Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариши мумкин

Жанубий Корея ва Португалия миллий терма жамоалари собиқ мураббийи 56 ёшли Паулу Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Footbal Asian” хабар қилди.

Paula Bento Oʻzbekiston milliy jamoasini boshqarishi mumkin

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) халқаро майдонда 2026 йилда мамлакат тарихидаги илк ФИФА Жаҳон Чемпионати иштирокига тайёрлай оладиган нуфузли мураббий қидириб келмоқда. Дастлаб улар 2014 йил Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган Ёахим Лёвга мурожаат қилишди, бироқ немис мутахассиси Тошкентдан келган жиддий таклифларга қарамай рад жавобини берди. Туркия терма жамоасининг собиқ тажрибали мураббийи Фатиҳ Терим билан ҳам алоқага чиқилди, бироқ у ҳали рози бўлмади.

Энди эътибор 56 ёшли португалиялик стратег Паулу Бентуга қаратилди. Унинг резюмеси клуб ва халқаро футбол тажрибасига бой”, — дея ёзади нашр.

 

Бенту мураббийлик фаолиятини Лиссабондаги “Спортинг” клубида бошлаган. Кейинчалик Бразилияда “Крузеиро”, Грецияда “Олимпиакос” ҳамда Хитойда “Чонгқинг Лифан” жамоаларини бошқарган. Аммо айнан миллий жамоалар даражасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун уни жозибадор номзодга айлантирмоқда.

 

У 2010–2014 йилларда Португалия терма жамоасини бошқарган ва 2012-йилги Евро турнирида жамоани ярим финалга олиб чиққан. Кейинчалик Жанубий Корея терма жамоасини 2022-йилги Қатар Жаҳон Чемпионатида 1/8 финалга олиб чиқиб, Осиёда катта обрў қозонди. Сўнгги пайтларда эса Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини бошқариб, кенгайтирилган 2026-йилги жаҳон чемпионати саралашидан ўтказишга ҳаракат қилди.

 

Нашрнинг ёзишича, мураббийнинг қарори келгуси ҳафталарда ҳал қилиниши мумкин.

 

“Бенту Марказий Осиёнинг етакчи жамоасини бошқариш чақириғини қабул қиладими, йўқми – буни вақт кўрсатади. Аммо унинг номзоди муҳокама қилинаётгани Ўзбекистоннинг катта мақсадларни кўзлаётганидан далолат беради”, - деб ёзилади мақолада.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ сиёсатига норозилик билдирган 17 мингга яқин мухлис ЖЧ–2026 чипталарини бекор қилди

2026 йил футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида минглаб мухлислар аввал харид қилинган чипталаридан воз кечмоқда.

Жаҳон

15.01.2026, 12:31

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими олдидан ўз фикрлари билан бўлишди. Маълумот учун, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиал қуръаси 5 декабр куни соат 22:00 да бўлиб ўтади. 

Спорт

05.12.2025, 15:07

Расман: Исломбек Исмоилов — «Нефтчи»нинг бош мураббийи

Ўзбекистон U-17 терма жамоасини бошқариб Осиё чемпионати ғолиби ва Қатардаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоани 1/8 финалга олиб чиққан Исломбек Исмоилов Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Маълумотга кўра, 33 ёшли мутахассис жамоадан кетган қирғизистонлик Виталий Левченко ўрнини эгаллади.

Спорт

02.12.2025, 12:43

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Индонезия футбол ассоциацияси (PSSI) маълум қилишича, ўзбекистонлик мураббий Темур Кападзе расман Индонезия миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди.

Спорт

11.11.2025, 14:55

«Нефтчи» ҳақидаги баёноти учун Бердиевга нисбатан текширув бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг Олмалиқдаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирган фикрлари юзасидан расмий суриштирув ўтказишини маълум қилди.

Спорт

29.10.2025, 12:36

Италия — Исроил ўйинига қарши норозилик намойишида 13 киши жароҳатланди

Италиянинг Удине шаҳрида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичидаги Италия — Исроил учрашувига қарши ўтказилган норозилик акциясида 13 киши жароҳатланди, 15 нафар фуқаро эса ҳибсга олинди.

Жаҳон

16.10.2025, 12:01

сўнгги янгиликлар

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35