Турли вилоятларда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан фош этилди.
Ўзбекистон
08.11.2024, 11:11
Улашиш:

Turli viloyatlarda noqonuniy yer sotmoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжалилигининг ерини ноқонуний равишда сотиб юбормоқчи бўлгани аниқланган. Мазкур 9,72 гектар ер майдони 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга балиқчилик билан шуғулланиш учун ижарага берилган. Фирибгарлар сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Навбатдаги ҳолатда Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни режалаштирган. Бу иш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланган.
Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбир ўтказган. Унда Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 430 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 23 600 АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтгани аниқланган. Улар маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 300 млн сўм олган вақтларида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
08.11.2024, 11:11
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
