Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Улашиш:

“Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизими (Тизим)га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади. 

Бунда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни Тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга Ўзбекистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади. 

Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Сўнг, кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.

Ўзбекистон

11.09.2025, 18:25

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.

Ўзбекистон

11.09.2025, 17:28

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони камаймоқда

2025 йилнинг 1 март ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 284 минг 110 нафарни ташкил этган.

Иқтисодиёт

11.09.2025, 16:28

Milliy gvardiya: "Kichik portlash yuzaga kelib, 10 ga yaqin harbiy xizmatchi jarohatlandi"

Миллий гвардия: "Кичик портлаш юзага келиб, 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди"

Миллий гвардиянинг маълумот беришича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.  

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:54

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди

44 ёшли аёл фуқароларни Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этса, ойига 4-7 минг АҚШ долларидан пул берилишини айтиб, қизиқтириб келган. У бир фуқарони ёллаб, Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:27

“Атрофдаги миш-мишлардан чарчадим” – Темур Кападзе

Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Темур Кападзе кеча Футбол + подкастида иштирок этиб, сўнгги пайтларда мураббий олиб келиниши ҳақида чиқаётган миш-мишлардан чарчаганини ва қарорлар тартибсиз қабул қилинаётганини таъкидлади. 

Спорт

11.09.2025, 14:25

Сенат раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда

Танзила Норбоева ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон

11.09.2025, 13:20

Исроил армияси Ғазода 360 та объектга ҳужум қилганини маълум қилди

Исроил армияси сўнгги кунларда Ғаза секторида 360 та объектни, жумладан баланд уйларни нишонга олганини маълум қилди.

Жаҳон

11.09.2025, 12:03

UzAuto Motors 8 та янги модел чиқаришни режалаштиряпти

UzAuto Motors бош директори Янош Ковачга кўра, компания яқин вақтларда 8 та янги модел чиқаришни мўлжаллаяпти. Бунда асосий эътибор SUV сегментини кенгайтиришга қаратилади.

Ўзбекистон

11.09.2025, 11:04

Сенат қўмиталарида сунъий интеллект ҳамда риэлторлик фаолиятига оид қонунлар кўриб чиқилди

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлисида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

11.09.2025, 10:04

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Сиёсат

11.09.2025, 09:01

Ҳарбий ва идоравий формаларга ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади

Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон

10.09.2025, 20:51