updated: 22.03.2026, 02:53

Спиртли ичимлик ичган шахс "участкавой"ни ўлдириб қўйди

Кеча, 1 июль куни соат 20:20 атрофида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида машъум ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати  хабар берди.

Улашиш:

Spirtli ichimlik ichgan shaxs "uchastkavoyni"  oʻldirib qoʻydi

Foto: IIV

Маълум бўлишича, "Юксалиш" маҳалласидаги хонадонлардан бирида оилавий можарога оид хабар асосида воқеа жойига участка профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев ҳамда маҳалла раиси А. Маматалиев етиб борган.

 

Аниқланишича, 65 ёшли маҳалла фуқароси Юнусали Холбозоров спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда қариндошларига хўжалик пичоғи билан таҳдид солган.

 

Участка нозири Холбозоровни қуролсизлантириш ва тинчлантириш мақсадида унга яқинлашганда унинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, ҳуқуқ-тартибот ходими касалхонага етказилаётганда вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" банди — хизмат бурчини бажариш чоғида содир этилган қасддан одам ўлдириш — билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят содир этган шахс ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ҳозирда уни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу шахснинг жойлашуви ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан энг яқин ИИБ бўлимига мурожаат қилишни ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда. Бу борада хабар берган шахснинг шахснинг маълумотларини сир сақлаш кафолатланади.

мавзуга оид янгиликлар

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Заҳириддин Муҳаммад Бобур: шоир, подшоҳ, олим, ихтирочи, фидойи ота…

Бугун буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби, бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Маданий

14.02.2026, 17:12

Andijonda hokim oʻrinbosari 15 000 AQSh dollar olayotgan vaqtida qoʻlga tushdi

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 000 доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳоким ўринбосари мавқеидан фойдаланиб, тумани ҳудудидан 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқорида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 14 800 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

11.10.2025, 12:00

Андижондаги “самосудчилар”га қандай жазо қўллангани маълум қилинди

Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашаётгани тасвирланган видеохабар Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон

28.08.2025, 12:40

Andijonda korxonadagi avariya sabab kanalga neft oqib ketdi

Андижонда корхонадаги авария сабаб каналга нефть оқиб кетди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидан оқиб отувчи каналга “Саноат энергетика гуруҳи” корхонасида юз берган авария оқибатида нефть оқиб кетди. 

Ўзбекистон

29.07.2025, 14:55

Андижонда атмосферага зарарли ташламалар чиқараётган оҳак хумдонлари бузилмоқда

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар қўлланилди.

Ўзбекистон

23.07.2025, 16:07

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45