Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий керакми?

Дастлаб Йоахим Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақида ўқидик, сўнгра Славен Билич номзоди пайдо бўлди.

Спорт

19.07.2025, 08:51

Улашиш:

Охирги пайтларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига четдан мураббий келиши ҳақида кўп гаплар янграяпти. Championat.asia мухбири Хайрулла Холиқов шу мавзуда мақола ёзди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бугунги ахборот асрида бирор маълумотни бекитиш ниҳоятда қийин бўлиб қолди. Интернет сабаб кўп нарсани тезроқ билиб оляпмиз. Дастлаб Йоахим Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақида ўқидик, сўнгра Славен Билич номзоди пайдо бўлди.

Иккала мутахассис ҳам ўзига яраша кучли ва футбол оламида катта обрўга эга. Масалан, Йоахим Лёвни олайлик. 65 ёшли мураббий 2006-2021 йилларда Германия миллий терма жамоасини бошқариб, 2008 йил Европа чемпионатида қатнашган. Ўшанда немислар финалга қадар бориб, ҳал қилувчи ўйинда Испанияга 0:1 ҳисобида ютқазишганди.

Орадан икки йил ўтиб Германия Лёв қўл остида ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Қизиғи, Германия 1/2 финалда яна Испанияга мағлуб бўлиб, 3-ўрин учун баҳсда Уругвайни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Сўнгра терма жамоа Евро-2012да қатнашди ва яна 1/2 финалда Италияга ютқазиб қўяди.

Лёвнинг шубҳасиз энг катта ютуғи - 2014 йилги Жаҳон чемпионатида рўй берган. "Немис машинаси" ўша йил финалда Аргентинадан 1:0 ҳисобида устун келиб Жаҳон кубогини қўлга киритганди. Бу ютуқ табиийки жамоа бош мураббийи учун улкан шараф келтириб, Йоахим Лёв ФИФА томонидан "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилади.

Орадан икки йил ўтиб Европа чемпиони бўлиш мақсадида йўлга чиққан Лёв жамоасини бу сафар 1/2 финалда Франция тўхтатиб қолади. 2017 йил ўтказилган Конфедерациялар Кубогида эса Германия яхши ўйин намойиш этиб олтин медалларни қўлга киритади. Мусобақа финалида Лёв шогирдлари Чилини 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

2018 йил Россия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати Лёв учун учинчи мундиал бўлди. Лекин бу мусобақа Германия учун жуда омадсиз кечиб, терма жамоа гуруҳдан чиқа олмайди. Жамоа дастлаб Мексикага 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Кейинчалик Швеция 2:1 ҳисобида мағлуб этилгани билан гуруҳдаги учинчи ўйинда "немис машинаси" кутилмаганда Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўяди. Шу тариқа Германия ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлайди.

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокка қарамай, Йоахим Лёв терма жамоада қолиш истагини билдиради. Аммо натижалар ҳа деганда ўнгланмайди. Германия 2020-21 йилги УЕФА Миллатлар Лигасида Испанияга 0:6 ҳисоби билан шармандали тарзда имкониятни бой беради ва 1931 йилдан буён давом этган антирекордни такрорлайди. 1931 йил Германия ўз майдонида Австрияга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Лёв учун терма жамоадаги охирги иш Евро-2020 мусобақаси бўлди. Ковид сабаб 2021 йилга кўчирилган қитъа биринчилигида Германия Англияга ютқазиб мусобақани тарк этади ва шу билан Лёвнинг терма жамоадаги 15 йиллик миссияси тугайди. Ҳозирги пайтда ушбу мутахассис ишсиз.

Энди қисман Славен Биличга тўхталамиз. 56 ёшли хорватиялик мутахассис 2006-2012 йилларда миллий термага устозлик қилган. Аслида Славен Билич мураббийлик фаолиятини 2001 йил ўзининг севимли клуби "Хайлук Сплит"да бошлаган. Хорватия U-21 терма жамоасидаги ишидан сўнг 2006 йилга келиб миллий терма жамоани бошқариш таклифини қабул қилади. Ўшанда ЖЧ-2006даги муваффақиятсиз иштирок сабаб аввалги мураббий Златко Кранчар истеъфога чиқарилганди.

Билич учун 2008 йилги Европа чемпионати терма жамоа рулида биринчи катта мусобақа бўлди. Унинг қўл остида хорватлар чорак финалда Туркияга имкониятни бой бериб мусобақани тарк этади. Тўрт йилдан сўнг ўтказилган навбатдаги қитъа биринчилигида Хорватия гуруҳда Ирландия устидан зафар қучиб, Италия билан дуранг ўйнаб, Испанияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани гуруҳ босқичида якунлайди. Шундай қилиб мураббийнинг ҳам терма жамоадаги олти йиллик фаолиятига якун ясалади. 

Кейинчалик Славен Билич "Локомотив" Москва (2012-13), "Бешиктош" (2013-15), "Вест Хэм" (2015-17), "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони, 2018-19), "Вест Бромвич" (2019-20), "Бейжинг Гоан" (2021-22), "Уотфорд" (2022-23) каби клубларда фаолият олиб борди. Мураббийнинг охирги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клуби бўлди. 2024 йил 16 август куни Билич ва "Ал Фатеҳ" ўртасидаги шартномага якун ясалди ва шундан бери у ҳам ишсиз.

 

Бу гап ҳақиқатми?

Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий қидирилаётгани ростми? Интернетдаги янгиликларга қарасак, ҳақиқатга ўхшайди. Лекин ЎФА вакилининг айтишича, бу гаплардан мутлақо бехабар. Шу ўринда агар хорижлик мураббий келса, нималар ўзгаришини кўриб чиқамиз.

Биринчидан, кучли мураббий келиши терма жамоамиз имиджига жуда катта таъсир қилади. Фараз қилинг, Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу жаҳон футбол жамоатчилиги учун ҳам катта воқеа бўлади. Биз ҳақимизда нафақат Осиё, балки Европа гапиришни бошлайди. Футболимизга қизиқиш ортади. Футболчилар ҳам бунга бошқа назар билан қарайдилар. Ҳар ҳолда Йоахим Лёв - катта шахс.

Терма жамоамиз келаси йил Жаҳон чемпионатига дебютант сифатида боради. Ҳозирги шароитда бизга нисбатан қанчалик эътиборли бўлишади, буни билмаймиз. Ҳар ҳолда юқори бўлмаса керак. Чунки номдор ўйинчиларимиз йўқ. Лекин терма жамоа рули номдор мураббий қўлида бўлса, ташкилотчилар ҳам, ОАВ ҳам ўзгача муносабатда бўлади. Ўз пайтида Того терма жамоаси мундиалда қатнашганида таркибда Адебайордан бошқа ҳеч ким бўлмагани учун эътибор жуда кам бўлганди.

Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида Сречко Катанец катта ҳажмдаги ишни бажарди. Кейинчалик Тимур Кападзе охирги тўртта ўйинда унинг ишини муваффақиятли давом эттирди. Лекин энди яна бир поғона юқорига қадам ташлаш вақти келди. Биз Жаҳон чемпионатига шунчаки иштирок учун эмас, гуруҳдан чиқиш мақсадида боришимиз керак ва бунга имкониятимиз етарли.

Тарихда илк бор Жаҳон чемпионати 48та давлат иштирокида ўтказилади. Янги форматдаги Жаҳон чемпионатида жамоалар 4тадан 12 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган 8та 3-ўрин эгалари ҳам кейинги босқичга чиқади. Бу дегани биз "музқаймоқ ейиш" учун бормаймиз.

 

Париждаги натижа

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аввалги йил Олимпиадага чиқишни ажойиб тарзда уддалади. Лекин Парижда ўтган Олимпия ўйинларида футболчиларимиз биз кутган ўйинни намойиш қила олишмади. Гап Испания ва Мисрдан енгилиб, Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнаганимизда эмас. Гап бир очко билан гуруҳда охирги ўринни олганимизда ҳам эмас. Гап орадаги тафовутда, биз Осиё чемпионатида бошқача жамоа эдик. Аммо Парижда бу терма жамоа негадир ўзгариб қолди. Умуман ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.

Бу нимадан дарак беради? Терма жамоамизнинг кучи ҳаминқадар даражага етиб, кейинги поғонага чиқишда оқсоқланяпмиз. Балки хорижлик кучли мураббий ҳозирги даражамиздан битта тепага кўтарар. Чунки Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиш учун бемалол курашсак бўлади. Ҳатто учинчи ўринни олган 8та жамоа кейинги босқичга чиққанидан кейин нега энди курашмаслигимиз керак?

 

Хулоса ўрнида

Терма жамоамизнинг ҳозирги бош мураббийи Тимур Кападзе аввалги интервьюларидан бирида шартномам кузда тугайди, ундан кейин нима бўлишини билмайман деганди. Одатда кўп федерациялар мураббий вазифани бажариши биланоқ янги шартнома таклиф қилишади. Лекин ЎФА бундай қилишга шошилмаяпти ва бошқа режаси борга ўхшайди. Кападзега ҳалигача янги шартнома таклиф қилинмагани ЎФА бошқа мураббий қидираётганини англатадими? Шундай бўлиши ҳам мумкин.

Спорт

19.07.2025, 08:51

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда – манба

Италия футболи афсонаси, жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаcига мураббийлик қилиш имкониятидан бош тортди. 

Спорт

27.09.2025, 10:54

Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Паулу Бенту бўлиши тобора аниқ бўлиб бормоқда.

Спорт

28.08.2025, 15:34

Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин

Португалиялик Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ортидан Тимур Кападзенинг бош жамоадан кетиши кутилмоқда.

Спорт

28.08.2025, 13:24

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида кучли жамоаларга қарши ўйнайди.

Спорт

30.07.2025, 13:04

Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади

"Пахтакор" ёзги трансфер ойнасида яна бир Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади.

Спорт

29.07.2025, 20:04

Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин

"Сивасспор" билан хайрлашган ярим ҳимоячига "Нефтчи" ва "Пахтакор" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Спорт

23.07.2025, 13:05

сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнларни таҳлил қилган ҳолда, журналистика ва фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган шахсларни эътироф этиб келмоқда.

Маданий

09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди

2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.

Спорт

09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди

Британия бош вазири аппарати раҳбари Морган Максуини жинсий жиноятларда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди.

Жаҳон

09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда

Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Маданий

09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари

Мамлакатда мактабгача ва умумий ўрта таълимни ўзаро боғлайдиган 12 йиллик узлуксиз таълим модели босқичма-босқич жорий этилади.

Таълим

09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати йиғилишида муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00