Ўзбек жамоатчилиги яна ютқазди. Чорвоқдадаги курорт лойиҳаси экспертизадан ўтдими?

Ўзбек жамоатчилиги ва экологлари қарши чиққан Чорвоқдаги Эминг Агаларовнинг See Breeze курорт лойиҳаси қуриладиган бўлди. Ҳукумат Чорвоқдаги 577 гектар ер майдонини 5 млрд АҚШ доллар эвазига ушбу курорт мажмуасини барпо қилиш шарти билан “See Breeze Uzbekistan” МЧЖ га 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага бериш шарти билан Вазирлар Маҳкамаси 490-сонли қарорини эълон қилди.

Улашиш:

Oʻzbek jamoatchiligi yana yutqazdi. Chorvoqda kurort loyihasi ekspertizadan oʻtdimi?

Ушбу қарорга Бош вазир Абдулла Арипов қўл қўйган ва қарор 2 августдан кучга кирган.

 

Унга кўра, ушбу лойиҳани амалга ошишини таъминлаш ишчи гуруҳга 6 та вазирлик ва бошқа ташкилотлар қўшилган.

 

Лойиҳанинг бош режасини тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш учун Британиянинг “Scоtt Brownrigg” компанияси жалб этилган. Бу компания Агарларовлар учун бегона эмаслиги унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан маълум. Чунки See Бреэзенинг кўплаб лойиҳалари ва Эмин Агаларовнинг ўзига ушбу компания номидан обуна бўлинган. Яъни ижтимоий тармоқлар Британиядаги ушбу корхона бу оилага бегона эмаслигини кўрсатмоқда.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қарорнинг иловасида кўрсатилган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, ижара ва фойдаланиш ҳуқуқини босқичма-босқич бекор қилишни, кейинчалик мазкур ҳудудларни бўш ерлар сифатида ҳисобга олишни таъминлаш топширилди.

 

Ер тоифаси ўзгартирилиб, ҳокимлик ҳисобига ўтказилади. Кейинчалик ерлар бўш турган ерлар ҳисобига олинган қисмлар “See Breeze Uzbkistan” МЧЖга ижара муддатини узайтириш бўйича устувор ҳуқуқи билан 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

 

Сўнгра, ижарага олиш ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бозор қиймати – 1,7 трлн сўмга, 0,01 камайтирувчи коэффсент қўлланган ҳолда якуний 17 млрд сўм маблағдаги миқдорни 5 йил ичида бўлиб тўлаш мажбуриятини олади.

 

Қарорда эса, бу нархни қайси ташкилот чиқаргани ҳақида бирорта сўз йўқ. Яъни ташкилот номи очиқланмаган.

 

Шунингдек, қарорга кўра, Инвестиция ва саноат вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “Чорвоқ” туристик-рекратсион зонаси дирекцияси асосида икки кун ичида инвестиция битими имзоланиши керак.

 

Қарорда айтилишича, экологик талабларга қатъий риоя этиш, жумладан, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига чиқинди ва оқова сувлар ташланишига йўл қўймаслик, шунингдек, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотларига йўналтиришни назарда тутади. Ушбу шартларнинг бузилиши лойиҳани тўхтатиш ва ер ижарасини бекор қилиш учун асос бўлади.

 

Лойиҳа доирасида эса, инвесторга яъни Эмин Агаларовга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  •   тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;
  •   истисно тариқасида, лойиҳани амалга ошириш доирасида 2029 йил 31 декабрга қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга ошириш;
  •     ҳудудий режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига қўйиладиган талабларни мустақил равишда белгилаши ва тасдиқлаш;
  •     коммунал бошқариш, инвестиция фаолияти, маркетинг, баҳолаш, геология-қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш хизматларини кўрсатиш;
  •    Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда курорт ҳудудидаги коммунал хизматлар тарифларини белгилаш;
  •    курортни қуриш жараёнида инвесторларга шартнома асосида хизмат кўрсатиш, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатиш, шунингдек, уларни транспорт инфратузилмаси ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлаш;
  •   ер участкаларини бош режа асосида ва ҳар бир лот бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни Ер кодекси талаблари доирасида нотариал тасдиқланган ҳолда ўтказиш (қўшимча ижарага бериш).

Sea Breeze Uzbekistan, шунингдек:

  •  етакчи лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда халқаро тажриба ва экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда бош режа ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;
  • инвесторларни саралаш ва улар билан музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш ҳамда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
  •  курорт ҳудудида лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда индивидуал техник шартларга риоя қилиш тўғрисида шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
  • замонавий турар-жой мажмуалари қурилишига катта тажрибага эга маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб этади, уларга замонавий усуллар, энергия тежамкор технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш бўйича мажбурий кўрсатмалар беради;

    Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламли реклама кампаниясини ташкил этади;

  • муҳандислик ва транспорт тармоқларини ривожлантириш учун инфратузилма тўловларини тўлайди.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги эса, See Breeze Uzbekistan компанияси билан биргаликда белгиланган ер участкаларига нисбатан ерга бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш ҳамда бўш ерлар сифатида ҳокимлик балансига ўтказиши ва кейинроқ ушбу компанияга ижарага бериш учун тайёрлаш керак.

 

Бунда ер эгалари (яъни ҳокимлик), ердан фойдаланувчилар ва ер ижарачиларига етказилган зарар Тошкент вилояти маҳаллий бюджетига “See Breeze Uzbekistan” МЧЖ томонидан ажратиладиган 5 млн АҚШ доллар қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

Қонунга кўра, барча ижарачилар ёки ёрдамчи ижарачилар қурилиш ҳажмига мутаносиб равишда қурилаётган майдоннинг ҳар квадрат метри учун 50 доллар миқдорида инфратузилма тўловини тўлашлари шарт.

 

Маблағлар “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирекциясининг шахсий ғазна ҳисобварағига объектлар ишга туширилгунга қадар ўтказиб борилади.

 

Мазкур долларлар эвазига дирекция беш йил давомида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаши керак.

Шунингдек, Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ижтимоий соҳа объектларини, коммунал тармоқларни, йўлларни лойиҳалаш ва қуриш, суғориш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш учун ишлатилиши мумкин (бош режада кўрсатилган ерости автотураргоҳлар, техник бинолар ва давлат ижтимоий объектлари бундан мустасно).

 

Икки ҳафта ичида Sea Breeze Uzbekistan “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси иштирокчиси сифатида расмий мақомини олиши кутилмоқда (уларга эркин иқтисодий зоналар иштирокчиси сифатида имтиёз ва преференциялар тақдим этилган).

Лойиҳа ҳудудида жойлашган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳудудлари бундан мустасно) Sea Breeze Uzbekistan компанияси томонидан уларнинг эгалари билан келишилган ҳолда сотиб олинади.

Қўшимча инвесторларни жалб қилишга ҳам рухсат берилади.

 

Экология вазирлигига Бош прокуратура билан биргаликда қуйидагилар ҳам топширилди:

  •       Чорвоқ сув омбори ва унинг муҳофаза зонаси сувларига маиший, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувлар оқизилишининг олдини олиш устидан доимий ва комплекс назоратни таъминлаш;
  •      атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, санитария ва экологик меъёрларга риоя қилиш ва соғлом экологик муҳитни сақлаш бўйича “қатъий чоралар” кўриш;
  •     барча биноларни, шу жумладан, янгиларини хатловдан ўтказиш, экологик меъёрларни бузган объектларни бартараф этиш ва айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш.

 

Экология вазирлиги ва Sea Breeze Uzbekistan бир ой муддатда лойиҳа ҳудудидаги дарахтларни хатловдан ўтказиши, сўнг уларни қимматбаҳо, кам қимматли ва нобуд бўлган тоифаларга ажратиши керак.

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов See Brezze Uzbekistan лойиҳаси ҳали вазирликка тақдим этилмагани агар тақдим этила барча экологик ҳолатлар аниқланиши ҳамда мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини айтган эди.

 

Кўриб турганимиздек, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади ёки жамоатчилик фикри инобатга олинмади.

 

Кеча, 3 август куни Экология вазирлиги See Brezze Uzbekistan лойиҳаси бўйича баёнот билан чиқди.

Баёнотга кўра, вазирлик ўз ваколатлари доирасида лойиҳанинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши, экологик шартларга амал қилиниши, атмосферанинг ифлосланиши, табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш бўйича доимий назоратни амалга оширади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқPARADIGMA.UZ'нинг “Мулк ва мерос” подкастида Чорвоқдаги курорт лойиҳа ва унинг хавфлари ҳақида профессор Зарифбой Ибодуллаев билан суҳбатлашган эдик. 

сўнгги янгиликлар

Иссиқхоналар самарадорлиги ошириш бўйича президент фармони имзоланди

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 

Иқтисодиёт

10.10.2025, 20:09

Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди

Душанбе шаҳридаги “Марказий Осиё – Россия” ва МДҲ саммитлари доирасида Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Фан-технология

10.10.2025, 19:05

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Nobel —  Trampga emas venesuelalik siyosatchiga berildi

Нобел — Трампга эмас венесуэлалик сиёсатчига берилди

Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олишга қаттиқ ҳаракат қилган АҚШ президенти Доналд Трампга эмас Венесуэла мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадога берилди. Нобел қўмитасига кўра, у Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ва тинч йўл билан ўтишдаги ҳаракатлари учун берилди.

Жаҳон

10.10.2025, 17:03

Шаҳрихонда “жиҳод” ғоясини тарғиб қилган мактаб ўқувчилари фош этилди

Шаҳрихон туманида яшовчи 2007 йилда туғилган йигит ижтимоий тармоқларда тақиқланган материалларни кўриш орқали радикал ғояларга берилган ва хориждаги террорчилик ташкилотлари ёлловчилари таъсирига тушган.

Ўзбекистон

10.10.2025, 16:07

Putinni hibsga olmagani uchun Tojikiston xalqaro maydonda tanqid ostiga olinmoqda

Путинни ҳибсга олмагани учун Тожикистон халқаро майдонда танқид остига олинмоқда

Евроиттифоқ “Марказий Осиё — Россия” саммитида иштирок этиш учун келган Россия раҳбари Валадимир Путинни ҳибсга олмагани учун Тожикистонни танқид остига олмоқда.

Сиёсат

10.10.2025, 15:00

Oʻzbekiston elchisi Iroq rahbariga ishonch yorliqlarini topshirdi

Ўзбекистон элчиси Ироқ раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Ироққа янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аюбхон Юнусов Ироқ президенти Абуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Сиёсат

10.10.2025, 14:01

Shavkat Mirziyoyev “Markaziy Osiyo–Rossiya” sammitida qanday tashabbuslarni ilgari surdi?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” форматидаги иккинчи саммитда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган 10 дан ортиқ ташаббусни илгари сурди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Сиёсат

10.10.2025, 13:00

Adabiyot boʻyicha Nobel mukofoti venger yozuvchisiga berildi

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти венгер ёзувчисига берилди

2025 йил адабиёт боъйича Нобель мукофоти “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ижоди учун” венгер ёзувчиси Ласло Краснахроникаига берилди. Нобел қўмитасига кўра, “Краснахоркаи Ласло — Кафка ва Томас Бернхардга бориб тақаладиган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи».

Фан-технология

10.10.2025, 12:03

Ўзбекистон Каннаваро бошчилигидаги илк учрашувда ғалаба қозонди

9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида илк учрашувини ўтказди ва Кувайт терма жамоаси устидан 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Спорт

10.10.2025, 11:21

Instagram’да президентни ҳақорат қилган йигитга ҳукм ўқилди

Instagram’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб изоҳ қолдирган оҳангаролик 18 ёшли йигитга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва қўшимча чекловлар тайинлади.

Ўзбекистон

10.10.2025, 11:15

Forish tumanidagi bogʻchalarda 37 nafar bola ovqatdan zaharlandi

Фориш туманидаги боғчаларда 37 нафар бола овқатдан заҳарланди

Жиззах вилояти Фориш туманидаги тўртта давлат боғчасида 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Маълум бўлишича, улар бир кун олдин биокефир, пишлоқ, сарёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилган. Вилоят СЕС хизматига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш нормалари бузилган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, суриштирув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон

10.10.2025, 11:05