Шахмат Олимпиадасида Исроил терма жамоаси техник мағлубиятга учради

Самарқанддаги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари Йом-Киппур сабаб 6-тур учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон

23.09.2026, 15:52

Улашиш:

Шахмат Олимпиадасида Исроил терма жамоаси техник мағлубиятга учради

2026 йилги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари 6-тур учрашувларида иштирок этмади. Бунга Йом-Киппур диний байрами муносабати билан ўйинлар вақтини ўзгартириш бўйича берилган сўров рад этилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда "World Chess" хабар берди.

Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг 6-турида Исроилнинг эркаклар термаси Нидерландия, аёллар термаси эса Болгарияга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ икки жамоа ҳам белгиланган вақтда ўйинга чиқмади.

Натижада Нидерландия эркаклар ўртасидаги баҳсда, Болгария эса аёллар ўртасидаги учрашувда 4:0 ҳисобида техник ғалаба қайд этди. Бу учрашувларда бирорта ҳам юриш амалга оширилмаган.

Исроил томони 6-тур учрашувларини Йом-Киппур муносабати билан ўзгартиришни сўраган. Жамоа баҳсларни 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 дан кейин бошлаш ёки 22 сентябрь — Олимпиададаги дам олиш кунига кўчиришни таклиф қилган.

Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) ушбу таклифни Нидерландия ва Болгария томонига етказган. Бироқ икки жамоа ҳам белгиланган вақтни ўзгартиришга рози бўлмаган.
FIDE вакилига кўра, мусобақа қоидаларига асосан рақиб жамоалар бундай сўровни рад этиш ҳуқуқига эга.

5-турда вазият бошқача бўлган

Исроилнинг 5-турдаги учрашувлари эса диний маросимни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилган эди.

Ўша турда Исроилнинг эркаклар термаси Сингапур, аёллар термаси Колумбияга қарши ўйнаши керак бўлган. Сингапур ва Колумбия жамоалари Исроилнинг илтимосини қабул қилиб, учрашувларни белгиланган вақтдан 1 соат 15 дақиқа олдин бошлашга рози бўлган.

Баҳслар Самарқанддаги асосий Олимпиада майдони — Silk Road International Exhibition Centre ўрнига Savitsky Hotel'да ўтказилган. Бу Исроил шахматчиларининг Йом-Киппур бошланишидан олдин ўйинларни якунлашини таъминлаш учун амалга оширилган.

Бироқ 6-турда Нидерландия ва Болгария бундай ўзгаришга рози бўлмагани сабабли Исроил жамоалари учрашувларга келмаган.

Исроил учун Олимпиададаги яна бир техник мағлубият

Бу Исроил жамоалари билан боғлиқ Олимпиададаги биринчи техник мағлубият эмас.
Мусобақанинг 1-турида Покистон Исроилга қарши эркаклар ўртасидаги учрашувда майдонга чиқишдан бош тортган ва натижада Исроилга 4:0 ҳисобида техник ғалаба берилган эди.

6-турдаги ҳолат эса бошқача: Нидерландия ва Болгария белгиланган учрашувларни ўтказишга тайёр бўлган, аммо баҳс вақтини ўзгартириш бўйича Исроил сўровини қабул қилмаган.

2026 йилги шахмат Олимпиадаси 15–27 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилмоқда. Мусобақада 11 тур ўтказилади. 22 сентябрь дам олиш куни сифатида белгиланган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?

Самарқанд бу йил FIDE президенти сайловига мезбонлик қилади. Бироқ шахматдаги сўнгги йирик ютуқларга қарамай, Ўзбекистон бу гал ҳам ўз номзодини илгари сурмади.

Спорт

28.07.2026, 15:03

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →