ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Ижтимоий тармоқларда АҚШда ўтказилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари учун ажратилган чипталар ва расмий формалар тақсимоти ҳақида турли хабарлар тарқалгани ортидан Paradigma.uz Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий ахборот сўровлари юборган эди. Ташкилотлар бир қатор саволларга жавоб берди, аммо айрим муҳим масалалар очиқлигича қолмоқда.
Спорт
21.07.2026, 16:22
Улашиш:
Paradigma.uz таҳририяти АҚШда бўлиб ўтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари учун ажратилган чипталар ҳамда расмий терма жамоа формалари тақсимоти бўйича Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий ахборот сўровлари юборганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда чипталар ва формаларнинг учинчи шахсларга берилгани ёки сотилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган. Шу муносабат билан мазкур жараённинг қандай ташкил этилганига аниқлик киритиш мақсадида таҳририят томонидан давлат идораларидан расмий изоҳ сўралган эди.
Спорт вазирлиги жавобида Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида мухлислар билан ишлаш бўйича мутахассис фаолият юритиши, ҳар бир гуруҳ босқичи учрашуви учун марказлашган мухлислар жамоасига 100 тадан иккинчи тоифали чипта ажратилганини маълум қилди.
Шунингдек, вазирлик маълумотига кўра, ФИФА томонидан Ўзбекистон мухлислари учун жами 14073 та фан-сектор чиптаси ажратилган. Уларнинг 8064 таси мухлислар томонидан ФИФА платформаси орқали тўғридан-тўғри сотиб олинган, 6009 таси эса турли давлат ва спорт ташкилотлари, профессионал клублар, ҳомийлар, марказлашган мухлислар жамоаси ҳамда АҚШдаги "Mahalla USA" ташкилоти учун ажратилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам чипталар ФИФА белгилаган расмий нархларда тарқатилганини, уларни бошқа шахсга ўтказиш ёки қайта сотиш ФИФА қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини, ассоциация эса бу жараённи чеклаш ваколатига эга эмаслигини билдирган.
Бироқ таҳририятга юборилган жавоблардан кейин ҳам бир қатор саволлар очиқ қолган.
Жумладан, марказлашган мухлислар жамоасининг ҳуқуқий мақоми, унинг қайси ҳужжат асосида ташкил этилгани, ички низоми ва аъзолик қоидалари ҳақида аниқ маълумот тақдим этилмаган.
Шунингдек, миллий терма жамоанинг расмий формалари қанча тайёрлангани, улар кимларга ва қандай тартибда тарқатилгани ҳақида ҳам жавоб берилмаган.
Таҳририят, шунингдек, 6 009 та чиптанинг қайси ташкилотларга қанчадан тақсимлангани, давлат идораларига квоталар қандай мезонлар асосида берилгани ҳамда "Mahalla USA" ташкилотига алоҳида квота ажратилиши сабаблари бўйича ҳам аниқ маълумот олинмаганини қайд этди.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилгани ёки ўтказилмагани, шунингдек ажратилган чипта ёки расмий форма бошқа шахсга берилган тақдирда қандай ички чоралар кўрилиши ҳақида ҳам расмий жавоб берилмаган.
Paradigma.uz ушбу мавзу бўйича қўшимча ахборот сўровлари юборишда ва масала юзасидан келадиган янги маълумотларни жамоатчиликка етказишда давом этади.
Спорт
21.07.2026, 16:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 саралашидаги энг чиройли гол деб топилди
Спорт
01.07.2026, 13:31

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичига йўл олди
Спорт
07.09.2026, 09:51

Каннаваро: «Ёрдамчиларимга ойликни ўз чўнтагимдан тўлаяпман»
Спорт
05.08.2026, 13:31
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
