Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

Улашиш:

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 23-июл куни кечқурун Қирғизистонда учрашди.

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ҳам бўлган Ван И учрашув мобайнида қуйидагиларни таъкидлади:

  • Жорий йил Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганига 10 йил тўлди.
  • Жорий йил Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланаётганини қайд этиб, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат тараққиёти бардавомлигига ишонч билдирди.
  • Хитой Ўзбекистоннинг миллий шароитларига мос тараққиёт йўлини қатъий қўллаб-қувватлашини, ўз ўрнида Тошкент ҳам Пекин манфаатларига дахлдор масалаларда Хитой тарафдори бўлишига ишонишини айтди.
  • Хитой “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда янги саноатлаштириш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга тайёр.
  • Хитой ривожланаётган мамлакатларнинг сунъий интеллект соҳасидаги салоҳиятини ошириш ва модернизациясини дастаклаш мақсадида Жаҳон сунъий интеллект ҳамкорлиги ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон эса ушбу тузилманинг таъсисчи аъзоларидан бирига айлангани билан табриклади.
  • Хитой–Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик механизмидаан самарали фойдаланиб, “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга, шунингдек трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиши лозим.

Бахтиёр Саидов ҳам бир қатор эътирофлар ва ҳамкасбининг фикрларига муносабат билдирди:

  • Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни юксак қадрлайди ва муносабатларни ривожлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
  • Хитой Коммунистик партияси ташкил этилганининг 105 йиллиги муносабати билан табрик йўллаб, партия ташкил топганидан буён халққа хизмат қилиш тамойилига содиқ қолганини ва Хитойни улкан тараққиёт сари етаклаганини қайд этди.
  • Ўзбекистон Хитойнинг давлат бошқаруви тажрибасини ўрганишга, “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан уйғунлаштиришга ҳамда ўз тараққиёти ва модернизациясини жадаллаштиришга тайёрлигини таъкидлади.
  • Ўзбекистон “Ягона Хитой” тамойилига амал қилишини, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканини маълум қилди.
  • Икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, савдо, инвестиция, энергетика, стратегик фойдали қазилмалар ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, “уч ёвуз куч”га қарши биргаликда курашиш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятидан самарали фойдаланишга тайёрлигини билдирди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари каби 10 та аъзони ўз ичига олган Евросиё гуруҳидир.

мавзуга оид янгиликлар

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →