375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.
Жаҳон
26.03.2026, 15:49
Улашиш:

Судда очилган фактлар эса бундан ҳам жиддий: компания муаммони билган, аммо уни яширган. Бу қарор ортидан келажакда ижтимоий тармоқларда қатъий янги қоидалар жорий этилиши мумкин.
Сешанба куни Нью-Мексико штати ҳакамлар ҳайъати Meta компаниясини платформалари хавфсизлиги борасида фойдаланувчиларни чалғитганликда ва болалар жинсий эксплуатацияси каби зарарли ҳолатларга йўл қўйганликда айбдор деб топди. Натижада компанияга 375 миллион доллар миқдорида фуқаролик жаримаси тўлаш мажбурияти юкланди.
Бу Meta ўз платформасида содир этилган ҳаракатлар учун жавобгар деб топилган биринчи суд муҳокамасидир.
“Ҳакамлар ҳайъатининг ушбу қарори фойдани болалар хавфсизлигидан устун қўйишни танлаган Meta сабабли жабр кўрган ҳар бир бола ва оила учун тарихий ғалабадир”, — деди Нью-Мексико бош прокурори Раул Торрес. — Meta раҳбарияти ўз маҳсулотларининг болаларга зарар етказишини била туриб, ходимларининг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди ва бу ҳақда жамоатчиликка ёлғон гапирди. Бугун ҳакамлар ҳайъати ҳам эътироз билдирган оилалар, ўқитувчилар ва болалар хавфсизлиги бўйича мутахассислар билан бир сафда”.
Даъво аризаси 2023 йил декабрь ойида Торрес идораси томонидан киритилган. Ушбу даъво “Guardian” нашрининг ўша йил апрель ойида эълон қилинган икки йиллик суриштирувидан сўнг қўзғатилган бўлиб, унда Facebook ва Instagram қандай қилиб болалар жинсий савдоси учун майдонга айлангани фош этилган эди. Мазкур суриштирув шикоят аризасида бир неча бор тилга олинган.
Ҳакамлар ҳайъати Meta компаниясига Нью-Мексикодаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги сабабли ҳар бир қоидабузарлик учун 5 000 доллар миқдорида максимал жарима тўлашни буюрди. Meta компанияси Нью-Мексико штати томонидан адолатсиз амалиётлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ қўзғатилган ҳар икки даъво бўйича жавобгар деб топилди.
Meta қарор юзасидан апелляция беришини маълум қилди ва Торресни айрим ҳужжатларни танлаб олиб, шов-шувли ва аҳамиятсиз далиллар келтирганликда айблади.
“Биз ушбу ҳукмга ҳурмат сақлаган ҳолда апелляция шикояти киритамиз. Биз ўз платформаларимизда одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз ҳамда ёмон ниятли фойдаланувчилар ёки зарарли контентни аниқлаш ва ўчириш билан боғлиқ қийинчиликлардан яхши хабардормиз”, — деди Meta вакили.
Нью-Мексико адлия департаменти томонидан суд жараёнида қўлга киритилган Meta’нинг ички ҳужжатлари ва гувоҳликлар шуни кўрсатдики, компания ходимлари ҳам, болалар хавфсизлиги бўйича ташқи экспертлар ҳам Meta платформаларидаги хавф-хатарлар ва зарарли ҳолатлар ҳақида бир неча бор хабар беришган.
Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилган далиллар орасида 2024 йилда Meta платформалари орқали болаларга жинсий тажовуз қилганликда ва улар билан учрашишга уринганликда айбланган уч кишининг ҳибсга олиниши тафсилотлари ҳам бор. Бу махфий агентлар томонидан ўтказилган махсус операциянинг бир қисми бўлиб, Бош прокуратура уни “Метафил операцияси” деб номлаган.
Терговчиларнинг таъкидлашича, Meta ўз платформаларини тартибга солиш учун сунъий интеллектга ҳаддан ташқари таяниб, юқори ҳажмдаги “кераксиз” ҳисоботларни яратган. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳисоботлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун фойдасиз бўлиб, улар орқали жиноятларни тергов қилиш мумкин эмас.
Meta устидан олиб борилаётган суд жараёнининг кейинги босқичи 4 майдан бошланади. Раул Торрес идораси компанияга қўшимча молиявий жарималар қўллаш ва платформаларда болаларни кучлироқ ҳимоя қилувчи ўзгаришлар киритишни талаб қилмоқда. Бу ўзгаришлар қаторига самарали ёшни тасдиқлаш тизими, ёмон ниятли фойдаланувчиларни блоклаш ҳамда вояга етмаганларни хавфли, яширин алоқалардан ҳимоя қилиш киради.
Судда қатнашган Марк Сукерберг ва Адам Моссери фойдаланувчилар базаси катталиги сабаб болаларга зарар етказувчи ҳолатларнинг тўлиқ олдини олиш қийинлигини тан олди. Шу билан бирга, компания хавфсизликка миллиардлаб маблағ сарфлаганини таъкидлади.
Қарийб етти ҳафта давом этган суд жараёни якунида ҳакамлар ҳайъати қисқа муҳокамадан сўнг қарор чиқарди. Бу иш ижтимоий тармоқларни тартибга солиш ва янги даъволар учун замин яратиши мумкин.
Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
мавзуга оид янгиликлар

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи
Жаҳон
14.07.2026, 12:31

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон
27.06.2026, 13:25

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Болаларни ҳимоя қилиш тизими янгиланди: жиноят ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистон
18.05.2026, 17:46

Ўқувчига уятли хабар ёзган мактаб директори қамалди
Ўзбекистон
23.04.2026, 17:00
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
