Ўзбекистонда автомобиль бозори ўсмоқда: электромобиллар савдоси 40 мингдан ошди
2025 йил якуни бўйича Ўзбекистонда янги электромобиллар савдоси сезиларли даражада ошди. Йил давомида ушбу сегментдаги сотувлар 35 фоизга ўсиб, 40,7 минг донани ташкил этди.
Иқтисодиёт
17.01.2026, 17:07
Улашиш:

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган бирламчи автомобиль бозори таҳлилида маълум қилинди.
Таҳлилга кўра, 2025 йил давомида маҳаллий ва импорт ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси умумий ҳисобда 5,2 фоизга ошиб, қарийб 370 минг донани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимидаги фаоллик
Автомобиль бозоридаги энг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё вилоятида (45 фоиз) қайд этилди. Шунингдек, Тошкент вилояти (36 фоиз), Наманган вилояти (26 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида (21 фоиз) ҳам савдо ҳажмлари сезиларли ошган.
Шу билан бирга, йил давомида Тошкент шаҳри, Навоий ва Хоразм вилоятларида янги енгил автомобиллар реализацияси ҳажми камайгани кузатилган.
Маҳаллий ва импорт автомобиллар улуши
2025 йилда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 315 минг донанидан ошди. Хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар реализацияси эса тахминан 53,3 минг донани ташкил этган.
Электромобиллар бозорида Тошкент етакчи
Электромобиллар сегменти автомобиль бозори ўсишининг асосий драйверларидан бири бўлди. Ҳудудий таҳлилга кўра, янги электромобиллар сотувининг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, пойтахтда 29 мингта янги электромобиль сотилган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг 71 фоизини ташкил этади.
Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти ҳамда Қашқадарё вилояти қайд этилган.
Иқтисодиёт
17.01.2026, 17:07
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди
Иқтисодиёт
23.02.2026, 08:10
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
