updated: 22.03.2026, 14:42

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистонидан ташриф буюрган йирик инвестор – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Улашиш:

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”

Қуйида унинг нутқи эълон қилинмоқда.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, муҳтарам Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ жаноблари, азиз ҳамкорлар ва қадрли меҳмонлар! 

Аввало, барчангизга тинчлик, барака ва саломлар бўлсин!

Сизлар сўнгги саккиз йилда яқин ҳамкорликда амалга оширган ишларни бошқа мамлакатлар асрлар давомида ҳам бажара олмаслигини бугун фақат бу ерда тўпланган иштирокчиларга эмас, балки бутун дунёга намоён этдингиз.

Чиндан ҳам, бундай улкан натижаларга дунёдаги бирорта етакчи шундай қисқа муддатда эришмоғи жуда қийин.

Президент Жаноби Олийлари, мен аввал ҳам таъкидлаб айтганман: бу даражада катта ўзгаришларни амалга оширган етакчиларнинг икки нафарини биламан. Биринчиси – Сиз, Жаноби Олийлари, иккинчиси эса – Саудия валиаҳди, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ҳазрати Олийларидир.

Ўзбекистонда биз кўрган ва гувоҳи бўлган барча ютуқлар Сизнинг ўз ишингизга бўлган буюк ишонч-эътиқодингиз ва фидокорона меҳнатингиз самарасидир. Сиз бу ишларни халқингиз ва Ватанингизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатингиз туфайли амалга оширмоқдасиз. 

Мен дунёнинг 24 та давлати раҳбарлари билан мулоқотда бўлдим. Лекин ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим. Шунинг учун ҳам эл-юртингиз Сизни яхши кўриб, бошига кўтармоқда.

Мен Сиз билан йигирма марта учрашиш бахтига муяссар бўлганман. Ҳар бир учрашувдан олдин нутқ тайёрлаб, нималарни айтиш кераклигини обдан ўйлаб оламан. Аммо ҳар гал Сизнинг фикрингиз, азму шижоатингиз ва амалий ишларингиз бизникидан устун келади. Сиз доимо жадал ҳаракат қиласиз, сидқидилдан ишлайсиз ва албатта натижага эришасиз.

Сиз маҳаллий ва хорижий инвесторларга катта эътибор қаратдингиз. Улар учун тенг имкониятлар яратиб бердингиз. Сиз Ўзбекистонни ҳар бир компания ва давлат учун энг яхши инвестиция маконига айлантирдингиз.

Сиз бошқарув ва шаффофлик асосида ўтмишдан қолган оғир меросни ортда қолдирдингиз ва янги тарих яратдингиз.

Мен 15 та мамлакатда инвестиция лойиҳасини амалга оширганман ва 30 дан зиёд давлатда бўлганман. Қаерга борсам ҳам “Янги Ўзбекистон” ҳақида эшитаман. Бу Янги Ўзбекистон – Сизнинг эл-юртингизга садоқатингиз ва тинимсиз меҳнатингиз маҳсули.

Бутун дунё бугун Сизни кузатмоқда, Сиздан ўрганмоқда. Сизнинг раҳнамолигингизда ишончли ҳукумат ва фидоий жамоа кечаю кундуз меҳнат қилмоқда. Мен ҳафтасига етти кун, кунига 18-20 соат ишлайдиган ҳукуматни фақат Ўзбекистонда ва Саудияда кўрдим. Шунинг учун ҳам халқингиз Сизни севмоқда, инвесторларингиз ва кўплаб давлатлар Сизни ҳурмат қилмоқда. Дунёдан кўп одамлар Ўзбекистонга турист сифатида ҳам, дўст сифатида ҳам, инвестор сифатида ҳам келишни хоҳлайди.

Ўзбекистоннинг буюк тарихи бор. Айни вақтда Сизнинг бугунги ютуқларингиз ҳам муҳим тарихий аҳамиятга эга. Энг асосийси, Сиз ҳеч қачон эришган маррангизда тўхтаб қолмайсиз. Бугунги учрашувда ҳам Сиз 30 миллиард долларлик лойиҳалар якунига етказилгани, кейинги йилларда эса янги йўналишлар бўйича яна иш олиб борилишини айтдингиз.

Президент Жаноби Олийлари, Сизнинг асосий мақсадингиз – халқнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Сиз ёшларга катта ишонч билан қарайсиз. Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва келажаги – айнан ана шундай иқтидорли ёшлардир.

Саккиз йилда Янги Ўзбекистон учун мустаҳкам пойдевор қўйилди. Иншооллоҳ, кейинги йилларда Ўзбекистон ўз салоҳиятини бутун дунёга янада яққол намоён этади. Янги Ўзбекистон нималарга қодир эканини жаҳон албатта кўради.

Президент Жаноби Олийлари, бизга кўрсатган ишончингиз учун раҳмат. Катта-катта ишларга етакчилик қилиб келаётганингиздан чексиз миннатдормиз.

Менинг икки устозим бор: бири – валиаҳд шаҳзода, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ҳазрати Олийлари, иккинчиси – Сиз, Президент Жаноби Олийлари. Мен Сиздан жуда кўп нарсани ўргандим. Сиз – менинг устозимсиз.

Яна бир бор катта раҳмат Сизга!

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактабга қор кечиб бораётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган 4-синф ўқувчисини қабул қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 13:14

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45