B1 сертификати бор абитуриентлар инглиз тилидан тест топширмайди
Жорий йилги қабул кампаниясида абитуриентларни муҳим янгилик кутмоқда: хорижий тил бўйича B1 даражадаги сертификатга эга бўлганлар белгиланган баллнинг катта қисмини имтиҳонсиз қўлга киритиши мумкин.
Таълим
05.06.2026, 16:50
Улашиш:

Абитуриентлар учун қандай ўзгаришлар жорий этилди?
Янги тартибга кўра, агар абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишида хорижий тил фани бўйича тест синови назарда тутилган бўлса, миллий ёки халқаро B1 даражадаги сертификатга эга талабгорларга ушбу фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи автоматик равишда ҳисоблаб берилади.
Бу эса кўплаб абитуриентлар учун инглиз тилидан алоҳида тест топшириш заруратини сезиларли даражада камайтиради. Чунки баллнинг асосий қисми сертификат асосида тақдим этилади.
Мазкур тартиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 3 июндан кучга кирган қўшма қарори билан тасдиқланган.
Қабул жараёнлари бошланди
5 июндан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш жараёнлари старт олди.
Абитуриентлар ҳужжатларни my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали 25 июнга қадар (шу куни ҳам) онлайн тарзда топширишлари мумкин.
Қабулнинг биринчи босқичида абитуриентлар фақат тест топширадиган фанлар мажмуасини танлайди. Олийгоҳ ва таълим йўналишини танлаш имконияти эса тест натижалари эълон қилингач берилади.
Сертификатларга оид қоидалар ҳам янгиланди
Шунингдек, бир қатор халқаро сертификатларни тан олиш тартиби ҳам янгиланди.
Жумладан, педагогларга устама ҳақ белгилашда TKT, TESOL, TEFL ва TESL сертификатларининг амал қилиш муддатлари инобатга олинадиган бўлди.
Бундан ташқари, профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари B2 ва C1 даражадаги сертификатлари учун ҳар ойлик устама олиш имкониятига эга бўлади. Айрим мактаб ўқитувчилари учун эса устама тўлашга асос бўлувчи сертификатлар рўйхати кенгайтирилди.
Энг муҳим янгилик – B1 сертификати
Мутахассислар фикрича, 2026 йилги қабул мавсумидаги энг муҳим янгиликлардан бири айнан B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизини автоматик ҳисоблаш тартиби бўлди.
Бу эса хорижий тил бўйича билим даражасини олдиндан тасдиқлаган абитуриентларга қабул жараёнида қўшимча қулайлик яратади.
Таълим
05.06.2026, 16:50
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Давлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди
Таълим
05.06.2026, 09:56

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Миллий сертификат "инфляцияси": ўқитишга тайёрмизми?
Таълим
19.08.2026, 11:20

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Ҳиндлардан нимани ўрганишимиз керак?
Маданий
07.07.2026, 15:48
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
