updated: 22.03.2026, 18:44

Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Қозоғистоннинг Ақтобе, Ақмола, Костонай, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида сув тошқинлари кузатилди. Сув босган, тошқин кузатилган ҳудудларда аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Ақтўбеда  кўприк устидан эриган сувлар оқа бошлади

Фавқулодда ҳодиса Саздинка дарёсида муз тўпланиши ва сув сатҳининг кўтарилиши туфайли бугун эрталаб юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Маншук Маметова кўчасидаги йўл қисми сувга чўкмоқда.

Қутқарувчилар сувнинг кўчага йўналишини тўсиш устида ишламоқда. Турли бўлимлардан 1000 га яқин ходимлар ва 200 га яқин техникалар жалб этилган.

 

 


Абай вилоятида уч киши бедарак йўқолди

Абай вилоятининг Аяғоз туманида аввалроқ сувда ғойиб бўлган уч эркакни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Бугун эрталаб Instagram'да эълон қилинган Абай вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳокимлик маълумотларига кўра, Семей Мудофаа вазирлигининг МИ-17 вертолёти Борли дарёси бўйлаб аэровизуал парвозни амалга оширган. Бироқ, қидирув  ҳеч қандай натижа бермаган.

Ҳозирда қоронғулик бошлангани сабабли қидирув-қутқарув ишлари тўхтатилган. Қутқарувчилар қидирув ишларини 28-март соат 05:00 дан бошлаб давом эттириш ниятида.

Костанай вилоятининг сув босган ҳудудларидан 150 дан ортиқ одам вертолётда эвакуация қилинди

Қутқарув операцияси бугун тунда ўтказилди - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қўстанай вилоятининг Экидин, Оққийси, Қизилжулдиз, Янгиқала қишлоқлари ва 9 қишлоғи аҳолисини эвакуация қилди.

“150 дан ортиқ маҳаллий фуқаролар, жумладан, 63 нафар вояга етмаганлар қутқариб олинди. Одамлар вертолётда Аркалиқ шаҳридаги эвакуация марказларига етказилди”, — дейилади бошқарма хабарида.

Операцияга Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг вертолётлари жалб қилингани айтилган.

Павлодар вилоятининг Баянаўл туманидаги сув тошқини хавфи бўлган ҳудудларга гидропостлар ўрнатилди

Магистрал йўллар бўйлаб қум қоплари ётқизилмоқда, шаҳар четидаги қишлоқда тўртта тўғон қурилган. Оқсув ва Павлодар туманида бир суткада қарийб 30 минг куб метр сув чиқарилди, деб хабар бермоқда Казинформ агентлиги.

Ўтган 24 соат ичида 27 минг куб метрдан ортиқ сув тортиб олинди. Оқсув шаҳрида Бокейхонова кўчасининг жануби-шарқий қисмидан сув ўтказувчи канал қурилди. Отамекен қишлоғида экскаватор ёрдамида уч жойда ариқ очилди. “Атамекен-Оқсув-Кўктўбе-Курчатов” автомобил йўлининг республика аҳамиятга эга бўлган сув оқимининг олдини олиш мақсадида автомобил йўлининг 15 ва 129-километрлари бўйлаб 620 қоп ва 45 тонна инерт материал ётқизилди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига таяниб inform.kz. 

мавзуга оид янгиликлар

Tokayev xalqiga murojaat bilan chiqdi

Қозоғистонда мисли кўрилмаган даражадаги сув тошқинлари кузатилмоқда, Тоқаев халқига мурожаат билан чиқди

Сўнгги 80 йил ичидаги энг йириги дея таърифланаётган тошқинлар натижасида Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларидаги 3702 та турар-жой бинолари, 562 та ҳовлилар, 1822 та қишлоқ уйлари ва 73 та турли мақсадлардаги бинолар вайрон бўлди, 155 та автомобил йўллари тошқинда қолди. 

Жаҳон

08.04.2024, 14:39

Afgʻonistonda kuchli suv toshqinlari natijasida 50 kishi halok boʻldi / foto: AP /

Афғонистонда кучли сув тошқинлари натижасида 50 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг ғарбий Ғор вилоятида 24 соат ичида кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда шанба куни маҳаллий амалдор маълум қилди.

Жаҳон

20.05.2024, 15:37

Qozogʻistonda tabiiy ofat

Қозоғистонда табиий офат оқибатларига қарши курашиш учун тадбиркорлар миллионлаб доллар хайрия қилмоқда

Қозоғистон тарихида энг кучлиси дея таърифланаётган сув тошқинлари мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида талафотларга сабаб бўлди.

Жаҳон

22.04.2024, 16:26

Qozogʻistonda suv toshqini

Июн ойида Остонада ўтиши керак бўлган халқаро форум бекор қилинди

Бунга мамлакатга кучли талафотлар олиб келган сув тошқинлари сабаб бўлди.

Жаҳон

13.04.2024, 14:31

8 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда автоҳалокатга учраб ҳалок бўлди

2024-йил 3-апрел куни соат тахминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Ақтўбе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Чимкент” автомобил йўлининг 678 {Toyota} “Toyota-Алҳпард” русумли ҳамда “Вольво” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада, “Toyota-Алҳпард” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон

04.04.2024, 12:20

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37