updated: 22.03.2026, 18:54

Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида янги шаклдаги таълим дастури — хорижий рус тили ўқитувчилари учун "Учу великому" ("Буюк нарсаларни ургатаман") номли таълим дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамда таълим алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мазкур ғоя Ўзбекистондаги РКИ (рус тилини чет тили сифатида дарс берадиган) ўқитувчиларининг малакасини оширишга йўналтирилган.

Улашиш:

Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди

Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди

Ушу ташаббус Россия Федерацияси Таълим вазирлиги кўмагида "Моя история" ("Менинг тарихим") жамғармаси томонидан амалга оширилган. Мазкур малака ошириш дастури ўзбекистонлик ўқитувчилар учун А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. 

Тадбирда иштирок этганлар 

Дастур очилишида РДПУ (Россия Давлат педагогика университети)нинг халқаро фаолият бўйича проректори ўринбосари Сергей Шеремет, "Менинг тарихим" жамғармасининг стратегия ва дастурий фаолият мониторинги департаменти раҳбари ўринбосари Елена Гуляэва, чет эллик фуқаролар учун "Русский дом" ("Рус уйи") тайёргарлик бўлими директори Оксана Чухаева ҳамда Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигининг консули Умиджон Болтабоев иштирок этди. 

Тадбир давомида меҳмонлар рус тилини ўқитиш ва таълим бўйича асосий масалаларни муҳокама қилган. Сергей Шеремет халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг аҳамиятини таъкидлаган бўлса, Елена Гуляэва дастур Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим ва маданият соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этган. 

Таълим дастури ва унинг иштирокчилари 

Қайд этилишича, 11-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтган дастур доирасида Ўзбекистоннинг етакчи университетларидан 12 нафар рус тили ўқитувчиси қатнашган. Ўқитувчилар рус тилини замонавий ўқитиш методикаларига бағишланган маъруза ва маҳорат дарсларида иштирок этган. Курснинг мақсади — иштирокчиларга янги билим ва амалий кўникмаларни бериш билан бирга, уларнинг маданият ва тарих ҳақидаги тушунчаларини чуқурлаштиришдан иборат. 

Таълим дастурида энг эсда қолган жараён А.И. Герцен номидаги РДПУнинг асосий кампуси ва императрица Мария Фёдоровнага бағишланган фундаментал кутубхона бўйлаб экскурсия бўлган. Бу орқали ўқитувчилар Россия таълими ва илмий фаолиятининг тарихий ривожланиши билан танишиб, мамлакатнинг етакчи педагогик университетининг таълимий ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. 

Дастур давомида иштирокчилар рус тилини ўқитишнинг илғор услубларини ўрганган, шунингдек, Россия анъаналари, санъати ва илм-фанига оид қимматли маълумотларга эга бўлган. 

Маълумот учун, мазкур дастур МДҲ давлатларида рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга ва халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли таълим ташаббуслари доирасида ташкил этилди.

мавзуга оид янгиликлар

Mirziyoyev Rossiyadan Toshkentga qaytdi. Ikki kunlik tashrifdan nimalar maʼlum?

Мирзиёев Россиядан Тошкентга қайтди. Икки кунлик ташрифдан нималар маълум?

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташриф билан учганди. Кеча, 8 октябрь куни Мирзиёевнинг ташрифи якунланиб, у Ўзбекистонга қайтди. Хўш, мазкур қисқа муддатли борди-келдида нималар муҳокама қилиндию, нимага келишиб олинди?..

Ўзбекистон

09.10.2024, 10:02

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45