Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 19:25

Заҳириддин Муҳаммад Бобур: шоир, подшоҳ, олим, ихтирочи, фидойи ота…

Бугун буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби, бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Маданий

14.02.2026, 17:12

Улашиш:

Заҳириддин Муҳаммад Бобур: шоир, подшоҳ, олим, ихтирочи, фидойи ота…

Бобур — шоир сифатида

Шеърият учун хос бир неча заруратлар бор: нуктапардозлик (янги фикрлар айта олиш маҳорати), жозибали бадиий санъатлардан меъёрида усталик билан фойдаланиш сеҳргарлиги ва эҳтирос жўшиб турган рангин туйғулар талқини — бобурона самимий шеърият фазилатларидир.

У она шаҳри, Ватани соғинчларини шеърда ифодалар экан, Ҳиндистон шаҳаншоҳи беихтиёр ўзининг андижонлик ғариблигига китобхон эътиборини тортади:

Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, андижонийдур.

Бобур Ҳиндистон императори бўлса-да, Андижондан йироқлигини тақдирдаги юз қаролиғ, деб атайди:

Толеъ йўқи жонимга балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?!

Бобур ғазалларининг асосий мавзуси ошиқона эҳтирослар, муштоқликлар, ёлворишлар, изтироблар-у куйиб-ёнишлардир. Ошиқнинг маҳбубаси айрилиғига сабр қилиши жуда мушкул. Бироқ учрашувда — висолда ҳам уларнинг чиқишмоқликлари бундан-да мушкулроқ:

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур,
Сенинг бирла чиқишмоқлик доғи бисёр мушкулдур.

Чунки:

Мизожинг нозику сен — тунд, мен — бир беадаб телба,
Сенга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур!

Шоҳ Бобур

Бобур, биринчи навбатда, бобурийлар сулоласининг асосчиси. Бобурийлар жаҳон тарихида 332 йил ҳукмронлик қилган сулоладир. У подшоҳ сифатида лашкар тортиб, шоҳларга хос мағлубиятларнинг аччиқ аламлари-ю зафарларнинг улуғвор нашидаларини кўп маротаба ўз бошидан кечирди.

Отаси сингари улуғ ҳимматли ва олий мақсадли шахс бўлганлигидан Фарғона вилоятини кичик жой деб ҳисоблаб, Самарқандга интилди. У ерда Шайбонийхондан енгилиб, Кобулга келди ва кейин Ҳиндистондек бепоён йирик мамлакат ҳукмдорига айланди.

Буюк шоҳ Бобур Ҳиндистонда темурийларга хос улуғ бунёдкорлик анъаналарини давом эттирди:

  • муҳташам қасрлар тиклаш;
  • ариқ-каналлар қазиш;
  • боғ-роғлар бунёд этиш;
  • адабиёт, илм-фан ривожига ҳомийлик қилиш;
  • элни адолат билан бошқариш.

Жавоҳирлаъл Неҳру ўзининг Бобур ҳақида самимий фикрларини изҳор этган: «Бобур — дилбар шахс. Уйғониш даври ҳукмдорининг ҳақиқий намунасидир. У мард ва тадбиркор одам бўлган. Бобур ўта маданиятли ва жозибали инсонлар орасида энг етук инсонлардан бири эди. У мазҳабпарастлик каби чекланишдан ва мутаассибликдан йироқ эди... Бобур санъат ва, айниқса, адабиётни севарди».

«Бобурнома»нинг котиби Бобурнинг улуғ подшоҳларга хос саккиз шахсий фазилатини қайд этган: «У қудратли подшоҳнинг яхшиликларини айтган билан ва ёзган билан тугатиш маҳолдир. Лекин қисқаси буки, саккиз асл сифат унинг зотига хос эди: бири буким — иқболи баланд эди; иккинчиси — ҳиммати юксак эди; учинчиси — вилоят олмоқ; тўртинчиси — вилоят сақламоқ; бешинчиси — маъмурлик; олтинчиси — Оллоҳ бандаларига фаровонлик нияти; еттинчиси — лашкар кўнглини қўлга олмоқ; саккизинчиси — адолат қилмоқ».

Бобур шахси Европа ва АҚШ шарқшунос-тарихчи олимлари эътиборини ўзига жалб этган. Инглиз тарихчиси Эдуард Ҳолден, аввало, Бобурни машҳур Юлий Сезар билан қиёслашни лозим топади: «Бобур феъл-атворига кўра Сезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига “юксак фазилатли инсон” деб битиб қўйилган».

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида роман ёзган ва «Бобурнома»ни инглизчага ўгирган Уилям Эрскин уни шундай баҳолайди: «Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

Бобур — адабиёт назариётчиси

Бобур шоиргина эмас, йирик адабиёт назариётчиси ҳамдир. Шеършуносликда аруз вазни масаласи ҳамиша асосий ва долзарб бўлган. Чунки шеъриятда кўп вазн қўллаш ҳодисаси муайян маънода шу адабиёт нуфузи ва савиясини белгилайди.

«Бобурнома»ни кўчирган котиб Бобурнинг аруз рисоласи номини «Муфассал» деб кўрсатади. Дарҳақиқат, Бобур бу рисолани шундай ёзганки, унда асл, фуруъ ва зиҳофлар юзасидан ишлаб чиқилган 537 вазн миқдорига аҳамият берилса, тадқиқотнинг бежиз «Муфассал» деб аталмаганига амин бўламиз.

Бобур — фиқҳ олими

Фиқҳ — мусулмончилик фарз ва суннатлари ҳақидаги амалий низом илмидир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур бир умр шариатпаноҳ ҳукмдор бўлиб яшади; шариатга амал қилди; шаръий ҳукмлар берди ва фиқҳга оид «Мубаййин» (баён этилган) номли асар ёзди. Ушбу китобда муаллиф фарзандлари билиши зарур бўлган фарз асосларини (имон, намоз, рўза, закот, ҳаж) ўтиш масалаларини шеърий усулда бутун муфассаллиги билан баён этди.

Бобур ёзади:
Билгасен, эй хужаста фарзанд,
Жигарим бирла жонима пайванд.

Масалаларки, ул зарур эрди,
Билмасанг дининга қусур эрди.

Етти кўнглумгаким, йиғиштурсам,
Назм тартибида сиғиштурсам.

То ани забт қилғасен осон,
Ул масойилни билгасен яксон...

Дин-у донишда ҳар кун афзун бўл,
Давлат-у бахт ила Ҳумоюн бўл...

Комрон бўл жаҳонда, давлат кўр,
Юз туман обрўй-у иззат кўр...

XX асрда «Мубаййин» таркибидаги «Китоб уз-закот», «Китоб ул-ҳаж», «Китоб ус-салот» қисмлари алоҳида китоблар ҳолатида бир неча маротаба нашр этилган. Ниҳоят, «Мубаййин» тўлалигича профессор Саидбек Ҳасанов томонидан 2000 йили нашр этилди.

XVI асргача фиқҳга оид асарларнинг асосан араб ва форс тилларида битилганини инобатга олсак, Бобурнинг ўз миллатдошлари — ўзбеклар тушунадиган тилда бундай асарлар яратгани нақадар муҳим ва долзарблигини аниқроқ тасаввур этиш мумкин.

Бобур — янги ёзув кашфиётчиси

Бобур араб ёзувида савод чиқарган ва умри бўйи шу ёзувда икки-уч тилда матн битган, бу ёзувнинг ифода имкониятлари, ўзлаштириш усулларини яхши билган. Шунинг учун у бу ёзувни янада мукаммаллаштириш, осонлаштириш, сўзни ҳар хил ўқиш нуқсонларини бартараф этиш мақсадида янги ёзув — Бобурий хаттини кашф этди.

Бобур замонида ёзувни янгилаш ёки янги хатни жорий этишга уриниш осон эмасди. Чунки араб ёзуви — «Қуръон» ёзуви эди. Шунинг учун Бобурий хаттини амалиётга жорий қилиш ниятида Бобур бу хатда, аввало, Қуръони каримдан икки нусха тайёрлаб, бирини Маккага, иккинчисини Теҳронга жўнатади.

Бобурий хатти ҳақидаги маълумотларга Бобурнинг девонида бир маротаба ва «Бобурнома»да кўплаб маротаба дуч келамиз. Шоир бир ғазалида ёзади:

Турклар хатти насибинг бўлмаса, Бобур, не тонг,
Бобурий хатти эмасдур, хатти сиғноқидурур.

Мутахассисларнинг фикрларига қараганда, Бобурий хаттининг араб ёзувидан имлода сўз аниқлиги (ҳар хил ўқилмаслиги), ёзиш ва ўқишнинг қулайлиги билан аҳамиятли. Афсуски, биз билмаган сабабларга кўра, бу ёзув ҳаётга жорий этилмасдан қолиб кетган.

Бундан ташқари, айрим манбаларда Бобурнинг «Мусиқа сирлари» номли рисоласи тилга олинади. Таассуфки, бу асарни излаш ҳозирча ижобий натижа бермаяпти.

Бобурнинг қофия илмига оид рисоласининг номи ҳам номаълум, ўзи ҳам ҳануз топилган эмас.

Бобурнинг ҳарбий саркарда сифатида бир умр катта-кичик жанг-жадалларда бўлгани маълум. Унинг «Ҳарб иши» номли рисоласи ҳақида ҳам маълумотлар бор, аммо асарнинг ўзи ҳозирча топилмаган.

Бобур — «Бобурнома» ижодкори

Шоҳ асар «Бобурнома»да илмий маълумотларнинг беҳад кўплиги ва улар ҳозирги тармоқлашган фанларнинг элликка яқин соҳаларига мансублигини инобатга олсак, уни қомусий — энциклопедик асар дейиш мумкин. Чунки:

  • «Бобурнома» — тарихий асар. Унда XV асрнинг охири — XVI асрнинг биринчи яримларигача Хуросон, Мовароуннаҳр, Ҳиндистонда кечган муҳим тарихий воқеалар ўз аксини топганидек, асарда юзлаб тарихий шахсларнинг номлари бор. Уларнинг айримлари ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай тарихий асарда топилмайдиган ноёблиги, муҳимлиги билан олимларни ҳам лол қолдиради.
  • «Бобурнома»ни адабиётшунослик асари дейиш ҳам мумкин. Зотан, адабиёт намояндалари ҳақидаги маълумотлар, адиб ва шоирларнинг асарлари таҳлили, уларга баҳо бериш адабиётшунослик илми соҳасига мансуб. Асарда элликка яқин шоирнинг исми шарифи айтилиб, уларнинг асарлари таҳлил этилган ёки баҳо берилган.
  • «Бобурнома»ни тилшунослик асари деб ҳам қараш мумкин. Бобур тил илмининг энг қизиқарли соҳалари — этимология, фонетика хусусида ўта жозибали ва теран илмий кузатишларини баён қилади.
  • «Бобурнома»ни санъатшунослик асари дейиш ҳам мумкин. Чунки унда санъатнинг жуда кўп хиллари: рақс, куй, ашула ва тасвирий санъатга доир маълумотлар берилган. Китобхон Бобур замонининг машҳур ҳофизлари: Руҳдам, Ҳофиз Ҳожи, раққослари: Тенгриқули, Рамазон, Мир Бадр; созандалари: Қулмуҳаммад Удий, Шайхий Ноий, Шоҳқули Ғижжакий, Хожа Абдуллоҳ Марворий; бастакорлари: Ғулом Шодий, Мир Азу, Камолиддин Биноий, Паҳлавон Муҳаммад Бусаъид; рассомлари: Камолиддин Беҳзод, Шоҳ Музаффар ҳақида, уларнинг куй, қўшиқ, рақс, суратлари хусусида муайян тасаввурга эга бўлади.
  • «Бобурнома»ни набототга оид асар ҳам дейиш мумкин. Муаллиф Фарғонадан Ҳиндистонга қадар ер, жой, тоғ, ўлкаларда ўсадиган дарахт, ўсимлик, ўт-ўлан, гуллар ҳақида қимматли маълумотлар берар экан, кўпроқ бу маълумотлар харитаси Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга тўғри келади.
  • «Бобурнома» — ҳайвонот олами ҳақидаги қимматли маълумотлар манбаидир. Бу асардан Ҳиндистон ва Афғонистон теварак-атрофидаги биз номларини эшитмаган ёки эшитган-у кўрмаган ўнлаб ёввойи, хонаки ҳайвонлар, қушлар ва ҳатто хилма-хил балиқлар ҳақида ўқиб ҳайратга тушамиз. «Бобурнома» яратилган даврлардан буён — деярли беш юз йил давомида асардаги ҳайвонот ва қушлар ҳамда балиқлар ҳақидаги маълумотлар кечаги кунгача Ўрта Осиё аҳолиси учун мўъжизалар дунёси бўлиб келган.

Ушбулардан ташқари «Бобурнома» китобхонга дин ва шариат, этнография, инсоншунослик, астрономия, табобат, ҳарбий илм, халқ оғзаки ижоди, математика, боғшунослик, шаҳар қурилиши, туш таъбиригача ўнлаб илмлардан муҳим ва қизиқарли маълумотлар беради.

Бобур — фидойи ота

Бобурнинг тўрт ўғли ва бир қизи — Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбадан бегим ҳам тарихда чуқур из қолдирган шоир, тарихчи, илм-у санъатни яхши ўрганиб, ўзлаштирган кишилар эдилар. Улардан бўлган фарзандларнинг барчаси ҳам ота-боболарининг изидан бориб, атоқли шоир, адиб ва олимлар сифатида илм-у санъат ривожига катта ҳисса қўшиб келдилар.

«Бобурнома»да ёзилишича, Бобур ўз фарзандларининг таълим-тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлаб, уларни ўқиш ва ўрганишга тарғиб қилар экан. У «Мубаййин» рисоласини Ҳумоюн ва Комронга диний масалаларни ўргатиш учун назмда ёзади. Бобурнинг Ҳумоюн ва Комронга ёзган мактублари ҳам шу мавзуга қаратилган.

Масалан, у Комронга ёзган мактубида бундай дейди: «Фарзанди аршад ва аржуманди саодатнишон Муҳаммад Комрон Мирзо баҳодирга саломи муҳаббат анжомидан сўнг улким, кўкалтош ва ичкиларинг била сабақ ўқурға ружуъ келтуруб эрмишсен. Бу жиҳаттин кўнгулга сурур ва хотирга ҳузур етиб на бисёр хушҳоллиқ юз берди. Тангри таоло даргоҳидин умидим борким, жамиъи қобилият ва салоҳият бобида комил ва мукаммал бўлуб камолға етгайсен».

Бобур фарзандларининг диёнатли, илм-фазилатли бўлиб ўсиши учун уларга китоб танлаб юбориш, уларнинг ўрганиши учун китоблар ёзишни оталик ва подшоҳлик бурчи деб ҳисоблаган, уларни ўқиш-ўрганишга тарғиб қилиб, имло ва иншо хатоларини тўғрилаб бехато, содда, равон ва бетакаллуф ёзишга чорлаган.

Бобур — шариатпаноҳ подшоҳ ва шариатга риоя қилувчи мусулмон

Ҳиндистон юришлари даврида Бобур «Мубаййин» асарини яратди. Маснавий тарзида ёзилган, ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган бу асар 2258 байтдан ташкил топган. Валиаҳд Ҳумоюн ва Комрон Мирзога дастуруламал сифатида мўлжалланган «Мубаййин»да имон, намоз, рўза, закот ва ҳажга оид шаръий мезонлар ҳам баён қилинган.

Асарнинг айни пайтга қадар топилган 8 та қўлёзмаси мавжуд бўлиб, улар асосида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, С. Ҳасанов (2000), Т. Сейҳан (2004), Ҳ. Ҳасанов (2011) каби олимлар томонидан ўзбек ва турк тилларидаги нашрлари эълон қилинган.

Бобур Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръони карим измига чин мусулмон сифатида қатъий амал қилиб, ҳар қадамида буюк мураббий Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўзига дастуруламал билган шариатпаноҳ шоҳ бўлган.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Сўз эркинлиги ва журналистика тамойиллари учун курашган қалам соҳибининг ҳаёт йўли

Бугун, 29 март куни ўзбек журналистикаси ва адабиёти йирик намояндаларидан бири — журналист, ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби Карим Баҳриев 64 ёшида вафот этди. 

Маданий

29.03.2026, 08:49

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Ўзбекистон Ҳиндистондан ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортини вақтинча чеклади

Ўзбекистонда Нипах (NiV) вируси тарқалиши хавфи туфайли Ҳиндистондан айрим турдаги маҳсулотларни олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Ўзбекистон

06.02.2026, 11:30

Қирғизистон Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил ҳайвонлар импортини тақиқлади

Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил бўлган ҳайвонлар ва ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади.

Жаҳон

29.01.2026, 14:17

Нипаҳ туфайли Ўзбекистон Ҳиндистон рейслари назоратини кучайтирди: бу қандай вирус?

Ҳиндистонда ҳаёт учун хавфли Нипаҳ вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар ортидан қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон, чегара ва санитария назоратини кучайтирди.

Ўзбекистон

29.01.2026, 08:42

Ҳиндистондаги хавфли вирус Ўзбекистонга кириб келдими?

Дунё соғлиқни сақлаш тизими навбатдаги хавф — Нипаҳ вируси билан тўқнаш келмоқда. Ушбу вирус асосан кўршапалаклар орқали инсонларга юқадиган зооноз касаллик ҳисобланади.

Жаҳон

27.01.2026, 13:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул 20 июндан бошланади.

Таълим

14.04.2026, 09:48

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади

БМТининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан эълон қилинган прогнозларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш туфайли 162 мамлакатда ўн миллионлаб одамларни қашшоқликка юз тутиши мумкин.

Жаҳон

13.04.2026, 16:07

Кубада энергетика инқирози: электр узилишлари аҳоли ҳаётига таъсир қилмоқда

Куба сўнгги вақтларда жиддий энергетика инқирозига дуч келмоқда. Мамлакатда электр таъминотида тез-тез узилишлар кузатилиб, бу аҳолининг кундалик ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон

13.04.2026, 15:23

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, иссиқхона хўжаликларини Тошкентдан иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларга кўчириш чора-тадбирлари тасдиқланди. 

Ўзбекистон

13.04.2026, 14:40

Уганда генерали Туркиядан 1 млрд доллар ва “энг гўзал аёл” талаб қилди

Уганда Қуролли кучлари бош қўмондони, президент Йовери Мусевенининг ўғли Мухузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли ва кескин баёнотлари билан халқаро эътиборни тортди.

Жаҳон

13.04.2026, 14:22

Венгрияда ҳокимият алмашди: Петер Мадьяр сайловда ғалаба қозонди

Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловлари якунига кўра, мухолифат етакчиси Петер Мадьяр ғалаба қозонди. 

Жаҳон

13.04.2026, 14:11

Энди сунъий интеллект (СИ) қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда ишлатилади

Қирғизистон парламенти қўмиталар фаолиятини электрон шаклга ўтказиш ҳамда қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишга мўлжалланган “e-Kenesh” рақамли платформасини жорий қилмоқда. 

Жаҳон

13.04.2026, 11:53

Трамп баёноти ортидан нефт нархлари кескин ошди

Жаҳон бозорида нефт нархлари яна кескин ўсишни кўрсатди. 13 апрель куни бир баррел нефт нархи 100 доллардан ошиб кетди.

Жаҳон

13.04.2026, 11:21

Ливанда ҳаво зарбаси: қурбонлар сони 2000 дан ошди

Жанубий Ливандаги Срифа қишлоғида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида 1,5 ёшли қизалоқ ва унинг бир нечта қариндошлари ҳалок бўлди.

Жаҳон

13.04.2026, 10:22

Магистратурага киришда янги тартиб: тил сертификати талаби бекор қилинади

Ўзбекистонда олийгоҳларда магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган талабалар учун тил сертификати талаби бекор қилинади.

Таълим

13.04.2026, 08:40

Берлинда ёшлар Исроилга қурол етказиб беришга қарши акция ўтказди

Германия пойтахтида бир гуруҳ ёшлар норозилик акцияси ўтказиб, қўлларини махсус елим орқали ерга ёпиштирди.

Жаҳон

12.04.2026, 09:08

ИИВ матбуот анжумани: тизимдаги шаффофлик масалалари муҳокама қилинди

11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон

11.04.2026, 20:35

Битта кашфиёт – миллионларни қутқарди, миллионларни ўлдирди

Биргина илмий ихтиро Европани очарчиликдан қутқарди, шу билан бирга уруш майдонида ҳалокат қуролига айланди. Клара ва Габер ҳикояси илмнинг икки жиҳатини очиб беради. Бу — фан ва ахлоқ тўқнашуви.

Фан-технология

11.04.2026, 17:25

Аэропортлар яқинида варрак учириш хавфли: фуқароларга огоҳлантириш берилди

Илиқ об-ҳаво шароитида варрак учириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Uzbekistan Airports фуқароларни аэропортлар атрофида бундай машғулотлардан тийилишга чақирди.

Ўзбекистон

11.04.2026, 15:35

“100 еврога 1 та Пикассо” – Парижда янги хайрия лотереяси ўтказилмоқда

Лотереяда 100 евролик чипта эвазига миллион долларлик Пикассо асари таклиф этилмоқда. Бу орқали Алтсгеймер тадқиқоти учун маблағ йиғиш мақсад қилинган.

Маданий

11.04.2026, 15:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →