Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда
Маълумотларга кўра, ўтган йиллар давомида денгизда муҳим экологик ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, сувнинг шўрланиш даражаси деярли тўрт баробар камайган, йиллик балиқ овлаш ҳажми 8 минг тоннага етган ва аввалига йўқолиб кетган турлар қайта тиклана бошлаган. Экотизим босқичма-босқич яхшиланиб бормоқда.
Жаҳон
06.12.2025, 11:12
Улашиш:

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи экологиясини тиклаш бўйича ишларини жадал давом эттирмоқда. Сув ресурсларини бошқариш ва қўшимча манбалардан оқим йўналтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида денгиздаги сув ҳажми 42 фоизга кўпайиб, 27 миллиард куб метрга етди. Бу ҳақда Қозоғистон сув ресурслари вазири Нуржан Нуржигитов маълум қилди.
Тикланишнинг асосий омили сифатида Сирдарё дарёси орқали Шимолий Оролга йўналтирилаётган сув миқдори кўрсатилмоқда. Фақат 2024 йилнинг ўзида денгизга 2,6 миллиард куб метр сув киритилган бўлиб, бу 2022 йил кўрсаткичидан уч баробар кўпдир.
Сув сатҳини янада кўтариш, балиқчилик ва экотуризмни ривожлантириш, дарё оқимини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда минтақанинг табиий ландшафтларини тиклашга эътибор қаратилмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, бу каби натижаларга эришишда минтақадаги давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва трансчегаравий сув ресурсларини тизимли бошқариш муҳим ўрин тутган.
мавзуга оид янгиликлар

Яқин йилларда Оролбўйи минтақасининг 80 фоизида яшил қопламалар ҳосил қилинади
Ўзбекистон
30.09.2025, 13:15

Оролбўйида ҳайвонот ва қушлар дунёси кўпаймоқда
Ўзбекистон
19.07.2025, 11:30
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
