Ливияда футбол клубига илк бор аёл киши раҳбар бўлди
Интисор Шаниб Ливиянинг Дерна шаҳридаги машҳур “Darnes” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Унинг фикрича, раҳбарлик жинс билан эмас, қобилият ва малака билан ўлчанади.
Спорт
03.06.2026, 14:50
Улашиш:

Интисор Шаниб шарқий Ливиянинг Дерна шаҳрида жойлашган машҳур “Darnes” футбол клуби президенти бўлди. Бошқа даъвогарлар унинг фойдасига ўз номзодини қайтариб олди. Шаниб бу воқеани “барча Ливия аёллари учун энг катта ютуқ” деб атади.
Душанба куни клуб бош ассамблеяси президенти вазифасини бажарувчи Муҳаммад Абдул-Аътий “Reuters” ахборот агентлигига уч нафар рақиб номзод Шанибнинг ягона номзод сифатида қаршиликларсиз сайланишига рози бўлганини маълум қилди.
Шаниб Дерна шаҳри депутати ҳамда Вакиллар палатасининг Хотин-қизлар ва болалар масалалари қўмитаси раиси ҳисобланиб, яқин икки ҳафта ичида янги лавозимига киришади.
Шаниб вазифа осон бўлмаса-да, ушбу лавозимни аёл киши эгаллаётгани ҳар қандай ливиялик аёл учун ҳам шараф эканини айтди.
“Мен ливиялик аёллар “Darnes” клуби мухлисларига нимадир бера олишини исботламоқчиман”, — дея қўшимча қилди у.
Шанибнинг болалик даврларидан “Darnes” билан алоқаси мавжуд – унинг акаси ва амакиси ушбу клубда тўп сурган.
У ўзининг тайинланиши танқидсиз кечмаслигини ҳам тан олди.
“Қандай қилиб аёл киши бу лавозимни эгаллаши мумкин, деган ҳасадли савол ҳам бор. Нафақат спорт клублари, балки аёллар бошқараётган мамлакатлар ҳам мавжуд. Раҳбарлик аёл ёки эркак бошқариши билан эмас, балки малака ва қобилият билан ўлчанади”, – деди Шаниб.
Cпортдаги eтакчи раҳбар аёллар
Ҳанан Ал-Қураши — 2023 йил июнь ойида Саудия Арабистонидаги Тоиф шаҳрининг “Vej” спорт клуб президенти этиб тайинланган биринчи аёл бўлди. Кейинги йили эса бу лавозимни Абдуллоҳ Ас-Саати эгаллади.
Аниша Муҳоози — 2018 йилдан бери Угандадаги “Kampala Capital City Authority” клубининг бош директори бўлиб ишлайди. Ушбу клуб мамлакатда пешқадамлардан бири ҳисобланади.
Дорис Петра — 2021 йилдан 2025 йилгача Кения футбол федерацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган.
Канизат Иброҳим — 2021 йилда Африка футболининг бошқарув органи — CAF Ижроия қўмитасига сайланди, сўнгра CAFнинг 5-вице-президенти этиб тайинланди. Ҳозирда Канизат Иброҳим FIFA кенгаши аъзосидир.
Клаудия Ритсо — Италияда “Ternana Calcio” клубини бошқариб, Италия клубларининг энг ёш ва саноқли аёл президентларидан бири сифатида оммавий ахборот воситалари эътиборига тушди. У ўтган йилнинг сентябрь ойида, 23 ёшида клубнинг бир асрлик тарихидаги энг ёш ва биринчи аёл президент сифатида тайинланиб, тарихга кирган.
мавзуга оид янгиликлар

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди
Спорт
20.07.2026, 11:13

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?
Спорт
13.07.2026, 16:12

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди
Спорт
09.07.2026, 16:07

ФИФА Россия жамоаларига қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқади
Спорт
08.07.2026, 15:58
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
