Шаҳрисабз шаҳрида маст фуқаро қурол ёрдамида қотиллик содир этди
Аниқлаштирилишича, қотиллик қўлбола усулда ясалган қурол орқали 2024-йилнинг 29-март куни тахминан 19:30 да содир этилган.
Ўзбекистон
01.04.2024, 12:31
Улашиш:

Билдирилишича, улфатлар кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда базм пулини тўлаш устида тортишиб қолган.
Ш.У. таниши Т.А.га йўлда келаётган пайтда 50 минг сўм пул берганлигини, шу боис овқатланиш харажатини тўлиқ тўлашини айтган. Шериги эса унга ҳамма пулни тўламаслигини билдириб, ундан олган 50 минг сўм пулини қайтариб берган. У.Ш. пулни олмасдан унга “Пулни чўнтагингга солиб қўй”, дея жаҳл қилиб, автомобилидаги темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қуролни олиб, шеригининг бошига бир марта ўқ узган. Ҳамда воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Т.А. олган тан жароҳати оқибатида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилганлиги айтилмоқда.
Қўшимча қилинишича, шеригига ўқ узган У.Ш. ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлиб, автомобилида кетаётган пайтда воқеа жойидан тахминан 500 метр узоқликда бўлган ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 29-март куни тақдим этилган маълумотномасида Т.А.нинг танасида оғир очиқ тешиб ўтувчи бош мия жароҳати, бош мия ичидаги метал ва суяк парчалари, чап пешона суягининг парчаланиб синган жароҳати, чап қош устида эзилиб йиртилган кўринишида тан жароҳатлари борлиги, аҳволи ўта оғир даражада эканлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “д” ва “л” бандлари (безорилик оқибатида, бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Ўзбекистон
01.04.2024, 12:31
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қобилжон миллатчилик қурбони
Жаҳон
22.12.2025, 11:02

Тожикистонда Қобилжон Алиев билан боғлиқ маросимлар суратга олиниши чекланди — журналистлар
Жаҳон
19.12.2025, 10:29
Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди
Ўзбекистон
30.10.2025, 14:21

Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди
Ўзбекистон
13.10.2025, 16:19

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:52

Тошкент туманида болалар майдончасида қотиллик юз берди
Ўзбекистон
15.02.2025, 11:31
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
