Олимпиада кундалиги: Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медаль қўшилди
Кеча, 8 август куни бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон делегацияси жамғармасига иккита олтин медаль қўшилди. Ўзбекистон ҳозирча 18 ўринни банд қилмоқда.
Спорт
09.08.2024, 11:29
Улашиш:

Olimpiada kundaligi: Oʻzbekiston hisobiga ikkita oltin medal qoʻshildi
Шу куннинг ўзида баҳсларга киришган Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов -68 кг вазн тоифасида таэквондо бўйича мусобақа финалигача етиб келди. Ортда қолган баҳсларда рақибларидан яққол устун келган Рашидов учун финал жанги бироз қийин кечди. Шунга қарамай амалдаги Олимпиада чемпиони азалий рақиб Иордания вакили Заид Каримни мағлуб этиб, кетма-кет икки марта таэквондо бўйича Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган илк ўзбек спортчиси бўлди.
Бокс бўйича ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков Олимпиаданинг финал йўлланмаси учун -57 кг вазн тоифасида австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга чиқди. Тажрибали боксчи Абдумалик 3 раундда баллар ҳисобига рақибидан устун келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг финал жанги 11 август куни Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши бўлиб ўтади.
Ўзбек бокси профессори, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов финал жангини ўтказди. Бу босқичда унга мезбон спортчи Билал Беннама рақиб бўлди. Ўта қизиқарли кечган баҳсда Ҳасанбой чинданам профессор эканлигини исботлаб, рақибини мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди. Бу натижаси билан у икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчиси номини олди. Ҳасанбойнинг финал жангини унинг оила аъзолари билан бир қаторда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратдек Абдураҳмонов ва Булоқбоши тумани ҳокими Фурқатбек Бўтахоновлар бирга кузатди.
Кўп кураш баҳсларида иштирокини бошлаган Тахмина Икромова саралаш босқичида 126 400 балл тўплади. Бу эса унга кейинги босқичга йўл олиш учун етарли бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова Олимпиадани 14-натижа билан якунлади.
Бешкураш баҳсларида иштирок этаётган Алисе Фахрутдинова эса қиличбозлик бўйича кечган баҳсларда 220 балл тўплашга эришди ва якунда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эркин кураш бўйича баҳсларга киришган Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Жавраил Шапиевлар ярим финалда рақибларига имкониятни бой берганига қарамай, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди. Энди улар ўтиш босқичида иштирок этади.
Маълумот учун, медаллар рейтингида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3 та олтин 2 та бронза тўплаган ҳолда 18 ўринни эгаллаб турибди.
Спорт
09.08.2024, 11:29
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

