1990-йиллар бошида Англиянинг жануби-ғарбидаги она шаҳри Бристол кўчаларида пайдо бўлган.
Шундан сўнг Бенкси бутун дунёга танилди ва унинг асарлари ҳамда инсталлятсиялари кимошди савдоларида миллионлаб долларга сотилди. Рассомнинг кўча санъати кўпинча ўғрилар ва вандалларнинг нишонига айланади.
Ҳозиргача шахсини ошкор этмаган Бенкси ўз санъатини жамоат жойларида яширинча намойиш этишни “исёнкор ифода шакли” деб билган кўча рассомлари анъаналарининг бир қисмидир.
“Биз Бенксининг навбатдаги ҳайкалтарошлик асарини кўрганимиздан хурсандмиз... у шаҳарнинг жўшқин оммавий санъат саҳнасига қўшилган ёрқин ҳисса бўлди”, - янги ҳайкал пайдо бўлган ҳудудга масъул Вестминстер Кенгаши вакили.
Кенгашнинг қўшимча қилишича, ҳайкални ҳимоя қилиш бўйича дастлабки чоралари кўрилган, бироқ ҳозирча асар омма томоша қилиши ва завқланиши учун очиқ қолади.
Аввалроқ Бенкси тахаллусини олган кўча рассоми шахси ҳақида хабар бергандик.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
