Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47
Улашиш:

Хусусан, Нурафшон шаҳри, Тошкент тумани ва Чирчиқ шаҳри ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСҲ), Тошкент, Чирчиқ ва Бўка туманларидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари (ҳушёрхоналар), Бўстонлиқ туманидаги 7-сонли жазони ижро этиш колонияси, Чирчиқ шаҳридаги 13-сонли жазони ижро этиш муассасаси, шунингдек, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Сергели, Янги Ҳаёт, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ, Зангиота ва Бўка туманларидаги бир қатор манзил-колониялар кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, Зангиота туманидаги 24-сонли тарбия колонияси, Нурафшон шаҳридаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона ҳам мониторингдан ўтказилди.
Ташрифлар давомида муассасалардаги ётоқхоналар, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлимлари, озиқ-овқат ва дори-дармон сақлаш жойлари, кутубхона, маданий дам олиш хоналари, телефон орқали мулоқот ва учрашув хоналари, тергов ва адвокатлар хоналари, шунингдек видеокузатув камералари ҳолати ўрганилди.

Мониторинг жараёнида айрим камчиликлар ҳам аниқланган. Жумладан, 43 ва 46-сонли манзил-колонияларнинг интизомий бўлинмалари, Нурафшон шаҳар ва Тошкент тумани ВСҲ ҳамда Бўка тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги ҳушёрхона таъмирталаб ҳолатда экани маълум бўлган.
Шунингдек, 46-сонли манзил-колонияси интизомий бўлинмасида, Бўка ва Чирчиқ тиббиёт бирлашмалари таркибидаги ҳушёрхоналарда иссиқлик тизими билан боғлиқ муаммолар кузатилган.

Нурафшон шаҳридаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида эса хоналар ҳарорати етарли эмаслиги, вентиляция ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилмагани қайд этилган.
Бўка туманидаги ҳушёрхонада тиббиёт хонасидаги матраслар яроқсиз ҳолга келгани, шахслар жойлаштириладиган хоналарда эса эшиклар мавжуд эмаслиги, фақат темир панжаралар ўрнатилгани аниқланган.

Мониторинг натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсман томонидан таъсир чоралари қўллаш бўйича ҳужжатлар киритилди.
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик 42 фоизга ошди — Омбудсман
Ўзбекистон
28.01.2025, 11:18

Омбудсман аралашуви билан фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:32

Қатлга рухсат: дунёни ташвишга солган қонун
Жаҳон
01.04.2026, 11:40

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
Ўзбекистон
18.03.2026, 09:46
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган одам алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди
Жаҳон
14.04.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
