updated: 22.03.2026, 14:01

Ўзбекистонда хусусий ОТМ очиш учун қўшимча шартлар белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, олий таълим муассаси очмоқчи бўлган талабгор дастлабки устав фондини 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантириши зарур.

Улашиш:

Ўзбекистонда хусусий ОТМ очиш учун қўшимча шартлар белгиланди

yuz.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, лицензиялашнинг қўшимча шартлари қуйидагилардан иборат:

талабгор томонидан ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг концепцияси тақдим этилади.

Концепцияда қуйидагилар кўрсатилади:

таълим ташкилотининг номи;

мақоми;

бошқарув тизими ва кадрлари;

асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари;

қабул параметрлари;

таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари;

тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби;

таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича 5 йиллик стратегик режаси;

таълим ташкилоти фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар.

Талабгор томонидан нодавлат олий таълим ташкилотининг таълим жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган моддий-техник база, дастурий таъминотни ўз ичига олган дастлабки устав фонди (устав капиталини) 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради;

Кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда устав фонди ошириб борилади;

Талабгор томонидан 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади;

Ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги лозим. Бунда бино университетнинг ўз мулки бўлиши шарт эмас, камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси асосида иш бошлаш ҳам мумкин;

Олий таълим ташкилоти ташкил этилган вақтдан бошлаб дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизи, кейинги йилларда эса камида 50 фоизи мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтиради. 

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 

Қарор кучга киргунга қадар лицензия олган тадбиркорлик субъектлари 2026-йил 1-январга қадар ўз фаолиятини янги лицензия талаблари ва шартлари асосида ташкил этиши лозим.

Ўзбекистон

03.07.2025, 11:45

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

ОТМга киролмаганлар эртадан апелляция аризаларини бериши мумкин

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Таълим

14.08.2025, 14:44

Davlat oliygohlari uchun kvotalar tasdiqlandi

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Таълим

26.07.2025, 10:16

Toshkent va Fargʻona shaharlarida OTMga noqonuniy oʻqishga kiritish holatlari aniqlandi

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди

Ўқишга киритиб қўйиш учун 4000 ва 3800 АҚШ доллари олган шахслар қўлга олинди.Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказдилар.

Ўзбекистон

12.07.2025, 11:57

OTM oʻqishga kirish uchun qabul boshlandi

ОТМ ўқишга кириш учун қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун  олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар қилди.

Таълим

05.06.2025, 14:45

OTMlarda kontrakt toʻlovini toʻlash muddati uzaytirildi

ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати узайтирилди

2024-2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун шартнома тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

29.10.2024, 09:58

Abituriyentlarning sal kam yarmi testdan yiqildi

Абитуриентларнинг сал кам ярми тестдан йиқилди

Жорий йилда Ўзбекистондаги ОТМларга кириш учун имтиҳон топширган абитуриентларнинг 46,9 фоизи (345 минг нафари) 56,7 балл ҳам тўплай олмади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Таълим

27.07.2024, 14:16

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45