Ўзбекистон ва Покистон стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Исломобод шаҳрида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан тор доирада музокаралар ҳамда Ўзбекистон—Покистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.
Ўзбекистон
06.02.2026, 12:25
Улашиш:

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 2025 йил якунларига кўра ўзаро савдо ҳажми қарийб 500 миллион долларга етган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокидаги 230 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар сони ошган, банклараро корреспондентлик муносабатлари изчил мустаҳкамланмоқда.
Томонлар ташриф арафасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали натижаларини юқори баҳолади. Шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг биринчи йиғилишини яқин кунларда Тошкентда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш режалари
Ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон—Покистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Яқин истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Шу доирада Имтиёзли савдо битимига киритилган маҳсулотлар турини кенгайтириш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини ошириш ҳамда Лаҳор ва Карачидаги Ўзбекистон савдо уйлари фаолиятидан кенг фойдаланишга келишиб олинди.
Ташрифга тайёргарлик жараёнида қишлоқ хўжалиги, электротехника, геология, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби соҳаларда 3,5 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Транспорт, ҳудудлараро ва маданий алоқалар
Транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини жадаллаштириш ҳамда «Покистон—Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон» транспорт йўлагини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг асосий драйверларидан бири сифатида белгиланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон—Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилда Хоразм вилоятида ўтказиш таклиф этилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бобурийлар меросини тарғиб қилиш мақсадида Лаҳор шаҳрида қўшма маданият марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Имзоланган ҳужжатлар
Учрашув якунида давлат раҳбарлари Қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, улар иштирокида кенг қамровли ҳужжатлар тўплами алмашилди.
Жумладан, Ўзбекистон—Покистон Экспертлар кенгашини тузиш, порт хизматлари, кончилик ва геология, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика маҳсулотларини назорат қилиш, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, рақамли технологиялар, маданият ва спорт, экология, радиация ва ядровий хавфсизлик ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, маҳбусларни топшириш, Буюк Бобурийлар сулоласи меросини сақлаш ва тарғиб қилиш, ҳудудий ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор келишувлар қабул қилинди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларни бошқариш, мудофаа вазирликлари ўртасида йўл харитаси, Имтиёзли савдо битимига янги товарлар киритиш ҳамда Ўзбекистондан Покистонга олма, анжир, лимон ва аччиқ қалампир экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисидаги протоколлар имзоланди.
Ўзбекистон
06.02.2026, 12:25
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
