updated: 22.03.2026, 15:49

Шимолий Корея янги йилни ракета учириш билан бошлади

2025 йилнинг илк кунлариданоқ, бугун, 6 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да Шимолий Корея Шарқий денгиз томон ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета учирди. Бу ҳақда "Yonhap" агентлиги хабар қилди. 

Жаҳон

06.01.2025, 11:47

Улашиш:

Shimoliy Koreya yangi yilni raketa uchirish bilan boshladi

Shimoliy Koreya yangi yilni raketa uchirish bilan boshladi

Жанубий Корея ҳукуматига кўра, Шимолий Кореянинг қўшимча ракета учиришига қарши чора сифатида уларнинг ҳарбий кучларида кузатув ва ҳушёрлик кучайтирилмоқда. Шу билан бирга, Шимолий Корея ракетаси ҳақидаги маълумотлар АҚШ ва Япония томонлари билан муҳокама қилинмоқда. 

Шуни алоҳида айтиш керакки, ракетанинг учирилиши АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Жанубий Кореяда бўлиб турган вақтда амалга оширилди. У Жанубий Кореяга ҳамкасби билан мамлакатда сиёсий нотинчлик шароитида Шимолий Корея таҳдидларининг олдини олиш бўйича музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрган эди.

Шимолий Корея ҳукуматининг ўтган йил якуни бўйича қилган йиғилишида мамлакат Америка Қўшма Штатларига қарши қаттиқ кураш стратегиясини амалга оширишини эълон қилиб, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳарбий блокга айланганини даъво қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея охирги марта ўтган йилнинг 5 ноябрь куни АҚШдаги президентлик сайловлари арафасида Шарқий денгизга қисқа масофага учувчи бир нечта баллистик ракеталарни учирган эди.

Жаҳон

06.01.2025, 11:47

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр

Ким Чен Иннинг айтишича, агар Вашингтон унинг ядровий мақомини тан олса, Шимолий Корея АҚШ билан илиқ муносабатга ўтиши мумкин. 

Жаҳон

26.02.2026, 13:38

Shimoliy Koreya Janubiy Koreyaning tinchlik boʻyicha muzokaralarini rad etdi

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг тинчлик бўйича музокараларини рад этди

Бугун, 28 июль куни Шимолий Корея Жанубий Кореянинг янги президенти билан тинчлик борасида музокаралар ўтказиш таклифини рад этди. Улар янги президентнинг Шимолга нисбатан сиёсати лавозимидан четлатилган ўтмишдошиникидан фарқ қилмаслигини айтди. 

Жаҳон

28.07.2025, 16:53

Shimoliy Koreya Kurskni tiklash uchun Rossiyaga ishchi yuboradi

Шимолий Корея Курскни тиклаш учун Россияга ишчи юборади

Шимолий Корея Россия Федерациясига Курск вилоятини тиклаш учун 6 мингта мутахассиси юборади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Пхенянга ташрифи якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзди "Интерфакс"нашри.

Жаҳон

18.06.2025, 11:01

Shimoliy Koreya Rossiyaga urushda qancha yordam bergan?

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?

Шимолий Корея Россияга урушда Украинанинг бир қанча муҳим фуқаролик инфратузилмасига қарши ракета ҳужумларни амлга оширишда ёрдам берган. Шу вақтга қадар Шимолий Корея Россияга 20 минг контейнердан иборат ўқ-дорилар етказиб берганлиги маълум бўлди.

Жаҳон

30.05.2025, 10:41

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45