Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Эсингиздами, Сурия ёки Ироқда бирор ўзбек террористи ҳалок бўлса, бутун телеканаллар, ўзбек матбуоти жар солар, кўрсатувлар қилинар, мақолалар ёзилиб, мажлис ва йиғилишлар ўтказиларди. Нега 500 ўзбек учун ҳатто бир оғиз муносабат, баёнот ҳам берилмади? Кўп томондан бу қудратли мамлакатга қарамлигимизни, боғлиқлигимизни, муттаҳамлик жойимиз борлигини тушунаман, аммо ҳамма нарсада меъёр, чегара бўлиши керак.
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41
Улашиш:

Дунёда айрим фожиалар борки фақат бир киши, бир оиланинг дарду ҳасратига айланади. Шундай дардлар борки, бир инсон ёки оиладан кўра миллат ва давлат муаммоси ҳисобланади. Яқинда Украинанинг “Хочу жить” – “Яшашни хоҳлайман” лойиҳаси 2025 йилда Украинадаги урушда Россия томонидан жанг қилиб ҳалок бўлган қарийб беш юз нафар ўзбекистонликнинг исм-шарифларини эълон қилди. Бегона урушда қурбон бўлган ўзбекларнинг аксарияти ҳали уйланмаган бўз йигитлар... Тасаввур қилинг, бир она, бир ота не-не машаққатлар, не-не орзу умидлар билан ўғил катта қилиб, уни қаёқдаги урушда қурбон берса! Нақадар оғир гаплар-а!
Афсуски, бу хабар лов этиб ёнган оловдек бир кўриндию тезда унут бўлди... Аммо бу беш юз оиланинг мотами ҳали узоқ давом этади, қалбларда очилган яралар умр бўйи оғриқ беради. Ва янада қўрқинчлиси, бу рақамлар ортишда давом этаверади, чунки... Расман тасдиқланган рақамлар бундан ҳам кўпроқ бўлиши аниқ, бунинг устига, Россия томонидан Украинадаги урушда минглаб ўзбекистонликлар жанг олиб бормоқда ва чет эллик ёлланма аскарларни жалб қилишга қаратилган рус пропагандаси авжига чиқмоқда. Бугун Россияда меҳнат қилаётган юз минглаб ўзбекистонликлар ана шу ташвиқотлар таъсири остида. Уларнинг қанчаси ихтиёрий-мажбурий равишда урушга жўнатилмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда 2002 йилда туғилган фарғоналик йигит Россиянинг Санкт-Петербург аэропортида ноқонуний қўлга олиниб, суд қилинаётгани, унга ё беш йил қамоқ ёки Украинадаги урушда Россия томонидан қатнашиш таклиф этилаётгани ҳақидаги хабарлар бунга ёрқин мисол бўлади.
Яна бир гап, ўша беш юз ўзбек ҳалок бўлгани хабардан сўнг бирор расмий ташкилот, на Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, на Меҳнат миграцияси агентлиги ва на бирор депутатнинг бу ҳақдаги баёноту муносабатига кўзим тушмади. Гўёки уларнинг фожиасига давлат ва жамиятнинг алоқаси йўқдек, бу қурбонлар ўзларининг айблари билан ҳалок бўлгандек.
Шу билан бирга, ҳукумат ва жамоат ташкилотларининг бу сукутини қўрқоқлик, лоқайдлик, зарарли эҳтиёткорликка йўйиш мумкин. Ахир Россиядек қудратли давлатга қарши бирор нарса деб бўладими? Хўп, шундай ҳам дейлик. Лекин, ҳеч бўлмаса, мамлакат ичида Россиядаги урушда қатнашмаслик бўйича тарғиботларни кучайтирсак бўлмайдими? Журналист ва блогерлар, жамият фаоллари, виждонини сотиб улгурмаган депутатлар баралла чиқиш қилиб, давлат ўлароқ ўз фуқароларини ҳимоя қилишини талаб этсак бўлмайдими? Бу лоқайдлик ва эътиборсизлигимиз қачонгача давом этади? Ёки 500 та темир тобут камми? Янада кўпроқ қурбон беришимиз керакми?
1979-1989 йилларда Афғонистонда бўлиб ўтган биродаркушлик урушида 1500 ўзбек ўғлони ҳалок бўлган. Ўша пайтда Ўзбекистоннинг собиқ иттифоқ таркибида бўлганини инобатга олсак, тушунса, қандайдир маънода вазиятни оқлашга ҳаракат қилса бўлади. Аммо Украинадаги урушга Ўзбекистонинг нима алоқаси бор?! Жавоб: ҳеч қандай! Ундай бўлса, нега бегона тупроқларда ўзбеклар ҳалок бўлмоқда? Қачонгача давом этади ва яна қанча қурбон берамиз? 5 мингтами, 10 мингтами?
Эсингиздами, Сурия ёки Ироқда бирор ўзбек террористи ҳалок бўлса, бутун телеканаллар, ўзбек матбуоти жар солар, кўрсатувлар қилинар, мақолалар ёзилиб, мажлис ва йиғилишлар ўтказиларди. Нега 500 ўзбек учун ҳатто бир оғиз муносабат, баёнот ҳам берилмади? Кўп томондан бу қудратли мамлакатга қарамлигимизни, боғлиқлигимизни, муттаҳамлик жойимиз борлигини тушунаман, аммо ҳамма нарсада меъёр, чегара бўлиши керак.
Биз халқ ва миллат сифатида давлатимизнинг ҳимояси, ғамхўрлигини озгина бўлса ҳам ҳис қилайлик.
Муаллиф: Санжар САИД
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар
Жаҳон
24.02.2026, 14:06

Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
сўнгги янгиликлар

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда
Жаҳон
22.05.2026, 17:31

Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди
Жаҳон
22.05.2026, 15:04

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси
Маданий
22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади
Ўзбекистон
22.05.2026, 09:04

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий
Жаҳон
21.05.2026, 17:08

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?
Жаҳон
21.05.2026, 15:48

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди
Маданий
21.05.2026, 14:44

“Трамп билан гаплашишдан мамнун бўламан” – Тайван президенти
Жаҳон
21.05.2026, 14:01

Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда
Жаҳон
21.05.2026, 13:05

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?
Жаҳон
21.05.2026, 12:36

Тошкент ҳокимлиги ходимлари учун қимор ва қиммат совғалар тақиқланди
Ўзбекистон
21.05.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
