Саудия Арабистони иккита янги алкогол дўконини очади — Reuters

Дўконлардан бири Даҳрон шаҳридаги Saudi Aramco ҳимояланган мажмуасида жойлашади ва фақат мусулмон бўлмаган хорижий ходимларга хизмат кўрсатади. Иккинчиси эса Жидда шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатлар учун очилади. Эслатиб ўтамиз, Саудияда мусулмонларга алкогол сотиш, сақлаш ва истеъмол қилиш 1952 йилдаги оммавий можародан сўнг тўлиқ тақиқланган.

Жаҳон

26.11.2025, 08:26

Улашиш:

Саудия Арабистони мамлакатдаги кўп йиллик тўлиқ тақиқ тизимини босқичма-босқич юмшатиш доирасида икки янги алкогол дўконини очишни режалаштирмоқда.

Ҳар икки дўкон 2026 йилда иш бошлаши кутилмоқда ва уларда қатъий назорат ўрнатилади. Бу тизим 2024 йил бошида Ар-Риёддаги дипломатик кварталда очилган махсус дўкон амалиёти билан бир хил тартибда бўлади. У ерда ҳам алкогол фақат мусулмон бўлмаган дипломатлар ва махсус мақомга эга оз сонли хорижликларга сотилади.

Reuters таъкидлашича, янги дўконлар Саудия Арабистони фуқаролари учун мўлжалланмаган бўлиб, улар ёпиқ мажмуа қоидалари асосида — рўйхатдан ўтиш, квоталар ва назорат қилинган харидлар орқали фаолият юритади.

Ушбу ислоҳот мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг «Vision 2030» дастури доирасида амалга оширилмоқда. Дастур хорижий инвестицияларни жалб қилиш, малакали экспатлар сонини ошириш ва туризм ҳамда кўнгилочар соҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Расмийлар агентликка билдиришича, алкоголга чекланган ва назоратдаги рухсатномани кенгайтиришдан мақсад — ноқонуний савдо ва дипломатик контрабандани камайтиришдир. Шу билан бирга мамлакатда умумий алкоголь тақиқлари сақлаб қолинади.

Саудия Арабистонида мусулмонларга алкогол сотиш, сақлаш ва истеъмол қилиш 1952 йилдаги оммавий можародан сўнг жорий қилинган тўлиқ тақиқ доирасида ман этилади. Қоида шариат қонунларига асосланади ва мамлакат жиноят кодекси бўйича жарима, қамоқ, чет элликлар учун депортация каби жазоларни назарда тутади.

мавзуга оид янгиликлар

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистонидан ташриф буюрган йирик инвестор – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Ўзбекистон

16.10.2025, 16:03

Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Тошкентда Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбоут хизмати хабар қилди.

Сиёсат

15.10.2025, 14:36

Макка ва Мадинада қушларга дон сочганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчилар, меҳмонларга кабутарларга дон бериш, маҳаллий аҳолига эса қушлар учун дон сотиш тақиқланди. alwatan.com.sa сайтининг ёзишича, ҳар икки ҳолатда ҳам жарима 1000 риёлни (270 доллар) ташкил этади.

Жаҳон

13.10.2025, 11:16

Саудия Арабистонига ўзбекистонликларнинг сафари салкам 50 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 165,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган. 

Ўзбекистон

12.10.2025, 11:48

Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган бир гуруҳ зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун борган ва мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон

18.09.2025, 16:25

сўнгги янгиликлар

Оксфорд билан ҳамкорлик: Янги Ўзбекистон университети халқаро майдонга чиқмоқда

Янги Ўзбекистон университетида Оксфорд университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Oxford Hub платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таълим

21.02.2026, 14:12

Техникум ўқувчиларига ҳам стипендия тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади.

Таълим

21.02.2026, 13:49

Британия қиролининг укаси қўлга олинди

Чарльз IIIнинг укаси - шаҳзода Эндрю 19 февраль куни, 66 ёшга тўлган куни қўлга олинди. У бир кун ҳибсда сақланиб, кейинчалик «тергов остида» шарти билан озод этилди. 

Жаҳон

21.02.2026, 13:28

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлган педагоглар учун уй-жой сотиб олишда давлат томонидан ипотека субсидияси ажратилади. 

Иқтисодиёт

21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Россия ОАВлари Мирзиёев самолётини “АҚШ ҳарбий самалёти” деб талқин қилди

Россиянинг айрим Telegram каналлари ва қатор йирик ОАВлари АҚШдан учиб келган “номаълум Boeing 787” Россия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:19

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўл автобанга айлантирилади

Йирик магистрал йўлларни халқаро талабларга жавоб берадиган автобанларга айлантириш вазифаси 2026 йилги давлат дастурига киритилди. 

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:07

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Жаҳон

20.02.2026, 16:29

Оролбўйида сув бошқаруви лойиҳаси бошланди

2026–2029 йилларга мўлжалланган янги уч йиллик лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ва иқлим барқарорлигини оширишга қаратилган.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 14:35

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси аҳолини эски ва яроқсиз транспорт воситаларини рўйхатдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор қилди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 12:15

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди

Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисмнинг видеоси тарқалди. 

Фан-технология

20.02.2026, 12:06