Ҳиндлардан нимани ўрганишимиз керак?

Ҳиндистонда ҳинди, бенгал, телугу, марати, тамил каби ўнлаб тил ва шевалар амалда қўлланилади. Шунга қарамай, китоб бозорида сотилаётган энг оммабоп нашрларнинг аксарияти айнан инглиз тилида чоп этилган. Нега?

Маданий

07.07.2026, 15:48

Улашиш:

Ҳиндлардан нимани ўрганишимиз керак?

Китоб — бу нафақат билим манбаи, балки жамиятнинг ички дунёсини акс эттирувчи кўзгу ҳам ҳисобланади. Одамларнинг қандай китобни ўқиётгани, улар нимага интилаётгани ва ўзларини қандай келажак сари етаклаётгани ҳақида кўп нарса айтиб беради. Айнан шу нуқтаи назардан қараганда, Ҳиндистон китоб бозори бугунги кунда қизиқарли тадқиқот майдонига айланган. Сўнгги таҳлили шуни кўрсатадики, бир миллиард уч юз миллиондан ортиқ аҳолига эга бу улкан мамлакатнинг китоб жавонлари миллатнинг жамоавий руҳий ҳолатини ўзида мужассам этган ноёб китобларга тўла.

 Инглиз тили — нафақат тил, балки мақом рамзи. Ҳиндистонда юзлаб тил ва шевалар амалда қўлланилади — ҳинди, бенгал, телугу, марати, тамил ва бошқа кўплаб тиллар мамлакатнинг лингвистик хилма-хиллигини ташкил этади. Шунга қарамай, китоб бозорида сотилаётган энг оммабоп нашрларнинг аксарияти айнан инглиз тилида чоп этилган. Ҳиндистон учун инглиз тили — мустамлакачилик давридан қолган мерос бўлишига қарамай — бугунги кунда ижтимоий поғонадан юқорига кўтарилишининг, сифатли таълимнинг ва халқаро миқёсда муваффақият қозонишнинг бир қисмига айланган. Шу боис инглиз тилидаги китоблар сотиб олиш кўпинча шахсий инвестиция сифатида ҳам кўрилади — бу шунчаки ўқиш эмас, балки ижтимоий мақомни мустаҳкамлаш усули ҳамдир.

         Self-help жанрининг ҳукмронлиги

Ҳиндистон китоб дўконларида бестселлерлар рўйхатининг олд қаторларида бадиий адабиёт эмас, балки шахсий ривожланишга бағишланган китоблар жой олган.

 “Atomic Habits” (Жеймс Клир), “The Psychology of Money” (Морган Хоусел) ва “How to Win Friends and Influence People” (Дейл Карнеги) каби асарлар савдо рейтингларининг юқори поғоналарини эгаллаган. Рақобат кучли бўлган, аҳоли сони тез суръатларда ўсиб бораётган ва ёш меҳнат бозори жуда динамик бўлган жамиятда одамлар амалий маслаҳатларга, ўз-ўзини такомиллаштириш формулаларига ва молиявий саводхонликка алоҳида эҳтиёж сезмоқда. Мутолаа ва тадбиқ уларга тезкор натижа ваъда қилувчи, арзон ва қулай “мураббий” вазифасини ўтамоқда.

 Сўнгги йилларда бу йўналишда маҳаллий муаллифларнинг ҳам ўрни сезиларли даражада ошди. Ҳинд ёзувчилари ғарб нашрларидан фарқли ўлароқ, маҳаллий воқелик ва маданий контекстга мослаштирилган шахий муваффаққиятга эришиш ва соғлом турмуш тарзи мавзуларида китоблар ёзмоқда.

Мозийга қайтиш: тарих ва миллий ўзликка интилиш

Ҳинд китобхонларининг қизиқиши фақат ривожланиш рецептлари билан чекланмайди. Сўнгги йилларда Ҳиндистон тарихи, дини, мифологияси ва геосиёсий ўтмишига бағишланган асарларга талаб сезиларли даражада ошган. Бу ҳолатни тасодифий тренд деб бўлмайди — бу чуқурроқ ижтимоий жараённинг аксидир. Жадал глобаллашув ва замонавийлашув шароитида кўплаб ҳиндистонликлар ўз илдизларига, миллий ўзига хослигига ва қадимий меросга қайта мурожаат қилишга интилмоқда. Қадимги диний матнларнинг замонавий талқинлари, руҳий-маърифий адабиёт ва Ҳиндистоннинг бой тарихий ўтмишини ёритувчи китоблар айнан шу эҳтиёжни қондирмоқда — бу ўзликни излаш ва замонавий дунёда ўз ўрнини англашга уринишнинг бир кўринишидир.

Ижтимоий тармоқлар — душман эмас, иттифоқчи. Кўпчилик ижтимоий тармоқларни китоб ўқиш маданиятига таҳдид сифатида кўрса-да, Ҳиндистон мисолида бу тенденция аксинча ишлаётганга ўхшайди. Машҳур блогерлар, YouTube контент-муаллифлари ва ижтимоий тармоқнинг фаол юритувчилари томонидан ёзилган китоблар тез оммалашиб, миллионлаб нусхада сотилмоқда. Instagram ва YouTube платформалари энди шунчаки кўнгилочар контент маскани эмас, балки китобларни тарғиб қилувчи, китобхонлик маданиятини шакллантирувчи муҳим майдонга айланган. “Bookstagram” ва “BookTok” каби ҳодисалар ёш авлод ўртасида китобга бўлган қизиқишни жонлантирмоқда, уларни янги жанрлар ва муаллифлар билан таништирмоқда. Ҳиндистон китобхонлари ва уларнинг танлови тарих ва бугунги кун, маҳаллийлик ва глобаллашув, амалиёт ва маънавиятнинг барчаси бирлашиб, миллатни юксалтирувчи омилга айланишини кўрсатувчи ноёб мисолдир.

 Бу бизга нима ўргатади?

 Ҳиндистон мисоли шуни кўрсатадики, китобхонлик — мамлакат тараққиёти ва жамият кайфиятининг энг сезгир кўрсаткичларидан биридир. Бу тажриба Ўзбекистон учун ҳам айни муддао мулоҳаза юритиш имконини беради. Сўнгги йилларда ўзбек китобхонлари орасида ҳам self-help ва шахсий ривожланиш китобларига қизиқиш сезиларли даражада ошди — бу, биринчи навбатда, ёш авлоднинг касбий ютуқларга эришиш, молиявий саводхонлик ва ўз устида ишлашга бўлган эҳтиёжидан дарак беради. Ҳиндистонликлар каби, ўзбек китобхонлари ҳам икки йўналишда — бир томондан замонавий дунёга интеграциялашиш ва камолотга эришиш сирларини ўрганиш, иккинчи томондан эса ўз тарихи, маданий мероси ва миллий ўзлигини англашга интилиш йўналишида ҳаракатланмоқда. Ижтимоий тармоқлар ва букблогерликнинг оммалaшиши китобхонлик маданиятини янги, рақамли форматда сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун катта имконият яратади. (Биргина “Бинафша шуъласи” ҳақида минглаб контентлар тайёрланганини мазкур китобнинг оммалашиб, шов-шув бўлганини бир эсланг.) Баъзан бир бирига қарама-қарши бўлган нарсаларнинг интеграцияси тараққиётга элтувчи йўлга айланади.

Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →