Қашқадарёдаги ҳибсхоналарда шароитлар қониқарсиз эканлиги маълум бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши ва Косон туманлари Ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Oмбудсман) ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
15.01.2025, 17:17
Улашиш:

Qashqadaryodagi hibsxonalarda sharoitlar qoniqarsiz ekanligi maʼlum boʻldi
Қайд этилишича, 2024 йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган.
Жумладан, Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси, Қарши ва Косон туманлари ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги кузатилган.
"Камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди", дейилади ташкилот матбуоти томонидан берилган хабарда.
Маълум қилинишича, тақдимнома асосида айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Қарши туман Ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган.
"Омбудсман томонидан билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари "Интизомий кенгашлар" томонидан кўриб чиқилди", дея қўшимча қилинган хабарда.
Айни пайтда камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон
15.01.2025, 17:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
Ўзбекистон
18.03.2026, 09:46

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон
10.12.2025, 15:57

577 миллион сўм алимент ундирилди - Омбудсман
Ўзбекистон
01.12.2025, 15:06
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
